Ҳиндистон

Janubiy Osiyodagi davlat

Ҳиндистон (расман: Ҳиндистон Республикаси (Бҳāрат Гаṇарāжя[1])) – Жанубий Осиёдаги давлат. Ҳудуди шимолдан жанубга 3 214 км, ғарбдан шарққа 2 933 км чўзилган. Шимолида Ҳимолай тоғлари, ғарбда Арабистон денгизи, шарқда Бенгалия қўлтиғи билан ўралган. Ҳиндистон таркибига Арабистон денгизидаги Лаккадив ва Аминдив ороллари, Бенгалия қўлтиғидаги Андаман ва Никобар ороллари ҳам киради. Майдони – 3,3 миллион км2. Аҳолиси – 1 428 627 663 киши (2023). Пойтахти – Ню-Деҳли. Маъмурий жиҳатдан 28 та штат ва 8 та иттифоқ ҳудудидаги болинади.

Ҳиндистон Республикаси
भारत गणराज्य
Бҳāрата Гаṇарāжя
Шиорसत्यमेव जयते (Сатямева Жаяте)
Санскритча: Ҳақиқат ҳамиша ғолиб
Мадҳия: जन गण मन
(Жана Гана Мана)
Лоcатион оф Ҳиндистон
Пойтахт Янги Деҳли
Расмий тил(лар) ҳинд, инглиз
Ҳукумат Парламентлик Республика
Рам Натҳ Ковинд
Нарендра Моди
Мустақиллик (Бирлашган Қиролликдан)
• Сана
15-август 1947
Майдон
• Бутун
3,287,590 км2 (7-ўрин)
• Сув (%)
9.6
Аҳоли
• 2022-йилги рўйхат
1,413,179,280 (2-ўрин)
• Зичлик 328/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2020-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$3,202 миллиард. (4-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$2,338
Пул бирлиги Ҳинд рупийси (ИНР)
Вақт минтақаси УТC+5:30
• Ёз (ДСТ)
УТC+5:30
Қисқартма ИН
Телефон префикси +91
Интернет домени .ин

Давлат тузуми

edit

Ҳиндистон – федератив республика. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига киради. Амалдаги конституцияси 1950-йил 26-январдан кучга кирган; кейинчалик ўзгартишлар киритилган. Давлат бошлиғи – президент (2022-йил 25-июлдан Дроупади Мурму). У парламентнинг икки палатаси ва штатларнинг қонун чиқарувчи органлари аъзоларидан иборат сайловчилар ҳайъати томонидан 5 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни президент икки палата – Штатлар кенгаши (Ража сабха) ҳамда Халқ палатаси (Лог сабха) дан иборат парламент, ижроия ҳокимиятни президент ва бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати

edit

Ҳиндистон қирғоқлари кам парчаланган, паст, қумли. Асосан, Ҳиндистон ярим орол ва Ҳиндгангтекислигида жойлашган; Ҳимолай ва Қорақурум тоғларининг бир қисмини ўз ичига олали. Ҳиндистон ҳудудининг 3/4 қисми текислик ва ясситоғлик. Ҳиндистон ярим оролнинг деярли ҳаммасини Декан ясситоғлиги эгаллаган (шарққа томом 900 м дан 300 м гача пасайиб боради). Ҳиндис-том ярим орол шимолда аллювиал Ҳиндганг текислиги жойлашган. Ер шаридаги энг баланд тоғ тизмаси – Ҳимолай (Ҳиндистонда баландлиги 8126 м, Нангапарбат тоғи) ва Қорақурум тоғлари Ҳиндистонни шимолдан тўсиб туради. Ҳиндистонда фойдали қазилмалардап тошкўмир, темир рудаси, титам, олтин, табиий газ, марганец, хромит, боксит, олмос, қимматбаҳо тошлар, мис, мефт, слюда, қўрғо-шин конлари бор. Иқлими, асосан, тропик иқлим, шимолда тропик мус-сонли иқлим. Июн – октабрда иссиқ ва нам, ноябр- февралда қуруқ, салқин, март – майда жуда иссиқ ва қуруқ иқлим. Нам мавсумда йиллик ёғиннинг 70-90% ёғади. Йиллик ёғин Ғарбий Гат ва Ҳимолай тоғларининг шамолга рўпара ём бағирларида 5000- 6000 мм, Шиллонг платосида 12000 мм (Ер юзидаги энг серёғин жой), Ҳиндганг текислигида 100 мм, Ҳиндистон ярим оролнинг марказий қисмида 300-500 мм. Январнинг ўртача температураси текисликларда 15° (шимолда), 27° (жанубий да), май ойиники ҳамма жойда 28- 35°, айрим вақтларда 48°. Тоғларда ўртача температура январда – Г, −8°, июлда 18-23°. Асосий дарёлари: Ганг, ирмоғи Жамна, Ҳинд (ғоқори оқими), Брахма-путра (қуйи оқими), Нармада, Года-вари, Кришна. Дарёлари ёзда серсув (муссон ёмғирлари даврида тошади), суғоришда кенг фойдаланилади, айримларида кема қатнайди. Тупроқлари Ҳиндистон ҳудудининг аксари қисмида қизил, Декан ясситоғлигида қора, Ҳиндганг текислиги ва денгиз бўйи пасттекисликларида жигарранг тупроқ. Ҳимолай тоғлари ём бағрида тоғ-жигар ранг, сариқ, тоғ қўнғир-ўрмон. подзол, тоғ-ўтлоқи тупроқлар пастдан юқорига алмашиниб боради. Ўсимликлардан акация, бамбук, кокос ва хурмо палмаси кенг тарқалган. Мамлакатнинг 25% ўрмон. Ҳимолай тоғлариниш қуйи ён бағирларида терак, юқорида тик, сандал, ҳимолай кедри, қорақарагай, оққарағай ўсади. Ғарбий Гат тоғлари ён бағри, Ганг ва Брахмапутра дел-талари, Шарқий Ҳимолай тоғ олди доим яшил ўрмонлардан иборат. Ҳиндистонда ўсимликларминг 21 минг тури тарқалган. Унда Ер юзида мавжуд бўлган барча ўсимликнинг ярмидан кўпини учратиш мумкин.

Ҳайионот дунёси хилма-хил. Сут эмизувчи ҳайвонларнинг 350 тури, қушларнинг 1600 дан зиёд тури бор. Ҳиндистон ҳудудида фил, маймун, каркидон, шер, қоплон, йўлбарс, мангусг ва бошқа ҳайвонлар яшайди, иломнинг деярли барчатури мавжуд. Мамлакатда 75 та миллий боғ ва 420 дан ортиқ қўриқхона мавжуд. Йирик миллий боғлари: казиранга, Манас, Дачиган, Дадва, „Гуллар водийси“ (УттарПрадеш), Сариска ва бошқалар.

Аҳолиси

edit

Ҳиндистон – дунёда энг кўп миллатли мамлакатлардан бири. Ҳиндистонда турли тилларда сўзлашувчи бир неча юз миллат, элат ва қабила яшайди. Аҳолисининг 72% ҳинд-европа тилларининг ҳиндорий тиллари гуруҳида сўзлашувчи халқлар – ҳиндустонийлар, маратҳлар, бенгаллар, бихарлар, гужаротлар, ориялар, ражастхонилар, панжобилар ташкил этади. Кашмирилар дари тил гуруҳига мансуб. Ҳиндистон жанубда, асосан, дравид тилларида, шимолий ва Шимоли-шарқида тибетбирма тилларида сўзлашувчи халқлар яшайди. Шаҳар аҳолиси 30%. Расмий тиллар – ҳинд ва инглиз тиллари. Аҳолининг кўпчилиги (73%) ҳиндуийлик динига эътиқод қилади; ислом (16%), христиан (6%), сикҳизм (2,5%) ва бошқа динларга эътиқод қилувчилар ҳам бор. Йирик шаҳарлари: Калкутта, Бом-бай, Деҳли, Ченнай, Бангалор, Аҳмадобод, Ҳайдаробод, Пуна, Кан-пур, Нагпур, Жайпур, Лакҳнау.

