Jump to content

Бақлажон

From Vikipediya
Бақлажон
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик
Оила: Соланаcеаэ
Уруғ: Соланум
Тур: С. мелонгена
Бинар номи
Соланум мелонгена


Бақлажон (лотинча: Солáнум мелонгéна Л. (о'симликлар оиласи: Соланаcеаэ)) кўп йиллик ўт ўсимлик, ёввойи холда Ҳиндистон, Покистон, Бирмада учрайди, аммо маданий ҳолда бир йиллик ўсимлик сифатида этиштирилади. Бақлажоннинг пишмаган барра мевалари истеъмол қилинади, чунки биологик пишиб кетган меваларида уруғлари қотиб, қаттиқ бўлиб қолади, шунингдек соланин М (мелонген) моддаси тўпланиб истеъмолга яроқсиз бўлиб қолади.

Тарихи

[edit | edit source]

Бақлажоннинг ватани ҳозирги Ҳиндистон ҳудудларидир. У 1500 йил илгари маданий ҳолда этиштирила бошланган. Бақлажон Араблар томонидан 9-асрларда Африкага, Ўрта Асрларда эса Ўртаэрденгизи ҳудудларига олиб кирилган. Эвропада 15-асрларда пайдо бўлган бўлсада, фақат 19-асрдан бошлаб маданий ҳолда этиштирила бошланган.

Ботаник тавсифи

[edit | edit source]

Пояси тик ўсувчи ва шохланувчи, бақувват, баландлиги одатда 40-150 см бўлади, кўпчилик холларда тиканлар билан қопланган бўлади. Барглари йирик (узунасига 7…35 см), овал, тухумсимон, ёки чўзиқ-тухумсимон шаклда. Барг пластинкалри қалин, юмшоқ, туклар билан қопланган. Гуллари икки жинсли, бинафша рангли, диаметри 2,5-5 см, пояда якка ёки тўпгул (2-5 тагача) бўлиб жойлашади. Чангчилари сариқ рангли, икки камерали. Бақлажон факултатив ўзидан чангланувчи ўсимлик, қисман ҳашаротлар ёрдамида четдан чангланиши мумкин. Меваси кўп камерали резавор. Шакли силиндрсимон, тухумсимон, шарсимон бўлиб, вазни 50 грамдан 2000 грамгача бўлиши мумкин. Мевалари навига қараб техник пишганида тўқ бинафша, сирти ялтиқоқ бўлади, биологик пишганида яшил-кулранг, оч қўнғир ёки сариқ-жигар ранг бўлиши мумкин. Ички қисми (гўшти) зич, ўрташа зичликда ёки бўш бўлади, ранги оқ, ёки қаймоқ рангли бўлиши мумкин. Вегетация давомида бақлажон ўсимлиги қулай шароитлар туғилганда 150-200 тагача гул ҳосил қилади, аммо уларнинг аксарият қисми (60-70 %) тўкилиб кетади. Одатда бир ўсимликда 3-15 та мева бўлади. Истеъмол учун техник пишган мевалари ишлатилади. Уруғлари юмалоқ, текис, тўқ сариқ ёки оч жигар рангда, сирти текис. Битта мевада уруғ сони 150-200 та, 1000 тасиниг оғирлиги 3,5-5,0 грам, 1 грамида эса 150-250 уруғ бўлади. Унувчанлигини 3-5 йилгача сақлайди. Илдиз тизими кўчатлигида нимжон бўлиб сўнг тез ўсиб кучли тармоқланади. Асосан тупроқнинг 30-40 см қалинлигида ривожланиб, айрим илдизлари 1,5 метр чуқурликка кириб боради. Илдизлари тупроқдаги намлик, озиқ моддалар ва ҳавонинг танқислигига жуда таъсирчан.

Биологик хусусиятлари

[edit | edit source]

Бақлажон помидор ва қалампирга нисбатан иссиқсевар ўсимлик. Вегетация даври ҳам бирмунча узун. Уруғлари ҳарорат 13-14°C ва намлик этарли бўлганда 4-5 кунда униб чиқади. Ўсимлиги нормал ўсиб ривожланиши учун мақбул ҳарорат 20-30°C. Ҳарорат 15°C дан паст бўлганида ўсиши сустлашади, 10°C да эса умуман тўхтайди, гул ва мева тугунчалари тўкилади. Бақлажон ёруғсевар, қисқа ёки нейтрал кун ўсимлиги. Бақлажон тупроқдаги намлик ва озиқ моддаларга талабчан. Бақлажон ўсув даврига қараб тезпишар, ўртапишар ва кечпишар навларга бўлинади. Уруғ униб чиққанган сўнг тезпишар навлар 110-120 кунда; ўртапишар навлар 120-140 кунда; кечпишар навлар 140 кундан кўп муддат ичида пишади.

Агротехникаси

[edit | edit source]
Дунёда бақлажон чиқиши (гектарига килограмм).

Намликни яхши ўтказувчи қумлоқ тупроқлар бақложон учун мақбул хисобланади. Тупроқнинг яхши тайёрнаниши бақлажон илдизи интенсив ўсиши ва ривожланишига ёрдан беради. Ёмон дренажли тупроқ шароитларида бақлажон илдиз умумий ёзаси қисқаради, ўсимлиги суст ўсади ва натижада ҳосилдорлик ҳам пасаяди. Тупроқ одатда 20 cм чуқурликда ҳайдалади. Бақлажон учун мақбул тупроқ пҲ 6.0 дан 6.5 гача, шунингдек тупроқ минерал ўғитлар, айниқса фосфорга бой бо'лиши зарур.

Мевасининг кимёвий таркиби

[edit | edit source]

Бақложон мевалари қовурилган, тузланган, маринадланган, қайнатилган, қуритилган ҳолда истеъмол қилинади. Технил пишиб этилганида таркибида 89-94 % сув, 0,6-1,4 % углеводлар, 2,5-4,0 % клетчатка ва минерал тузлар бўлади. Минерал моддалардан фосфор, магний калсий, темир, рух, марганец каби элементларнинг тузлари ва асосан калий жуда кўп бўлади. Шунингдек бақлажон мевалари таркибида ўзига ҳос кристалл модда — соланин М ни тутади. Соланин М бақлажон меваларига ачқимтил там беради.

Расмлар

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]

Ҳаволалар

[edit | edit source]