Jump to content

Антимодда

From Vikipediya

Антимодда — антизарралардан ташкил топган материя тизими. Антину-клонлар антиядрони, антиядро билан анти-электронлар (позитронлар) антиатомни, анти-атомлар антимолекулани ҳосил қилади ва ҳоказо Шу равишда антизарралардан ҳосил бўлган турлича антижисмлар, антиюлдузлар, антигалактикалар мавжуд бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Анти-электрон, антипротон, антинейтрон ва бошқа айрим антизарралар кўплаб тажрибаларда аниқланди. Антипротон билан бир анти-нейтрондан ташкил топган антиводород ядроси ва икки антипротон билан анти-нейтрондан ташкил топган антигелий ядроси борлиги ҳам ўгказилган тажри-баларда маълум бўлди. Материя ва модда тушунчалари айнан тушунчалар эмас. А. каби модда ҳам материя шаклларидан бири. Модда электрон, протон, нейтрон сингари зарралардан ташкил топган атом ва молекулалар тўпламидан иборат. Ма-териянинг модда шаклида яшаши фанга кўпдан маълум. Материянинг А шаклида яшаши фақат 20-аср дагина аниқланди. Ер юзаси ёки космос микёсида модда билан Анинг ўзаро таъсири, жумладан, уларнинг аннигиляцижи натижасида рр бери-ши мумкин бўлган катта энергияли турли ҳодисаларни ўрганиш келажак физикасининг муҳим масалаларидандир. Атом ва антиатом тўқнашишда жуфт электрон-позитронларнинг, шунингдек, нуклон ва антинуклонларнинг шиддат-ли аннигиляция жараёнлари юз беради. Барча мазкур жараёнлар натижасида кат-та миқдорда энергия ажралиб чиқади. Ҳозирчалик фан аннигиляция энергия-сидан фойдаланишнинг самаралилиги ҳақида фикр юритиш имконини бера оладиган даражада етарли далилларга эга эмас. Бу энергиянинг кўп қисми ней-трино оқимига ҳамда моддалар билан суcт ўзаро таъсирда бўладиган ғоят қисқа тўлқинли гамма-нурларга тўғри келади. Шунга асосланиб айтиш мумкинки, аннигиляциянинг барча энергиясидан тўлиқ фойдаланишга яқин вақтларда эри-шиш эҳтимоддан узоқ. Агар ҳақиқатан бу ғоя амалга ошадиган бўлса, инсон ғоят битмас-туганмас энергия манбаига эга бўлади. Зотан, 1 кг модда ва А.нинг тўлиқ ўзаро таъсирида ажралиб чиқадиган энергия 3 миллиард тонна тошкўмир ён-ганда олинадиган энергиядан 3 миллиард марта, шунча миқдордаги ураннинг атом реакторида „ёниши“дан ҳосил бўладиган энергиядан эса минг марта зиёд бўлади. Ҳозирда антиматериянинг бир килоси 100 трилион доллар га тенг. Ад.: Широков Ю. М., Юдин Н. П., Ядерная физика, М., 1972; Бекжонов П. Б., Модда тузилиши, Т., 1997.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил