Гамбия Африка жанубида жойлашган катта бўлмаган давлат. Сенегал давлати билан чегарадош.

Гамбиа Республикаси
Тҳе Републиc оф Тҳе Гамбиа
ШиорО'сиш, Тинчлик, Фаровонлик
Мадҳия: Фор Тҳе Гамбиа Оур Ҳомеланд
Лоcатион оф Гамбия
Пойтахт Банжул
Расмий тил(лар) Инглиз тили
Ҳукумат Президентлик Республика
Адама Барроw
Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан)
• Сана
18-феврал 1965
Майдон
• Бутун
11,300 км2 (165-ўрин)
• Сув (%)
11.5
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
1,593,256 (148-ўрин)
• Зичлик 140/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$2,946 мил. (170-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$1,849
Пул бирлиги Даласи (ГМД)
Вақт минтақаси УТC+0
• Ёз (ДСТ)
УТC+0
Қисқартма ГА
Телефон префикси 220
Интернет домени .гм

Гамбиа (Гамбиа Республикаси) пойтахти — Банжул шаҳри. БМТ аъзоси. Умумий майдони тахминан 11 000 квадрат километр бўлган мамлакат Африка қитъасидаги энг кичик давлатдир.

Этимологияси

edit

"Гамбия" топоними Гамбия дарёси деган маънони англатувчи Камбра/Камбаа сўзларидан келиб чиққан. Э. М. Поспеловнинг ёзишича, Гамбия гидроними биринчи марта Европа манбаларида 1455—1456-йилларда Галбия имлосида тилга олинган бўлиб, бу маҳаллий номнинг европача мослашуви бўлса керак[1]. Шунингдек, топоним серерлар орасида фойдаланиладиган гуручнинг махсус тури — гамба номидан келиб чиққан бўлиши ҳам мумкин[2][3].

Тарихи

edit

ИХ-ХВИ асрлар: мусулмон ва португаллар таъсири

edit

Араб савдогарлари ИХ ва Х асрларда Гамбия ҳудуди ҳақида дастлабки ёзма манбаларда маълумот берганлар. Х асрда мусулмон савдогарлари ва олимлари Ғарбий Африканинг бир қанча савдо марказларида жамоалар ташкил этишди. Иккала гуруҳ ҳам транс-Сахара савдо йўлларини эгалладилар, бу эса маҳаллий аҳолининг олтин ва фил суяги билан бир қаторда қул сифатида катта экспорт савдосига, шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар импортига олиб келди.

 
Сенегал ва Гамбия ўртасида жойлашган, ЮНЕСКО томонидан эътироф этилган Сенегамбия тош доиралари (мегалитлар).

ХИ-ХИИ асрларга келиб Такрур (маркази шимолда Сенегал дарёсида жойлашган монархия), қадимги Гана ва Гао каби қироллик ҳукмдорлари исломни қабул қилиб, ўз саройларида араб тилини яхши биладиган мусулмонларга лавозим берганлар[4]… ХИВ асрнинг бошларида бугунги Гамбия деб аталадиган ҳудуднинг аксарияти Мали империясининг бир қисми бўлган. Португаллар бу ҳудудга ХВ аср ўрталарида денгиз орқали етиб келишган ва хорижликлар билан савдода ҳукмронлик қила бошладилар.

Инглиз ва франсуз мустамлакачилиги

edit

1588-йилда Португалия тахтига даъвогар, Крато аъзоси Антонио Гамбия дарёсидаги эксклюзив савдо ҳуқуқларини инглиз савдогарларига сотди. 1618-йилда Англия қироли Жеймс И инглиз компаниясига Гамбия ва Олтин қирғоқ (ҳозирги Гана) билан савдо қилиш учун рухсат берди. 1651—1661-йилларда Гамбиянинг айрим қисмлари — Гамбия дарёсидаги Авлиё Эндрю ороли, шу жумладан Форт Якоб, Авлиё Мери ороли (ҳозирги Банжул) ва Форт Жиллифри — Курландия ва Семигалия герсоглиги ҳукмронлиги остига ўтди[5]. Мустамлакалар расман 1664-йилда Англияга берилган.