Тарихи

edit

Археологик топилмалар Ҳиндистонда одамлар тош давридаёқ яшаганлигидан далолат беради. Милоддан аввалги 3-минг йилликнинг 2-ярми – 2-минг йилликнинг 1-ярмида Ҳинд дарёси водийсида юксак даражада ривожланган шаҳар маданияти вужудга келган (қаранг Хараппи маданияти). Милоддан аввалги 2-минг йилликнинг 2-ярмида шимоли-ғарбдан Ҳиндистонга орийлар кириб кслиб, аввал Пан-жоб, кейинчалик Ганг дарёси нодийсида жойлашдилар. Милоддан аввалги 6-асрда шимолий Ҳиндистоннинг шарқий қисмида, Ганг ва Жамна дарёлари ҳавзаларида Мага-й\"адавлати бўлган. Милоддан аввалги 6-4-асрларда иқтисодий тараққиёт қад. ҳинд жамиятида турмуш шароитларини анча ўзгартирди. Куллар ва ёлланма ишчиларнинг меҳнатидан деҳқончилик, ҳунармандчилик ва кончилик ишларида фойдаланилди. Ижтимоий зиддиятларнинг кучайиши диний-сектантлик ҳаракатини пайдо қилди, оқибатда буддизм ва жайнизм динлари вужудга келди. Милоддан аввалги 4-аср ўрталарида Нандалар сулоласи даврида қарийб бутун Ҳинд дарёсининг водийси магадҳа давлати тасарруфида бўлган. магадҳа давлати равнақ топган даврда Ҳинд дареси ҳавзасининг бир қис-мини Ахоманиилар босиб олди. Милоддан аввалги 327-325 йилларда Ҳиндистонга Искандар Мақдуний бостириб кирди. Магадҳа давлатининг босқинчилик урушлари Маурийлар империяси даврида ҳам давом этди. Подшо Ашока ҳукмронлигида қарийб бутун Ҳиндистон ва ҳозирги Афғонистоннинг бир қисми Маурийларга қарашли эди. Милодий 1-асрда Ҳиндистон шим.нинг катта қисми кушонлар қўл остига ўтди (қаранг Кушон подшолиги). Кушонлар давлати емирилгач, 4-асрда Ҳиндистон шимолда яна Магадҳа далвати равнақтопди. Кейинчалик Гупталар сулоласи даврида шимолий Ҳиндистоннинг талайгина қисми – шарқда Бенгалия қўлтигилан гарбда Панжоб ва Катхиявар ярим оролгача бўлган ҳудуд Магадҳа давлати таркибига кирди. Худди шу даврда Декапда Ваката-ка, Паллавлар, Ванга каби давлатлар мавжуд бўлган. 2-4-асрларда бу ерда қулдорлик тузуми емирила бошлаган. 6-12-асрларда Ҳиндистонда бир неча давлат мавжуд бўлган. 7-асрнинг 1-ярмида маҳаллий подшолардан бири Ҳарша Ҳиндистон шимолдаги бир неча давлатларни забт этиб, Ҳарша империясига асос солди. Бу империя 30 йил ҳукм сурди. 8-аср бошларида араблар Синдни босиб олдилар. 11-аср бошларида Маҳмуд Ғазнавий Ҳиндистон шимолига бир неча марта ҳужум қилиб, Панжобнинг бир қисмини ўз давлати таркибига қўшиб олган. 12-аср охири – 13-аср бошларида Ҳиндистон шимолини Ғурийлар давлати ҳукмдори Муҳаммад Ғурий забт этди. Унинг ўлимидан сўнг Ғурий ноибларидан бири Қутбиддин Ойбоқ Деҳли султонлигига асос солди. 14-15-асрларда ҳинд рожаларининг ҳокимияти сақланган Ражпутана (қаранг Рожастҳон) дан ташқари Ҳиндистон шимолда мустақил Жаунпур, Бенгалия, Гужарот, Малва ҳамда Деканнинг шимолда Бахмоний султонлиги пайдо бўлди. Афғонларнинг Лўдийлар сулоласи ҳукмронлиги даври (1451 – 1526)да Ганг дарёси водийсининг талайгина қисми султонликка қўшиб олинди. 15-аср охирида Ҳиндистонга дастлабки ев-ропалик мустамлакачилар – португаллар кириб келди ва 16-асрнинг 1-ярмида улар денгиз соҳилига жойлашиб олдилар. 1526-йил апрелда Заҳириддин Муҳаммад Бобур панипатдаги жангда Иброҳим Лўдийни енгиб, Деҳли султонлигини эгаллади ва Ҳиндистонда Бобурийлар давлатига асос солди (бу давлат 1858-йилгача мавжуд бўлди). 17-аср бошларида Ҳиндистонга Англия ва Голландиянинг Ост-Индия компаниялари суқилиб кирди ва португалларни Ҳиндистон билан олиб бораётган денгиз савдосидан маҳрум қилиб, мамлакатда қатор фактория (савдо-сотиқ пунктлари) оча бошлади. 1664-йил фран-сузларнинг Ост-Индия компанияси ҳам ташкил этилди. Бобурийлар ўртасидаги ўзаро ички кураш инглиз ва франсузларнинг Ост-Индия компанияларига Ҳиндистонда ҳарбий экспансия уюштириш имконини берди. Ҳиндистонда устунликка эришиш учун бу икки компания ўртасида Жаиубий Ҳиндистонда бўлиб ўтган жанглар (1756-63) натижасида Англиянинг ОстИндия компанияси ғолиб чиқиб, Бенгалияни забт этди, Карнатик ва Ауд хонликларини ўз вассалларига айлантирди. 1803-йил Деҳли босиб олингач, бобурий подшолар инглизлар Ост-Индия компаниясига мутлақ қарам бўлиб қолди. 1833-йил Ост-Индия компанияси савдоташкилоти сифатида гугатилиб, унга Ҳиндистонни мустамлакачилик асосида бошқариш вазифаси юк-латилди. Ҳиндистон сскин-аста Буюк Британи-яга қишлоқ хўжалиги хом ашёси етказиб берадиган базага айланиб қолди. 19-аср ўрталарида мустамлакачиларга қарши халқ қўзғо-лонлари бўлиб ўтди. 1857-59 йилларда бўлиб ўтган машҳур сипоҳийлар қўзғо-лони (қаранг Ҳиндистон халқ қўзғолони) Ҳиндистоннинг кейинги тараққиётига таъсир кўрсатди. 1858-йил Ост-Индия компани-яси тугатилиб, Ҳиндистонни бевосита Буюк Британия идора қила бошлади. 19-асрнинг 80-йилларидан мамлакатда халқнинг норозилик намойишлари, митинглар, иш ташлашлар авж олди. 1885-йил қатор миллии ташкилотлар бирлашиб, Ҳиндистон миллий конгресси (ҲМК)га уюшди. 20-аср бошлари унда Б. Тилак бошчили-гида сўл демократик оқим шаклланди. 1905-08 йилларда миллий озодлик ҳаракати янада авж олди. Айниқса, 1908-йилги Бомбай иш ташлаши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Буюк Британия ҳукумати миллий озодлик ҳаракатини диний жамоа белгилари бўйича бўлиб ташлашга ҳаракат қилди ва 1906-йил Мусулмонлар лигаси партиясининг пайдо бўлишига кўмаклашди. Унга қарши ҳиндуларнинг Ҳинду махасабха (ҳиндуларнинг буюк иттифоқи) сиёсий ташкилоти тузилди. Биринчи жаҳон уруши даври (1914-18)да Ҳиндистон метрополия томонида урушда қатнашди. 1918-йилдан мустамлакачиликка қарши кураш янада авж олди. Бу даврда ҲМК раҳбарларидан бири бўлган М. К. Ганди мустамлакачиларга қарши курашнинг сатъяграха (куч ишлатмасдан қаршилик кўрсатиш) шаклини тарғиб қилди. Ганди таълимоти – гандизм ҲМК партиясининг расмий мафкурасига айланди. Инглиз мустамлакачиларининг Амрицар қирғини (1919-йил апрел)дан сўнг декабрда ҲМК итоат қилмаслик кампаниясини авж олдирди. 1918-22 йилларда ишчилар ҳаракати кучайди. 1920-йил Бугун Ҳин-дистоп касаба уюшмалари конгресси ташкил этилди. 1923-27 йилларда миллий озодлик ҳаракати вақгинча сусайди. 1927-йил ҲМКда антиимпериалистик курашни фаоллаштириш тарафдорларини бирлаштирган сўл қанот вужудга келди. Унга Ж. Неру ва С.Ч. Бос раҳбарлик қилдилар. 1929-30 йиллардаги жаҳон иқтисодий бўҳрони антиимпери-алистик ҳаракатни янги босқичга кўтарди. 1930-йил ҲМК М.Ганди раҳ-барлигида яна бўйсунмаслик кам-паниясини бошлаб юборди. 1931-йил мартда ҲМК раҳ-барлари мустамла-качи ҳукмрон дои-ралар билан музокара бошлади. Ҳар икки томон келиша олмагач, бўйсун-маслик кампанияси давом эттирилди (1934-йилгача). 1935-йил Англия парламенти Ҳиндистонни бошқариш тўғрисида ҳужжат (қонун) қабул қилди. Бунга кўра, вилоятларнинг мухтор ҳуқуқлари бир оз кенгайтирилди, уларда маҳаллий ҳукумат тузилди, лекин ҳокимият илгаригидек инглиз мустамлакачилари қўлида қолаверди. Мамлакатда бу реаксион ҳужжатга қарши намойишлар бўлиб ўтди. 1936-йил ҲМК империалистик кучларга қарши ягона фронт тузиш вазифасини илгари сурди. Иккинчи жаҳон уруши (1939-45) даврида Ҳиндистон антифашистик коалиция томонида бўлди. Уруш сўнггида Ҳиндистон билан Англия империализми ўртасида иқтисодий ва сиёсий зиддиятлар кескин кучайди. 1946-йил бошида армия, флот ва авиацияда инглизларга қарши оммавий чиқишлар бўлиб ўтди. 1946-йил 18-23-февралда Бомбайдаги ҳарбий д��нгизчилар қўзғолони инқилобий ҳаракатнинг юқори чўққиси бўлди. Англия ҳуку-мати миллий ҳаракат раҳбарлари билан музокара бошлаб, 1946-йил баҳорда Ҳиндистонга доминион мақомини беришга қарор қилганлигини эълон қилди. 1946-йил августда Ж. Неру бошчилигида муваққат ҳукумат тузилди. Миллий озодлик ҳарака-тининг авж олиб кетиши натижасида инглиз мустамлакачилари Ҳиндистондан чиқиб кетишга мажбур бўлди. 1947-йил 15-августда Ҳиндистон ҳудудида икки мустақил давлат – Ҳиндистон (асосан, ҳиндулардан иборат) ва Покистон (асосан, мусулмонлардан иборат) доминионлари вужудга келди. Ҳиндистоннинг биринчи бош вазири ҲМК етакчиси Ж. Неру бўлди. 1950-йил 26-январда Ҳиндистон суверен республика деб эълон қилинди. Мамла-катда аграр ислоҳотлар ўтказила бошланди. Саноатда давлат секторини яратиш ва уни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида заминдорлик ер эгалигини тугатиш йўллари бел-гиланди. 1964-йил майда Ж. Неру вафотидан сўнг ҲМК партиясининг аҳволи оғирлашди. 1965-йил кузда Ҳиндистон – Покистон можароси юз берди. 1966-йил Тошкент учрашувиця имзоланган Тошкент декларацияси икки мамлакат ўртасидаги низоларни ҳал қилинишига асос бўлди. 1966-йил январда Л. Б. Шастри вафотидан сўнг Ж.Нерунинг қизи – И. Ганди Ҳиндистон Бош вазири бўлди. 1977-йил мартда парламентга ўтказилган сайловда Жаната парти (партияси) ғолиб чиқди. Бу ҲМКнинг кейинги 30 йил (1947-77) мобайнидаги биринчи йирик мағ-лубияти эди. Жаната парти етакчиси М. Десаи Ҳиндистон Республикасининг тўртинчи Бош вазири бўлди. 1977-йил мартдаги мағлубиятдан кейин ҲМК партияси инқироз даврини бошидан кечирди. Партиянинг бир қанча кўзга кўринган раҳбарлари Жаната партига ўтиб кетди. 1978-йил январда собиқ Бош вазир И. Ганди ва унинг бир қанча тарафдорлари ҲМК дан чиқиб, янги партия – ҲМК(И)ни туздилар. 1980-89, 1991-96 йиллар ва 2004-йилдан ҲМК [1978-йилдан ҲМК (И)] ҳокимият тепасида. Ҳиндистон – 1945-йилдан БМТ аъзоси. 1991-йил 26-декабрда УзР суверенитетини тан олган ва 1992-йил 18-мартда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрамлари: 26-январ – Республика куни (1950) ва 15-август – Мустақиллик куни (1947).

