Jump to content

Чехия

From Vikipediya
Чех Республикаси
Čэскá република
ШиорПравда вíтěзí!
(Ҳақиқат г’алаба қозонади!)
Мадҳия: Кде домов мůж?
(Менинг ватаним қаер?)
Лоcатион оф Чехия
Пойтахт Прага
Энг катта шаҳар Прага
Расмий тил(лар) Чех тили
Ҳукумат Парламентлик Республика
Милош Земан
Петр Неčас
Мустақиллик (Чехословакия бо`линишида)
• Сана
1-январ 1993
Майдон
• Бутун
78,866 км2 (116-ўрин)
• Сув (%)
2.0
Аҳоли
• 2011-йилги рўйхат
10,532,770 (78-ўрин)
• Зичлик 133/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2009-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$ 190,264 мил. (42-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$ 18 135
Пул бирлиги Чех Коруна (CЗК)
Вақт минтақаси УТC+1
• Ёз (ДСТ)
УТC+2
Қисқартма ЭЗ
Телефон префикси 420
Интернет домени .cз


Чехия (чех. Česko), Чех Республикаси (чех. Česká republika) – Марказий Европадаги давлат. Майдони -78,9 минг км². Аҳолиси -10,51 млн. киши (2012). Пойтахти – Прага шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 14 област (вилоят)га бўлинади.

Давлат тузуми

[edit | edit source]

Чехия – суверен, демократик давлат. Амалддаги конституцияси 1992-йил 16-декабрда қабул қилинган ва 1993-йил 1-январдан кучга кирган, 1997-йил 23-октабрда тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи – президент (2013-йилдан Милош Земан), у парламентнинг иккала палатаси томонидан 5 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи органи – депутатлар палатаси ва Сенатдан иборат парламент. Ижрочи ҳокимият органи президент томонидан тайинланадиган ҳукумат.

Табиати

[edit | edit source]

Чехия ҳудудининг катта қисми Чехия тоғларида жойлашган. Унинг атрофида ўртача баландликдаги Шумова, Чехия ўрмони, Рудали тоғлар (КрушнеГори), Крконоше тоғлари (энг баланд жойи 1602 м, Снежка тоғи) бор. Чехия тоғларининг ички қисми – Чехия сойлиги тепаликлар ва уларни ажратиб турувчи паст тоглардан иборат. Моравияда ҳам тепалик ва паст тоғлар кўп. Чехиянинг жанубий ва марказий кисмида ЧехияМоравия қирлари бор. Чехияда кумир, темир рудаси, графит, каолин конлари мавжуд.

Иклими мўътадил иклим. Ғарбдан шарққа ва ички сойликларда континенталлашиб боради. Текисликларда ўртача температура январда –2° дан –4° гача, тоғларда –8° дан – 10° гача, июлда 19–20°, тоғларда 4–8°. Йиллик ёғин текисликларда ўртача 500–700 мм, тоғларда 1600–2100 мм. Мамлакатжанубий ва ғарбида унча катта бўлмаган кўллар бор. Асосий дарёлари – Лаба (Элба), Влтава. Тоғ ён бағирлари аралаш ва игна баргли ўрмонлар билан қопланган. Ҳайвонлардан тоғларда қўнғир айиқ, тулки, кийик, ёввойи эчки, текисликларда кемирувчилар, калтакесак ва қушларнинг кўп турлари бор.

Аҳолиси

[edit | edit source]

Аҳолисининг кўпчилиги – чехлар (81,3%); словак, поляк ва бошқа ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 70%. Расмий тил – чех тили. Диндорларнинг аксарияти католиклар. Йирик шаҳарлари: Прага, Брно, Плзен, Острава.