ХВИИ аср охири ва ХВИИИ аср давомида Британия ва Франсия империялари Сенегал дарёси ва Гамбия дарёси минтақаларида сиёсий ва тижорат ҳукмронлиги учун доимий кураш олиб борди. Август Кеппел бошчилигидаги экспедиция 1758-йилда Сенегал қўлга киритилгандан сўнг у ерга келганда Британия империяси Гамбияни эгаллаб олди. 1783-йилги Версал шартномаси асосида Буюк Британияга Гамбия дарёсига эгалик қилди, бироқ франсузлар дарё бўйидаги Албреда анклавини сақлаб қолишди. Бу ҳудуд ҳам ниҳоят 1856-йилда Буюк Британияга берилди.


Қуллик (ХВИИ-ХИХ асрлар)

edit

Трансатлантик қул савдоси амалга оширилган уч аср давомида бу умумий м��нтақадан уч миллионга яқин одам қул қилиб олинган. Трансатлантик қул савдоси бошланишидан олдин қабилалараро урушлар натижасида қанча одам қул қилиб олингани маълум эмас. Қул қилинганларнинг аксарияти бошқа африкаликлар томонидан европаликларга сотилган: баъзилари қабилалараро урушлар асирлари эди; баъзилари тўланмаган қарзлари туфайли сотилган қурбонлар, бошқалари эса оддийгина одам ўғирлаш қурбони бўлган[6].

 
Жеймс ороли ва Форт Гамбия харитаси

Савдогарлар ХВИИИ асрда Ғарбий Ҳиндистон ва Шимолий Америкада меҳнат бозори кенгайгунча одамларни Европага хизматкор сифатида ишлаш учун юборганлар. 1807-йилда Бирлашган Қироллик бутун империясида қул савдосини бекор қилди. Шунингдек, у Гамбиядаги қул савдосини тугатишга уриниб кўрди. Атлантикада Қироллик денгиз флотининг Ғарбий Африка эскадрони томонидан тўхтатилган қул кемалари ҳам Гамбияга қайтарилди, қул бўлган одамлар Гамбия дарёси бўйида жойлашган Маккарти оролида янги ҳаёт қуришлари режалаштирилди[7]. Инглизлар 1816-йилда Батурст (ҳозирги Банжул) ҳарбий постини ўрнатдилар.

Географияси

edit

Гамбия Африка қитъасининг ғарбий соҳилида жойлашган бўлиб, 11295 км² майдонни эгаллаган. Гамбия дарёси бўйида жойлашган. Соҳилдан ташқари, Гамбия йигирма баравар катта бўлган Сенегал билан ўралган, чегаранинг умумий узунлиги 740 км. Мамлакат кўпинча анклав деб аталади. Ғарбдан уни Атлантика океани ювиб туради, қирғоқ чизиғи 80 км. Мамлакат майдони 11000 км² бўлиб, шундан 10000 км² қуруқлик, 1000 км² сув юзаси[8]. Гамбия шунингдек, 4000 км² континентал шелфга ва 10,500 км² бўлган 200 миля қирғоқ эксклюзив иқтисодий зонасига эга[9].