Асосий сиёсий партия ва касаба уюш-малари

edit

Ҳиндистон миллий конгресси (И) партияси, ҲМК (1885-йил 28-декабрда ташкил этилган)даги бўлинишдан кейин 1978-йил январда тузилган; Бхаратия жаната парти, Жаната парти (1977-йил тузилган)нинг бўлиниши натижасида 1980-йил апрелда ташкил этилган; Жаната дал партияси, 1988-йил 11-октабрда тузилган; Ҳиндистон Коммунистик партияси, 1925-йил 26-декабрда асос солинган; Ҳиндистон Коммунистик партияси (марксистик), 1964-йил ноябрда тузилган. Умумҳиндистон касаба уюшмалари конгресси, 1920-йил тузилган; Ҳиндистон касаба уюшмалари миллий конгресси, 1947-йил асос солинган; Ҳинд касаба уюшмалари маркази, 1970-йил ташкил этилган.

Хўжалиги

edit

Ҳиндистон – аграр-индустриал мамлакат. Саноат ишлаб чиқариш, жалб қилинаётган хориж сармояси ҳажми жиҳатидан дунёдаги ривожланган ўнта давлат қаторига киради. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва балиқ овлаш 25%, саноат 30%, хизмат кўрсатиш тармоғи 45% ни ташкил этади. Иқтисодиёти кўп укладли. Ялпи миллий маҳсулотининг 28% ни ташкил этувчи давлат сектори ҳарбий саноат тармоқлари, атом энергетикаси, транспорт ва алоқада етакчи ўрин эгаллайди.

Қишлоқ хўжалигида майда деҳқон хўжаликлари устунлик қилади. Мамлакатда 8 млн.дан ортиқ фермер хўжалиги бор. Ишланадиган ерлар (165 млн. гектар) мамлакат ҳудудининг 2/3 қисмини ташкил этади; шундан 141 млн. гектари фақат экинзор (35 млн. гектаридан йилига икки марта ҳосил олинади). Қишлоқ хўжалиги майдонининг 20% суғорилади. Мамлакатда аҳоли сони кўп бўлишига қарамай, унинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилибгина қолмай, кўп қисмини экспорт ҳам қилади. Қишлоқ хўжалиги деҳқончиликка ихтисослашган. Асосий экинлари – шоли, буғдой, тариқ, дук-какли дон экинлари ва мойли ўсимликлар. Ҳиндистон шакарқамиш, ер ёнғоқ, чой, жут, канакунжут, пахта етиштириш бўйича дунёда олдинги ўринларда туради. Шунингдек, каучук, кофе, маккажўхори, тамаки, қалам-пир, зираворлар (мурч, кардамон, мушк, долчин ва ҳоказо) етиштирилади. Хда кокос палмаси, банан, сит-рус ва бошқа мевали дарахтлар ҳам ўсти-рилади. Чорвачилигида қорамол, қўй, эчки, чўчқа, йилқи, туя, пар-ранда боқилади. Пиллачилик ривожланган. Балиқ ва денгиз ҳайвонлари овланади. Ўрмон хўжалигида қиммат-баҳо ёғоч тайёрланади.

Саноатида марганец, слюда (ду-нёда олдинги ўринлардан бирида), тошкўмир, титан, темир рудаси, ол-тин, табиий газ, хромит нефт, бок-сит ва бошқа қазиб олинади. Йилига ўртача 380 млрд. кВт-соат электр энергияси ҳосил қилинади (унинг 4/5 қисми иссиқлик электр стансияларида, 1/7 қисми ГЕСларда); АЭСлар ҳам бор. Етакчи саноат тармоқлари: тўқимачилик (асо-сан, жут ва ип-газлама), озиқ-овқат (қанд-шакар, тамаки), тери-поябзал саноати. Нефтни қайта ишлаш, се-мент, қоғоз, шиша-ойна ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд. Қора ва рангли метал-лургия, кимё саноати, машинасозлик ривожланган. Дунёдаги ахборот технологиялари йўналишидаги корхоналарнинг ярмидан кўпи Ҳиндистонда жойлашган. Ядровий технологиялар ва коинотни забт этиш бўйича етакчи ўринда. Ҳиндистонда ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотларининг 40% га яқинини майда ва ҳунармандчилик корхоналари беради.

