Тошбулоқ — Наманган вилояти Наманган туманидаги шаҳарча, туман маркази. 1989-йил 18-октабрда ташкил қилинган. Тошбулоқ Наманган Туманидаги асосий ва катта шаҳри ҳисобланади. Наманган шаҳридан 10 км ғарбда. Яқин темир йўл стансияси — Наманган (10 км). аҳолиси 13947 киши (2003). Т.да „Тошбулоқ То'ла“ аксиядорлик жамияти, „Райҳон То'ла“ пиллани қайта ишлаш корхонаси, „Тошбулоқ-Текстил“ тўқимачилик корхонаси фаолият кўрсатади. Автокорхона, деҳқон бозори, маданият саройи, маданият уйи, марказий кутубхона ва унинг шохобчалари, „Ёшлар маркази“ ишлаб турибди. Умумий таълим, болалар мусиқа мактаблари, 2 касбҳунар коллежи, мақом ва хор жамоалари, „Олвализор гуллари“ ашула ва рақс халқ ансамбли бор.

Тошбулоқ
шаҳар
40°55′24″Н 71°34′19″Э / 40.92333°Н 71.57194°Э / 40.92333; 71.57194
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Наманган вилояти
туман Наманган тумани
Аҳолиси
13 947
Вақт минтақаси УТC+5
Тошбулоқ харитада
Тошбулоқ шаҳрида кун ботиши

Стадион, 2 теннис корти, 2 та болалар спорт мактаби мавжуд. Марказий касалхона, катталар ва болалар поликлиникалари, тез тиббий ёрдам илмий маркази бўлими, марказий дорихона, 5 хусусий дорихона, 2 хусусий касалхона аҳолига хизмат кўрсатади.[1]


Жоме Масжиди- Тошбулоқнинг марказида жойлашган бо'либ бу шахарчадаги энг катта масжид ҳисобланади.


Деҳқон бозори - ҳаммага таниш бўлган деҳқон бозори ҳам Тошбулоқда жойлашган бо'либ бу шарчанинг энг катта бозори ҳисобланади. Бошқа қишоқлар ҳам шу бозордан харид қилишади. Бу бозор Пайшанбадан-Якшанбагача очиқ бо'лади.


Почта Индекси - Тошбулоқ шаҳрчасининг асосий почта индексга эга бо'либ унинг индекси 160600 ҳисобланади.

Номи

edit

Тошбулоқ сўзи маъноси „тошли булоқ“ яъни у ерда 7 та тошли иссиқ ва совуқ шифобахш булоқлар мавжуд. Бу булоқлардан бирига Оҳунов номидаги даволаниш маскани қурилган.

Манбалар

edit
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил