Jump to content

Аверроизм

From Vikipediya
Ибн Рушд. Италян рассоми Андреа ди Бонаиутонинг тасвири. Флоренсия, 14-аср.

Аверроизмараб мутафаккири Ибн Рушд (лотинча: Аверроэс) ва унинг тарафдорларининг фалсафий та’лимоти.

Аверроизм вакиллари ўрта аср ва илк Уйғониш даврида Аристотел, Форобий, Абу Али ибн Сино фалсафасининг илғор томонларини ривожлантирди. Аверроизм мусулмон ақидачилиги ва католицизм фалсафасига қарши чиқиб, араб халифалигида ва Ғарбий Европа мамлакатларида схоластикага қарши кураш олиб боришда қўл келди. Дунёнинг абадийлиги, унинг ҳеч ким томонидан яратилмаганлиги ҳақидаги ғоялари, шунингдек билимни э’тиқодга, фалсафани илоҳиётга қарши қўйганлиги сабабли аверроизм руҳонийларнинг ғазабига дучор бўлди. (манба келтириш керак)

Ибн Рушд Форобий ва Ибн Сино фикрларини янада тараққий эттириб, "Икки тур ҳақиқат" та’лимотига асос солди. Бу та’лимотга кўра, "фалсафий ҳақиқат" ва "линий ҳақиқат" мустақил равишда мавжуд бўлиб, улар турли соҳаларда етакчилик қилади, хусусан илм-фанда "фалсафий ҳақиқат"га риоя этиш зарур. Бу та’лимот фалсафани, илмни мустақил тараққий эттиришда катта аҳамиятга эга бўлди. Ибн Рушд асарлари лотин тилига таржима қилинганлиги туфайли аверроизм Ғарбий Европа мамлакатларига кенг ёйилди. Хусусан 13-асрда Париж унтида аверроизмнинг та’сири кучли эди. 14–16-асрларда аверроизм Шимолий Италия, Франсияда кенг тарқалди. Аверроизм католик черкови томонидан кескин қораланди, унинг тарафдорлари қувғин ва та’қиб қилинди (яна қаранг Ибн Рушд).

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил