Jump to content

Аҳмет Арваси

From Vikipediya
Аҳмет Арваси
Таваллуди 1932-йи 15-феврал
Аğрı вилояти Доğубеязıт тумани
Вафоти 1988-йил 31-декабр
Истанбул
Фуқаролиги Туркия
Касби Ёзувчи, файласуф

Аҳмет Арваси (талаффузи: Аҳмет Арваси) — 1932-йил 15-февралда туғилган[1]. Аввал Сеййид Аҳмет Арваси номи билан танилган, асли курдлашган араб ёзувчиси ва файласуфи бўлган.[2][3] У „Турк-Ислом синтези доктринаси“ мафкураси ва унинг Туркияга таъсирини ёритганиcучун машҳур бўлган. У Туркиянинг Ағри вилояти Дўғбеязит туманида туғилган. Унинг оиласи Ван вилоятидан. Унинг отаси Сеййид Абдулҳаким Арвасий (1865 – 1943-йилларда яшаб ўтган) сўнгги Усмонли ва Туркиянинг илк жумҳурияти даврида сунний ислом олими бўлган.

Ҳаёти[edit | edit source]

Аҳмет Арваси Эрзурум ўқитувчилар коллежини тамомлаган ва бир муддат бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 1958-йилда Ғози номидаги таълим муассасасининг педагогика бўлимини тамомлаган. Балиқесир, Бурса ва Истанбулдаги таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб ишлаган, сўнгра 1979-йилда нафақага чиққан. Худди шу йили Миллатчи Ҳаракат партияси (туркча: Миллиетçи Ҳарекет Партиси) Бош бошқарув кенгаши аъзоси этиб сайланган.1980-йил 12-сентябр Туркиядаги давлат тўнтаришига қадар ўз ваколатларини бажарган. Давлат тўнтаришидан сўнг Миллатчи Ҳаракат Партиясига қарши тил бириктирганликда айбланиб ҳибсга олинган ва судланган.

Аҳмет Арваси бир неча кунлик рукнлар, мақолалар ва китоблар нашр этган. Шунингдек, у бир неча конференсия ва семинарларда кўплаб маъруза сўзлаган. Ўлимидан олдин у „Туркия“ газетасининг шарҳловчиси сифатида ишлаган. У 1988-йил 31-декабрда Туркия учун кундалик рукнини ёзаётганда ёзув машинкаси олдида вафот этган[4].

Адабий мерослари[edit | edit source]

  • Турк-Ислом Üлкüсü (Турк-Ислом идеализми) (3 жилд)
  • Кендини Араян İнсан (Ўзини излаётган инсон)
  • Инсон ве İнсан Öтеси (Инсон ва инсондан ташқари)
  • Диялектиğимиз ва Эстетиğимиз (Бизнинг Диалектикамиз ва Эстетикамиз)
  • Шиирлерим (Менинг шеърларим)
  • Эğитим Сосёложиси (Таълим социологияси)
  • Доğу Анадолу Герçэğи (Жанубий Шарқий ҳақиқат)
  • Илери Турк Миллиетçилиğинин İлкелери (илғор турк миллатчилиги тамойиллари)
  • Ҳасбиҳал (Cаусериэс) (6 жилд)
  • Инсоннинг ёлғизлиги

Манбалар[edit | edit source]

  1. „'Кендини Араян İнсан: Сеййид Аҳмет Арваси'“.
  2. Узер, Умут (2013). "Тҳе Курдиш Идентитй оф Туркиш Натионалист Тҳинкерс: Зия Гöкалп анд Аҳмет Арваси бетwеэн Туркиш Идентитй анд Курдиш Этҳниcитй". Туркиш Студиэс 14 (2): 394–409. дои:10.1080/14683849.2013.802900. 
  3. Ҳабертüрк „СЕЙЙİД АҲМЕТ АРВАСİ ÖЛÜМÜНÜН 27. ЙИЛИНДА АНИЛДИ - Самсун Ҳаберлери“ (тр). Ҳабертüрк. Қаралди: 2024-йил 7-апрел.
  4. Биёграфи Нет, http://www.biyografi.net/kisiayrinti.asp?kisiid=597