Транспорти

edit

Транспортида темир йўл транспорти муҳим рол ўйнайди. Транспорт йўлилар узунлиги 75 минг км (15% электрлаштирилган). Автомобил йўллари узунлиги 3 млн. км дан ортиқ. 1984-йил Калкутта шаҳрида мет-рополитен ишга тушган. Мамлакатда кемалар қатнайдиган дарё йўллари сони 14 та. Мамлакат ташқи савдо айланмасининг 90% денгиз йўллари орқали амалга оширилади. Денгиз савдо флотининг тоннажи 10366 минг т дед-вейт. Йирик денгиз портлари: Бомбай, Калкутта, Кочин, Вишакҳапатнам, Ченнай. Ҳиндистоннинг кўп шаҳарлари жаҳондаги йирик шаҳарлар билан ҳаво йўллари орқали боғланган. Асосий аэропор-тлари Бомбай, Деҳли, Калкутта, Бангалор, Ченнай, Бхубанешвар, мадурай шаҳарларида жойлашган. Мамлакат ичкарисида хизмат қиладиган 90 та аэропорт мавжуд.

Ташқи савдоси

edit

Ҳиндистон четга машина ва жиҳозлар, кийим-кечак, тери ва ундан тайёрланган буюмлар, кимёвий товарлар, ип-газлама матолар, жутдан тайёрланган буюмлар, темир рудаси, чой, кофе, зираворлар, консерва, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, бриллиант, қимматбаҳо тошлар чиқаради. Четдан нефт ва нефт маҳсулотлари, ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол моллари ва бошқа олади. Ташқи савдода АҚСҲ, Япония, Буюк Британия, Германия, БАА, Белгия, Италия, Россия, Франсия, Саудия Арабистони ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги – Ҳиндистон рупияси.

Тиббий хизмати

edit

Мамлакатда соғлиқни сақлаш амалиётида халқ табобати ҳам кенг қўлланилади. Тиббиёт ходимлари 100 дан ортиқ тиббиёт олий ўқув юртларида, 16 тиш врачлари коллежларида ва 12 бошқа тиббиёт билим юртларида, ўрта тиббиёт ходимлари 480 тиббиёт мактабида тайёрланади. Мамлакатда кўплаб тиббиёт марказлари, замонавий шифохона ва амбулатория тармоқлари мавжуд. Асосий курорт масканлари: Гужарот штатидаги Титхал, Убхрат, Диу, Даман, Маҳараштра штатидаги Мадҳа, Марв, Карнатакадаги Уллал, Удили, Мангамуру ва бошқа

Ҳиндистонда икки турдаги соғлиқни сақлаш муассасалари мавжуд. Бири хусусий соғлиқни сақлаш, иккинчиси давлат соғлиқни сақлаш хизматлари. Ҳиндистонда ўзига хос фарқ билан тан олинган 6 та тиббиёт тизими мавжуд. Булар Аюрведа, Сидда, Унани, Ёга, Натуропатия ва Гомеопатия.[2]

Маорифи, маданий-маърифий ва илмий муассасалари

edit

Ҳиндистон мустақилликка эришган пайтда мамлакат аҳолисининг 96% саводсиз бўлган. 1949-йилда қабул қилинган конституция бўйича 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун бепул мажбурий талим жорий этилди. 2005-йилда саводхонлик даражаси 52% га етди. Мамлакатда катта ёшдаги аҳоли ўртасида саводсизликни тугатиш мақсадида махсус мактаблар очилган бўлиб, уларда 120 млн. киши шуғулланади. Ҳиндистонда халқ таъдими тизими мактабгача таълим муассасалари, бошланғич ва кичик асосий мактаб, тўлиқсиз ўрта ва тўлиқ ўрта мактабдан иборат. Малакали ишчилар ҳунар билим юртларида тайёрланади. Олий ўқув юртларида ўқиш муддати 5-6 йил ва ўқиш пулли. Давлат ўқув юртлари билан бирга хусу-сий ўқув юртлари ҳам мавжуд. мамлакатда 219 университет ва институт ҳамда 7 мингдан зиёд коллеж бор. Йирик ва қадимги олий ўқув юртлари: Бомбай университети, Калкутта университети, Ченнай университети ва бошқа асосий кутубхоналари: Калкуттадаги миллий кутубхона (1902-йил ташкил этилган), Деҳлидаги оммавий кутубхона (1951), Ченнайдаги оммавий марказий кутубхона (1896) ва бошқа Мамла-катда 460 дан ортиқ музей фаолият юритади. Йириклари: Ченнайдаги давлат музейи (1851-йил ташкил этилган), Деҳлидаги ҳозирги замон санъати миллий галереяси (1954), Янги Деҳли (Ню-Дели)даги Миллий музей, Варанаси шаҳридаги Санъат музейи, Калкуттадаги Ҳиндистон музейи (1814), Бирла Технология музейи, Бомбайдаги Ғарбий Ҳиндистон музейи, Деҳлидаги Ж. Неру (1964), М. Ганди (1948) мемориал музейлари.

Ҳиндистонда илмий тадқиқотлар университет ва махсус марказларда, илмий жамият ва ассоциацияларда, фанлар ака-демияларида олиб борилади. Ҳиндистон миллий фанлар академияси энг йирик илмий муассаса ҳисобланади.институтларга Илмий ва саноат тадқиқотлари кснгаши, Атом энергияси бўйича комиссия, Қишлоқ хўжалиги тад-қиқотлари бўйича Ҳиндистон кенгаши, Тиббиёт тадқиқотлари бўйича Ҳиндистон кенга-ши, Университетларни маблағ билан таъминлаш комиссияси, Мудофаа тадқиқотлари ташкилоти раҳбарлик қилади. Ҳиндистон илмий конгресси ассоци-ацияси Ҳиндистоннинг энг оммавий илмий жамиятидир. Ҳиндистонда 130 махсус илмий тадқиқот муассасаси, 700 дан ортиқ ихтисослашган лаборатория илмий тадқиқотлар олиб боради. Мамлакатда илмий тадқиқот билан 2,5 млн. киши шуғулланади.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

edit

Ҳиндистонда 84 тилда умумий адади 51 млн. нусхадан иборат 19 минг газета, 35 млн. нусхадан иборат 18 минг журнал нашр этилади. Йириклари: „Индиан экспресс“ („Ҳинд экспрссси“, инглиз тилидаги кундалик газета, 1932-йилдан), „Хиндустан таймс“ („Ҳиндистон вақти“, инглиз тилидаги кундалик газета, 1923-йилдан), „Таймс оф Ин-диа“ („Ҳиндистон вақти“, инглиз тилидаги кундалик газета, 1838-йилдан), „Стейцмен“ („Давлат арбоби“, инглиз тилидаги кундалик газета, 1875-йилдан), „Нешнл гералд“ („Миллий хабарчи“, инглиз тилидаги кундалик газета, 1938-йилдан), „Нав бҳарат таймс“ („Янги Ҳиндистон вақти“, ҳинд тилидаги кундалик газета, 1947-йилдан), „Ная патх“ („Янги йўл“, ойлик адабий-бадиий ва ижтимоий-сиёсий журнал, 1954-йилдан), „Форин афферс рипорц“ („Халқаро муносабатлар хабарчиси“, инглиз тилидаги ойлик журнал, 1952-йилдан), „Ҳаёт“ (урду тилидаги ҳафтанома, 1963-йилдан), „Ҳинду“ (инглиз тилидаги кундалик газета, 1878-йилдан), „Ҳиндустан“ (ҳинд тилидаги кундалик газета, 1933-йилдан), „Блиц“ („Чақмоқ“, инглиз, урду, ҳинд, маратҳий тилларидаги ҳафталик журнал, 1941-йилдан). Пресс Траст оф Индия, Ҳиндистондаги энг йирик ахборот агентлиги (ПТИ), 1947-йил ташкил этилган; Юнайтед Нюс оф Индия (ЙУНИ), Ҳиндистон матбуот ахборот агентлиги, 1961-йил тузилган. Умумҳиндистон радиоси 1936-йилдан, Умумҳиндистон телевидениеси 1976-йилдан ишлайди. Радиоэшиттиришлар 1927-йилдан, телекўрсатувлар 1959-йилдан бошланган.