Иқлими

edit

Гамбия иқлими Ғарбий Африкада қишлоқ хўжалиги учун энг қулай иқлим ҳисобланади. Иқлими субекваториал, қуруқ (ноябрдан майгача) ва ёмғирли (июндан октябргача). Қуруқ мавсумда Саҳрои Кабирдан эсадиган қуруқ шамол Ҳарматтан деб аталади. Гамбиядаги қишлар ёғингарчиликсиз юмшоқ, қуёшли кунлар кўпроқ. Ноябрдан майгача ҳаво ҳарорати +21 дан +27 ° C гача, нисбий намлик — 30 дан 60% гача. Ёз ойларида ўртача ҳарорат +27 дан +32 ° C гача. Ёмғирли мавсум июн ойида бошланади ва октябрда тугайди. Умуман олганда, соҳилда тунги ҳарорат ички ҳудудларга қараганда юқори. Мамлакатнинг аксарият қисмида ёғингарчилик 1000 мм дан ошмайди, ҳатто ёмғирли даврда ҳам қуёшли кунлар ҳукм суради[10].

Манбалар

edit
  1. Поспелов 2002.
  2. Аллен Меагҳер, Андреw Самуэл, Баба Cеэсай, Натионал Cоунcил фор тҳе Арц анд Cултуре (Гамбиа), Ҳисториc Ситес оф Тҳе Гамбиа: Ада Динкиралу (Мандинка), Береб-И-Чосан (Wолоф), Тариcа Таwал (Фула), Наннин (Жола), Сонинке Ада (Сереҳули), И-Мофан Чосан (Серер) : ан Оффиcиал Гуиде то тҳе Монуменц анд Ситес оф Тҳе Гамбиа, Натионал Cоунcил фор тҳе Арц анд Cултуре, 1998, пп. 1, 24.
  3. Годфрей Мwакикагиле, Тҳе Гамбиа анд Иц Пеопле: Этҳниc Идентитиэс анд Cултурал Интегратион ин Африcа, Неw Африcа Пресс, 2010, ИСБН 9789987160235, п. 141 [1] ( ат боокс.гоогле.cо.ук Эррор: ункноwн арчиве УРЛ 20180214014629 санасида архивланган)
  4. Эастон П (1999) „Эдуcатион анд Кораниc Литераcй ин Wест Африcа“ (Wайбаcк Мачине сайтида 20 Деcембер 2016 санасида архивланган). ИК Нотес он Индигеноус Кноwледге анд Праcтиcес, н° 11, Wорлд Банк Гроуп. пп. 1-4
  5. Евстратев, О (2018). "Чронологиcал Датинг оф тҳе Дучй оф Cоурланд'с Cолониал Полиcй". Латвижас Вēстурес Инститūта Žурнāлс 3: 34–72. дои:10.22364/lviz.108.02. ИССН 1025-8906. Арчивед фром тҳе оригинал он 2019-02-23. https://web.archive.org/web/20190223074148/https://www.lvi.lu.lv/lv/LVIZ_2018_files/3_numurs/O_Yevstratyev_Chronological_LVIZ_2018_3.pdf. Қаралди: 22 Фебруарй 2019. Гамбия]]
  6. Парк, Мунго Травелс ин тҳе Интериор оф Африcа в. ИИ, Чаптер ХХИИ — Wар анд Славерй (Wайбаcк Мачине сайтида 24 Септембер 2009 санасида архивланган).
  7. Wебб, Патриcк (1994). "Гуэсц оф тҳе Cроwн: Cонвиcц анд Либератед Славес он Мc Cартҳй Исланд, тҳе Гамбиа". Тҳе Геограпҳиcал Жоурнал 160 (2): 136–142. дои:10.2307/3060072. 
  8. „Тҳе Гамбиа“ (эн). Тҳе Wорлд Фаcтбоок (2008-йил 12-феврал). 2014-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 23-феврал.
  9. Департмент оф Стате фор Финанcе анд Эcономиc Аффаирс оф Тҳе Гамбиа. „РЕПУБЛИC ОФ ТҲЕ ГАМБИА. ПОВЕРТЙ РЕДУCТИОН СТРАТЕГЙ: 2007-2011“ (эн) (деадлинк). 2013-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 23-июн.
  10. „Wорлд Wеатҳер Информатион Сервиcе – Банжул“. Wорлд Метеорологиcал Организатион. Қаралди: 2016-йил 10-июн.