Адабиёти

edit

Ҳинд адабиётининг 3 минг йилдан кўпроқ анъанаси ведалар – санскрит тилидаги диний гимнлардан бошланади. Милоддан аввалги 10-4-асрларда халқ оғзаки ижодида йирик эпик дос-тонлар – „Маҳабҳарата“ ва „Рамая-на“ шаклланди. Қадимги ҳинд адабиёти ёдгорликлари – пуранлар муқаддас матнлари бу достонлар матнларига яқин. Қадимги ҳинд эртаклари тўпламларидан „Панчатантра“, „Хитопадеша“, „Веталапанчавиншати“, „Шуксаптати“ машҳур. Муаллифлик адабиёти милодий 1-аср бошларида пайдо бўлди. Санскритадабиётининг буюк шоири ва драматурги Калидасатр. Бхаса (3-4-аср) ва Шудрака (5-6-аср) ҳам машҳур драматург бўлишган. Санскрит адабиётида Бхо-вабхуги (8-аср) ҳам сезиларли из қолдирди. Дандин (7-аср)нинг „Ўн шаҳзода сар-гузашти“ романи санскрит бадиий насрининг чўққиси ҳисобланади. Мил.нинг дастлабки асрларидан дравид тиллари (қаранг Дравидлар)да, жумладан, тамил цҳштги адабиёт (қаранг Тамил адабиёти) ривожланди. тахминан 7-асрдан ўрта асрлар адабиётининг тарихи бошланади. Санскрит ва тамил тилидаги адабиёт билан бир қаторда бошқа тилларда ҳам адабиёт вужудга келди. Янги ҳинд адабиёти дравид ва янги ҳинд-ория тилларида 1-минг йиллик охиридан ривожлана бошлади. Кейинроқ эса кашмир ва синдҳ адабиёти, шунингдек пушту тилидаги адабиёт шакллана бошлади. Мусулмон давлатларининг пайдо бўлиши ва ислом динининг кенг тарқалиши натижасида Ҳиндистоннинг форс тилидаги адабиёти юзага келди (Хусрав Деҳлавий, Мирзо Бедил ва бошқалар). Шоирлардан Вали (17-18-аср), Мир Тоқий, Мирзо Ғолиб ва бошқа урду шеъриятининг энг яхши намуналарини яратдилар. 19-асрнинг 2-ярмида миллий озодлик ҳара-катининг ривожланиши натижасида адабиётда \инд маърифатпарварлик даври бошланди. Бу давр адабиётида Динобондху Миттро, Премчанд Мит-тро, Бонкимчондро Чоддопаддқай ва Бенгалиянинг бошқа ёзувчилари самарали ижод қилдилар. Айни вақтда инглиз тилида ижод қилган дастлабки шоирлар (Г. Л. В. Дерозио, К. Гош, Т. Датт)нинг шеърларида инглиз романтизмининг таъсири сезилади. 20-асрнинг 20-йилларида мустақиллик учун кураш \инд адабиётининг марказий мавзуси бўлиб қолди. Бу даврнинг буюк ёзувчиси бенгалиялик Р. Тагор бўлди. Форс ва урду тилларида ижод қилгаи шоир М.Иқбол ўз асарларида юксак бадиийликка эришди. 1930-йилларнинг ўрталарида тараққийпар-нар ёзувчиларнинг \аракати вужудга келди. 20-асрнинг 30-йилларида Ҳиндистонда инглиз тилидаги наср пайдо бўлди (М. Р. Ананд, Н. К. Нараян, Х. Чаттопа-дхая ва бошқалар). 1936-йил Иремчанд, М. Р. Ананд ва Сажжод Зоҳирлар ташаббуси билан Ҳиндистоп тараққийпарвар ёзувчилар ассониацияси тузилди. Ган-дизм адабиётга чуқур таъсир кўрсатди. Инқилобий ромаитик оқим шакллана бошлади (Жўш Малиҳободий). Шеърият шакллари янгиланди, наср тез ривожлана бошлади. Айни вақтда дека-дентлик оқимлари \ам пайдо бўлди (И.Жўши, М.Варма). Ҳиндистоннинг мустақилликка эришиши (1947) илғор адабиё-тнинг ривожланишига ёрдам берди. Мустамлакачилик қолдиқларини йўқо-тиш учун кураш ва иқтисодиётнинг юксалиши илгари қолоқ бўлган бир қатор адабиётларнинг ривожланишига қамда янги адабиётларнинг шаклланишига имконият туғдирди. Ҳиндистоннинг миллий тилларидаги адабиётлар билан бир қаторда инглиз тилидаги адабиёт \ам ривожланган. 1940-60 йилларда Ҳиндистонда инд прогрессив адабиёт намо-яндалари А. С. Жафри, С. К. Чоухан, Хўжа Аҳмад Аббос, Яшпал, А. Н. Кас-ми, А.Нагар ва бошқа ўз асарларида мамлакатдаги ижтимоийиқтисодий муам-моларни кўтариб чиқиб, жамиятдаги энг лолзарб масалаларни \ал этишга даъват этдилар. Миллий адабиёт вакилларидан Б.Бхаттачория, М. Р. Ананд, М.Бондопаддхай, Т. Бондопаддхай, Г.Сингх, Р. В. Десаи, Р.Кришнамур-ти, Р. А. Махадеван, Вшъчатхол ва бошқа ўз асарларида мамлакатда иқтисодий истиқлолга эришиш, қашшоқликни бар-тараф этиш, саводсизликни тугатиш, халқнинг маънавий даражасини ошириш каби муаммоларни кўтариб чиқ-дилар. Прогрессив ёзувч��лар Ш. Чоу-хан, Х. Двидедининг ғоявий эстетик қарашлари мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий \одиса ва жараёнлар билан чам-барчас боғланган. Ёзувчи И.Жўши \инд адабиётида „психологик адабиёт“ вакили сифатида намоён бўлди. Ёзувчи ва драматург В.Прабхакара ўз асарларида мустақил Ҳиндистоннинг ижтимоий муаммоларини \аққоний тарзда тасвирлади. 1980-90-йилларда М.Ракеш, Камлешвар, Б. Сахни, Ж.Кумар, Дуг-гал, А.Притам, К.Азми, Саксена, Вимал ва бошқа адиблар самарали ижод қилдилар (яна қ. Хш") адабиёти).

Меъморлиги

edit

Ҳиндистонда милоддан аввалги 3-1минг йилликлар-даёқ мудофаа, хўжалик ва турар жой бинолари, боғ ва сув \авзалари бўлган йирик ша\арлар (Санг\ол, Лот\ал, Матҳура, Паталипутра) қурилган. Милоддан аввалги 4-2-асрларда улкан қалъа, саройлар (Патали-путрадаги подшо Ашока саройи), диний ашёларга мўлжалланган иншоот – ступалар, мемориал устун (стамбха)лар, ғор ибодатхоналари (Карлида, милоддан аввалги 1-аср; Ажантат, милоддан аввалги 2-аср – милодий 7-аср) ва монастирлар, эҳромлар яратилган. Милод бошларида будда ибодатхоналарининг янги турлари (Сангида ер устига қурилган тўрт колоннали пешай-вондан иборат куб шаклидаги ибодатхона, 5-аср; Эллорда яхлит қоятошни ўйиб ишланган ибодатхона, 8-аср) пайдо бўлди. 6-7-асрларда ибодатхоналарнинг силлиқ минора шаклидаги шимолий (Мадя-Прадеш штатида жойлашган Кхажурахо ибодатхоналар мажмуасидаги Кандаря Махадео ва Бхубанешвар шаҳридаги Муктешвара ибодатхоналари) ва зинасимон минора шаклидаги жанубий (Ма-хабалипурамдаги Дхармаражаратха ибо-датхонаси) турлари шаклланди. Шу даврда Банорас шаҳрида \индулар ибодатхоналари қурилди; шақарда 1500 га яқин ибодатхона бор. 13-асрдан Дехли султонлиги даврида йирик сарой ансамбллари, масжид, гумбазсимон мақбара, миноралар (Дехдидаги Қутб Минор деб аталган минорали Қувватул-Ислом масжиди, 1 193 йилдан қурила бошланган) \амда муста\кам қалъа деворлари билан ўралган шақарлар (Сири, Жақонпа-но, Туғлақобод, Ферузобод; аммаси 14-асрда оз. Деқли худудида) қурилди. Бобурийлар давлати ташкил бўлгач, Ҳиндистон меъморлиги юксак чўққиларга эришди: ша\ар ва қалъа қурилиши санъатининг ажойиб намуналари яратилди (Агра, Ажмер, Олло\ободдаги қалъалар, „Фате\пур-Секри“ шаар-қалъаси, 1569-84), қуббасимон мақбаралар (Де\лидаги Хумоюн мақбараси, 1565; Агра шаҳри яқинидаги Тожмаҳал) қурилди.

Қурилишда мармар энг кўп ишлатиладиган қурилиш материалига аиланди. Айни пайтда Ҳиндистоннинг айрим ҳудудларида меъморликда маҳаллий колорит сақланиб қолди (Асарвдаги Дадагарир булоқ павилони, 16-асрда., Датиядаги Бир Сингх Део саройи, 17-аср боши). 16-асрда яратилган Ҳайдарободдаги Чор Минор Зафар арки, унинг яқинидаги Макка масжиди, Аҳмадободдаги чайқалиб турадиган миноралар улкан тарихий обидалардир. 17-асрда „Марварид“ номи билан аталган масжид, Жаҳонгиршоҳнинг мармардан қурилган мақбараси, Деҳлидаги Ранг Маҳал саройи, дурлар билан безатилган масжид, сикҳларнинг Амрицардаги саждагоҳи – Олтин ибо-датхона бунёд этилди. Бароми (Рожа-стҳон), Канарак (Орисса), Кажурахо (Мадҳя-Прадеш)даги ибодатхоналар ҳинд меъморлигининг бебаҳо ёдгорликларига айланди. 19-асрда эски шаҳарлар (Калкутта, Мадрас, Бомбай) ривожланди ва Европа меъморлиги услубидаги иншоотлар бунёд этилди. Мустақилликка эришгач, мамлакатни индустрлаштириш билан боғлиқ бўлган қурилишлар авж олди. Янги шаҳарлар қурилди (Чандигарх, 1951-56, Ле Корбюзе бошчилигидаги меъморлар гуруҳи; Бхилаи, 1963-йилдан қурила бошланган, ҳинд меъморлари гуруҳи). Замонавий бинолардан йириклари: Калкуттадаги банк (1969, меъмор А.Гупта), М.Ганди музейи (1960-63, меъмор Ч. Корреа), Канпур шаҳридаги Технология институти (1963, меъмор А.Канвинде), Бомбайдаги „Тожмаҳал“ меҳмонхонаси (1975).

Тасвирий санъати

edit

Ҳиндистон жанубда тош даврига оид ғорлардаги расмлар, қиз-дирилган лойдан тайёрланган буюмлар, заргарлик безаклари сақланган. Моҳенжодаро, Хараппа ва Ҳинд дарёси ҳавзасининг марказларида милоддан аввалги 3-2-минг йилликда илк синфий жамият санъати ривожланди (ҳайвон ва мифологик образлар тасвирланган бўртма муҳртуморлар, ҳайкалча ва бошқалар). Милоддан аввалги 4-2асрларда тошдан ёдгорликлар тайёрланди (Дидарганжадан топилган маъбудалар ҳайкали, Сарнатхадан топилган „Шерали каптел“). Милодий 1- 5-асрларда Кушон подшолиги даврида Гандхара бадиий мактабига мансуб буддавий ҳайкаллар ясаш ривожланди. 5-7-асрларда деворий рассомлик гул-лаб яшнади (Ажантадат ғор ибодатхоналар). 10- 12-асрларда бронза ҳайкал-тарошлиги кенг тарқалди [рақс тушаё-тган Шива (Натаражан) ҳайкалчаси]. 13-асрдан Деҳли султонлиги ва кейинчалик Бобурийлар давлати даврида амалий безак санъати ва китоб мини-атюраси тараққий этди. Ўрта асрларда Ҳиндистонда миниатюра санъати ривожланди. Дастлабки ҳинд миниатюра мактабларидан гужарот мактаби машҳур бўлган. 16-асрда миниатюра санъатининг бобурийлар мактаби вужудга келди. Бу мактаб вакиллари тасвирнинг ҳаққоний бўлишига интилди; тарихий рисолаларга безаклар яратиш, портрет ва ани-малистик жанрлар кенг тарқалди. мустамлакачилик даврида Ҳиндистон профессионал санъати деярли ривожланмади, халқ ҳунармандчилиги (гилам тўқиш, каш-тачилик, тўқиш, фил суяги ва ёғоч ўймакорлиги, қадама нақш, танга зарб қилиш ва бошқалар) тараққий этди. 19-аср охи-ридан замонавий рассомлик вужудга келди (Р. Р. Варма). 20-аср бошларида, „Бенгалия уйғониш даври“да кўп рас-сомлар миллий анъаналарни сақлаб қолдилар (рангтасвирчилар А.Тагор, Н.Бос, С.Укил; ҳайкалтарош В. П. Кар-маркар ва бошқалар). Ҳиндистон тасвирий санъатида турли оқим ва мактаблар, жумладан модернистик оқим ривожланган. Рас-сомлар Д. П. Р. Чоудхури, Б. Н. Жижа, С. Н. Банержи, ҳайкалтарошлар К. Сен, Ч. Кар, П. Д. Гупта, графиклар Х. Дас ва бошқа миллий санъат анъаналарида асарлар яратдилар. Ҳиндистонда амалий безак санъати ҳам ривожланган.

Мусиқаси 4 минг йиллик тарихга эга бўлиб, дунёда энг қадимги ва ўзига хос шакллардан ташкил топган. Унинг илдизлари халқ байрам ва диний маросимлари, Хараппа маданияти (айниқса, Моҳенжодаро тараққиёт даври) билан бевосита боғлиқ. Ҳиндистоннинг қадимги ёзма ёдгорликлари („Ведалар“ – „Ригведа“, „Самаведа“, „Атҳарваведа“ ва „Яжур-веда“; милоддан аввалги 2-1 минг йилликлари)да диний мадҳиялар ўз аксини топган. Мусиқашунослар Ҳиндистонда мумтоз муси-қанинг юзага келишини бевосита „Са-маведа“ билан боғлашади. Унинг фалсафий-эстетик ва назарий мезонлари Бҳаратанинг санскрит тилида ёзилган „Натяшастра“ рисоласида асослаб берилган (тахминан милодий 3-4-асрлар), Матанганинг „Бриҳадеши“ рисоласида (5-7-асрлар) ҳинд мумтоз мусиқаси ҳақида батафсил маълумотлар берилган. шарангадеванинг „Сангитаратнакар“ 7 жилдли тўпламида (13-аср) ҳинд рагалари, уларнинг парда ва ритмик тузилиши, миллий мусиқа созлари ва бошқа масалалар ёритилган. Рамаматянинг „Сварамелакаланидҳи“ (16-аср) ҳамда ҳинд олимларининг бошқа рисолаларида мусиқий товушлар (тҳатҳ) тизими коинот қуввати сифатида юзага келган товуш (нада)лар ҳамда олам тараққиёти маҳсули бўлмиш усуллар бирлашуви маъносида талқин этилади. Космологик тасаввурлар асосида Куеш тизимининг 7 та сайёрасига н��сбат берилган 7 та асосий парда, улар негизида 22 ярим тондан кам бўлган интервал (шрутилар) тизими юзага келган.

13-асрдан бошлаб Шимолий Ҳиндистон мусиқа маданияти Марказий ва Урта Осиё халқларининг бадиий анъаналари, мусулмон санъати таъсирида ривожланиб борган. Бунинг натижасида ҳинд мумтоз мусиқасида 2 асосий услуб қарор топди: шимолий („ҳиндустани“) ва жанубий („карнатак“). Жанубий Ҳиндистон мусиқа услуби (карнатак) асосан анъанавий хонан-далик санъати билан ажралиб туради, унда рагалар негизида диний қўшиқчилик жанрлари – киртан, пада (бастакорлар Пурандарадаса, 15-16-асрлар; Кшетрайн, 17-аср), крити (мумтоз ашуланинг асосий тури; Шям Шастри, Муттусвами Дикшитар, Тягаража ижодида равнақ топган, 18-19-асрлар), енгил мумтоз мусиқа жанрлари – тиллана (18-аср), жавалли (19-аср) ва бошқа кенг ўрин олган.

Шимолий Ҳиндистон мумтоз мусиқасида энг муҳим лирик жанрлардан „дҳрупад“ (Свами Ҳаридас, Миян Тансен, 16-17-асрлар), хонандаликда, сўнгра созандаликда ҳам ишқий ва ширин кайфиятни акс эттирувчи, виртуозли „хаял“ (манбаларда унинг асосчиси Амир Хус-рав Деҳлавий ҳисобланади) жанрлари кенг ўрин олган. Мумтоз мусиқа соҳасида „тҳумри“, „ғазал“, „кавал��и“, сўфиёна „калам“, шунингдек, „дадра“, „таппа“, „тарана“лар ҳам мавжуд.

Ҳинд мумтоз мусиқаси, мусиқий фолклор, рақс санъати шакллари асосида анъанавий мусиқий театр турлари – жатра, якшагана, тамаша ва бошқа ташкил топган. Мумтоз рақс турларига бҳарат натям, катҳакали, катҳ-ак, манипури, одисса ва бошқа киради.

Ҳинд халқ мусиқа ижоди турларининг бойлиги ва ранг-баранглиги Ҳиндистонда турли миллат вакилларининг истиқомат қилиши, улар кўп тилларда сўзлашуви билан белгиланади. Халқ мусиқа чолғуларидан урма дҳол, дҳолак, дамару, удуккаи, пуфлама комбу, сингҳ, тиручиннам, карнай, мурали, моҳори, нагасар, торли-чертма экта-ра, дутара, тунтуне, жантар, торликамонли камайча, банам, саринда ва бошқа кенг ўрин олган. Профессионал мусиқа созларидан вина, сетор, сарод, тампура, саранги, най, бансури, сур-най, шоҳнай, нагасварам, фисгармония, пакҳоваж, табла, мриданга, гҳа-там ва бошқа оммалашган.

Ҳиндистонда миллий озодлик ҳаракати ва мустамлакачиликка қарши курашнинг кучайиши (19-асрнинг 1-ярми ва 20-асрнинг ўрталари) миллий мусиқа маданиятининг ривожланишида муҳим даврни бошлаб берди. Рабинд-ранат Тагорнинг ижоди ёрқин саҳифа бўлиб қолди. Фаол зиёлилар орасида миллий мусиқа меросини ўрганишга қизиқиш кучайди. Янги ўқув юртлари очилди, жамоа ташкилотлари ташкил этилди: Мадрас (ҳозирги Ченнай)да мусиқа академияси (1928), Керала санъат маркази (1930), Халқ санъатини сақлаш Бенгалия жамияти (1932), Деҳлидаги Гандҳарва Маҳавидялай мусиқа институти (1939) ва бошқа Вишну Нарайяна Бҳаткҳанде, Вишну Дигам-бар Палускар, Чиннасвами Мудаляр, Суббарама Дикшитар каби мусиқашунос олимлар ҳинд мусиқа маданиятини ривожлантиришда ўз илмий асарлари билан катта ҳисса қўшдилар.

Ҳиндистон мустақилликни қўлга киритгач (1947), ҳинд мусиқасининг ривожланишида янги давр бошланди. Театрларда янги мусиқали спектакллар қўйилди (Шила Вацнинг „Қотган ер“, Ғулом Ҳайдарнинг „Бўйсунмас Пан-жоб“, С.Шанкарнинг „Поезд“, Г. Д. Мадгулкарнинг „Рам ҳақида қисса“ ва бошқалар). Кино мусиқаси композиторлик ижодини ривожлантиришда муҳим омил бўлиб қолди, унда миллий ва Ғарбий Европа мактабларининг услубий омиллари уйғунлашган. натижада композиторлар томонидан кино учун халққа манзур куй ва қўшиқлар яратилди. 1960-90 йилларда А.Вишвас, Ҳ.Кумар, С.Чоудҳури, Р.Барман, Рави, Наушад, Хайём, Мадан Моҳан каби композиторлар киномусиқа жанрида ижод қилишган, ҳозирги кунда Шанкар ва Жейкишан, Лакшмикант Пярелал, С. Д. Барман, Ану Малик каби композиторлар бу соҳада фаол ижод қилмоқда. Улар басталаган куй ва қўшиқларни Талат Маҳмуд, Гита Датт, Шамшод Бегум, Манна Дей, Лата Мангешкар, Муҳам-мад Рафи, Мукеш, Аша Бҳонсле, Уша Мангешкар, шунингдек, Кумар Сану, Алка, Ягник, Анурадҳа Пауд-вал, Сону Нигам, Удит Нарайян, Б.Субраманиам, Кавита Кришна Муртҳи, Ар Раҳмон Ҳариҳаран, Аднан Сами ва бошқа ижро этишган.

Мумтоз мусиқа ижрочилигида Рави Шанкар (сетор), Бисмиллоҳ Хон, Али Акбар Хон, Амжат Али (сарод), Ҳарипрасад Чаурасия (най), Пандит Рам Нарайян (саранги), Пандит С. Р. Вяс ва Маликаржун Мансур (хонанда-рага), Суббулакшми, Кишори Амонкар, Сандҳя Мукержи (хонанда-рага), Мукеш Шарма (сарод), Иршад Хан (сетор ва сурбаҳор), устад Зокир Ҳусейн ва Илмас Ҳусейн Хон (табла), Жагжит Сингҳ (хонан-да-ғазал), Ғулом Али (хонанда-ғазал), Гулфам Аҳмад (сарод ва рабаб) ва бошқа машҳур.

Ҳиндистонда мусиқа мактаблари ва коллежлари, университетларда мусиқа факултетлари мавжуд. Мусиқа санъати соҳасидаги илмий тадқиқот ишлари, санъаткорларнинг ижрочилик фаолиятини мувофиклашти-рувчи ташкилотлар, мусиқа санъатига оид конференсия, форум, фестивалларни ташкил этувчи идоралар фаолият кўрсатмокда; булар орасида – Деҳли мусиқа, рақс ва драма академияси (Сангит Натак Академи), Бомбай ижрочилик санъати миллий маркази, Ченнай мусиқа академияси машҳур. Миллий мусиқа маданиятининг турли хил шаклларини тарғибот этишда Умумҳиндистон радиоси бош вазифани бажармоқда.

Театри

edit

Ҳиндистонда халқ театр томошалари қадим замонлардаёқ пайдо бўлган. Улар қабилаларнинг турли урф-одатлари, ўйин ва рақслари асосида вужудга келган. Халқтеатрининг асосий шакллари \озиргача етиб кеяган. Аксарият театр томошаларининг асосини қадимги инд эпик достонлар – „Рамаяна“ ва „Ма-ҳабҳарата“тн олиб ўйналадиган са\-налар ташкил қилган. Унинг энг кўп тарқалган сюжети достонлар қаҳрамонлари – Рама ва Кришна ҳаётидан олинган лавҳалардан иборат. Анъанавий театрларнинг ёрқин ва таъсирли воситаларидан бири рақснинг бҳарат-натям, кат\акалий, катҳак, манипурий каби турларидир. Жанубий Ҳиндистондаги кўп геатрларнинг хореографик асосини бҳарат-натям ва катҳакалий, Шимолий Ҳиндистондаги цатрлар хореографик асосини катҳак ва манипурий ташкил қилади. Ғарбий Бенгалия ва Орис-сада жатра лирик драмаси машҳур. Бунда томошалар очиқ жойда ўтказилган, саҳна ва декорапиялар бўлмаган. Халқ театрлари Ҳиндистоннинг бошқа раёнлари – Маҳараштра (томоша), Кашмир (жоши), Рожастҳон (сванги)да ҳам бўлган. Ҳинд мумтоз театри тараққиё-тида халқ театрларининг таъсири кучли бўлди. Унинг гуллаган даври Бхаса, Калидаса ва Шудрака ижоди билан боглиқ. 12 – 13-асрларда Ҳиндистон мумтоз драмаси таназзулга учради. 16-асрда Мала-бар соҳилларида спектакллар тунда байрамларда қўйиладиган диний мавзудаги театр пайдо бўлди. Бу театрнинг содда тури – тулал 18-асргача сақланди. 19-асрнинг 2-ярмида миллий озодлик ҳаракатининг кучайиши, миллий онгнинг ўсиши Европа типилаги театрни вужудга келтирди. Бенгал, ҳинд, маратҳ тилларида драматургия яратилди. 1872-йил бенгал драматурги Г.Гҳош Миллий театрга асос солди. У ҳинд театр санъати тараққиётига катта таъсир кўрсатди. 19-асрнинг 2-ярми – 20-асрнинг 1-ярмида ҳинд театрида янги шаклларнинг пайдо бўлиши ҳинд ёзувчиси Р.Тагор номи билан боғлиқ. 20-асрнинг 40-йиллари профессионал ва ҳаваскор театр жамоалари вужудга келди; улар Халқ театрлари ассоциацияси (1943-йил асос солинган)га бирлашдилар. Мустамлакачилик тузумининг сўнгги йиллари мустамлакачиликни қораловчи театр томошаларининг турли шакллари пайдо бўлди. Ҳиндистон мустақилликка эришгач, миллий маданият, жумладан, театр санъати ривож топди. 1953-йилда Мусиқа, рақс ва драма академиясининг очилиши катта аҳамиятга эга бўлди. Калкуттада „Боҳурупий“, „Стар“, „Рангмаҳал“, „Ми-нерва“, Театр маркази, „Тарун опера“, Деҳлида „Янги театр“, Бомбайда „Драматик Винт“ театрлари машҳур. Шунингдек, Оллоҳобод, Ченнай, Бано-рас, Пуна ва бошқа шаҳарларда ҳам доимий театрлар мавжуд. Қўғирчоқ театри ҳам театр томошаларининг энг қадимги турларидан биридир. Соя театри кенг тарқалган.

Киноси

edit

Ҳиндистоннинг илк филми 1912-йилда ишланган („Рожа Харишчандра“, режиссор Д. Г. Пхалке). Дастлабки овозли кино 1931-йил экранга чиқди („Дунё нури“, режиссор А.Ираний). 1930-йилларда, миллий озодлик ҳаракати авж олган даврда илғор ижтимоий гоялар билан суғорилган „Девдас“ (1935, режиссор П. С. Баруат), „Кутмаган эдилар“ (1936), „Қўшнилар“ (1939, иккаласининг режиссор В.Шантарам) каби с|>илмлар яратилди. 1947-йил Ахборот ва радиоэшиттириш вазирлиги ҳузурида кинематография бўлими ташкил этилди. Халқ ҳаетини ҳаққоний акс эттирган филмлар пайдо бўлди („Ер фарзандлари“, 1946, режиссор Хўжа Аҳмад Аббос; „Мазлумлар“, 1949, режиссор Н.Гҳош). 1950-йилларда замоннинг муҳим ижтимоий масалаларига багишланган „Дайди“ (1951, режиссор Р.Капур). „Икки бигҳа ер“ (1953, режиссор Б.Рой), „Йўлдош“ (1953, режиссор Х. А. Аббос) яратилди. Режиссор С.Рейнинг „Йўлдаги қўшиқ“ (1955), „Енгилмаганлар“ (1957), „Апулнинг дунёси“ (1959)дан иборат кинотрилогияси жаҳон кино санъатида муҳим воқеа бўлди. Уша даврда режиссор Г.Датт „Қоғоз гуллар“, „Чанқоқлик“, „Ой нури“ филмларини яратди. 1960-йилларда кўнгилочар мусиқали филмлар яра-тадиган Бомбай студиясидан фарқли ўлароқ реал воқеликни акс эттирувчи филмлар тайёрлайдиган Калкутта кино мактаби вужудга келди („Хор“, 1975; „Парашурам“, 1978, иккаласининг режиссор М.Сен; „Рақиб“, 1970; „Узоқ момақалдироқ“ 1973, иккаласининг режиссор С.Рей; „Мантхан“, 1977, режиссор Ш. Бенегал). 1970-йилларда режиссор Я. Чоп-ранинг „Шўъла“, „Қаердадир, қачондир“, продусер Р.Капурнинг „Бобби“, режиссор Р.Реддининг „Дафн маросими“ филмлари экранга чиқди. 1980-йилларда режиссор М.Кумарнинг „Инқилоб“, режиссор Б. Р. Чопранинг „Ёнаётган поезд“, режиссор А.Гопалакришнаннинг „Юзма-юз“, режиссор Г.Аравиндонинг „Оридад“ филмлари шуҳрат қозонди. 1990-йилларда режиссор А.Чопранинг „Дсвона дил“, продусер М.Кумарнинг „Бе-тоб“, „Ярадор“ каби ватанпарварлик гоялари билан сугорилган филмлари экрапга чиқли. Кино актёрларидан Б.Сахни, Д.Ананл, Д.Кумар, М.Кумари, Раж, Риши ва Каришма Капурлар (қ Капурлар тиаси), С.Ниргис, А.Баччан, Амирхон, Шоҳруҳхон, Салманхон, Р.Мукержи, А.Пател, М.Дикшид ва бошқа машҳур. Ҳиндистонда ҳужжатли филмлар ҳам чиқарилали. 1960-йил Пуна шаҳрида Кинематография институти очилган. 1954-йилдан Бомбайда хар йили Бутун Ҳиндистон кинофестивали ўтказилади. Ҳиид кино санъати вакиллари Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг Тошкентдаги кинофсстиналларида фаол қатнашиб, кўплаб мукофотларни қўлга киритганлар. Ҳиндистонда йилига 1000 дан ортиқ филм яратилади ва у жаҳонда яратилаётган филмларнинг 14% ни ташкил этади.

Манбалар

edit
  1. -Тҳе Эссентиал Деск Референcе, Охфорд Университй Пресс, 2002, 76-бет, ИСБН 978-0-19-512873-4 „Расмий номи: Републиc оф Индиа.“;
    -Жоҳн Да Граçа (2017), Ҳеадс оф Стате анд Говернмент, Лондон: Маcмиллан, 421-бет, ИСБН 978-1-349-65771-1 „Расмий номи: Републиc оф Индиа; Бҳарат Ганаражя (Ҳинди)“;
    -Граҳам Рҳинд (2017), Глобал Соурcебоок оф Аддресс Дата Манагемент: А Гуиде то Аддресс Формац анд Дата ин 194 Cоунтриэс, Тайлор & Франcис, 302-бет, ИСБН 978-1-351-93326-1 „Расмий номи: Републиc оф Индиа; Бҳарат.“;
    -Брадноcк, Роберт W. (2015), Тҳе Роутледге Атлас оф Соутҳ Асиан Аффаирс, Роутледге, 108-бет, ИСБН 978-1-317-40511-5 „Расмий номи: Энглиш: Републиc оф Индиа; Ҳинди:Бҳарат Ганаражя“;
    -Пенгуин Cомпаcт Атлас оф тҳе Wорлд, Пенгуин, 2012, 140-бет, ИСБН 978-0-7566-9859-1 „Расмий номи: Републиc оф Индиа“;
    -Мерриам-Wебстер'с Геограпҳиcал Диcтионарй (3рд-нашр), Мерриам-Wебстер, 1997, 515–516-бет, ИСБН 978-0-87779-546-9 „Оффиcиаллй, Републиc оф Индиа“;
    -Cомплете Атлас оф тҳе Wорлд: Тҳе Дефинитиве Виэw оф тҳе Эартҳ (3рд-нашр), ДК Публишинг, 2016, 54-бет, ИСБН 978-1-4654-5528-4 „Расмий номи: Републиc оф Индиа“;
    -Wорлдwиде Говернмент Диреcторй wитҳ Интерговернментал Организатионс 2013, CҚ Пресс, 2013, 726-бет, ИСБН 978-1-4522-9937-2 „Индиа (Републиc оф Индиа; Бҳарат Ганаражя)“
  2. Асйлум Линкс

Ҳаволалар

edit