Тарихи

[edit | edit source]

Чехия ҳудудида одам палеолит давридан бошлаб яшайди. Милоддан аввалги тахминан 400-йилларда бу ерда келтлар, милоддан аввалги 1-асрда келт қабилаларининг бой гуруҳи яшаган (Чехиянинг лот. Боҳемиа, нем. Боҳмен номи ҳам шундан). 1минг йиллик ўрталарида Чехияда славян қабилалари кўпчиликни ташкил этди. 7-асрда Чехия ҳудуди Само давлати, 9–10-аср бошларида Буюк Моравия давлати таркибига кирди. 10-асрда пайдо бўлган Прага князлиги илк чех давлатининг ўзаги бўлиб қолди. 1198-йилдан қиролликка айланди. 1310–1437-йилларда чех ерлари Люксембурглар сулоласи мулки таркибида бўлди. 15-асрнинг 1-ярмида Чехияда кучли ижтимоийинқилобий, миллий озодлик ҳаракатлари бўлиб ўтди (қаранг Гусчилар ҳаракати). 1526-йил Чехия Габсбурглар империяси таркибига мухторият ҳуқуқи билан қўшиб олинди. 1618–20 йилларда чех қўзғолонининг мағлубиятидан сўнг, унинг провинсиясига айланди. 18-аср охири – 19-аср 1-ярмида чех тили, миллий маданиятини сақлаш ва ривожлантириш учун миллий ҳаракат авж олди. 19-асрнинг 30–40-йилларида у сиёсий тус ола бошлади. 1848-йил Прагадаги Святовацлав йиғини Габсбурглар империясида 1848–49 йил инқилоби бошланишига олиб келди. 1867-йил Чехия Австрия-Венгриянинг Австрия қисми таркибига кирди. 1878-йил Чехияда Чехославян социалдемократик ишчи партияси тузилди. 1918-йил АвстрияВенгрия парчалангач, Чехия Словакия билан бирлашиб мустақил Чехословакия Республикасини ташкил этдилар. 1938-йил октабр бошларида Германия Чехиянинг Судет вилояти деб номланган ҳудудини, 1939-йил мартда барча чех ерларини босиб олди ва уни "Богемия ва Моравия протекторати" деб эълон қилди. Чех халқининг 1945-йил майдаги қўзғолони натижасида 1945-йил 9-майда Прага шаҳри озод қилинди; чех ерлари ва Словакия Чехословакия Республикаси доирасида қайта бирлаштирилди. Чехия 1948-йил 9-майдан Чехословакия Халқ Демократик Республикаси, 1960-йил 11-июлдан Чехословакия Социалистик Республикаси, 1990-йил 29-мартдан Чехословакия Федератив Республикаси, 1990-йил 20-апрелдан 1992-йил 31-декабргача Чехия ва Словакия Федератив Республикаси таркибида бўлди. Чехия ва Словакия Федерациясининг 1992-йил 25-ноябрдаги Чехия ва Словакия Федерациясининг тугатилиши тўғрисидаги федерал қонунига биноан Чехия 1993-йил 1-январдан суверен давлатга айланди. Чехия 1993-йилдан БМТ аъзоси. 1992-йил 24-январда Ўзбекистон Республикаси суверенитетини тан олган ва 1993-йил 1-январдан дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами – 28-октабр – Мустақил Чехословакия ташкил бўлган кун (1918).

Асосий сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

[edit | edit source]

Фуқаролар демократик партияси, 1991-йил 23-февралда ташкил этилган; Фуқаролар демократик алянси, 1989-йил тузилган; Демократик иттифоқ партияси, 1994-йил асос солинган; Чехия ва Моравия коммунистик партияси, 1990-йил ташкил этилган; Озодлик иттифоқи партияси, 1998-йил тузилган; Чехия социалдемократик партияси, аввалги номи Чехословакия социалдемократик партияси, 1989-йилдан мустақил партия сифатида фаолият юритади. ЧехМоравия касаба уюшмалари конфедерацияси, 1990-йил ташкил этилган, 31 тармоқ касаба уюшмасини бирлаштиради.

Иқтисодиёти

[edit | edit source]

Чехия – индустриалаграр мамлакат. Миллий даромадда қишлоқ хўжалиги 5%, саноат 33%, хизмат кўрсатиш тармоғи 61,2% ни ташкил этади.

Саноатида ёқилғиэнергетика ва қора металлургия (Острава рни), кимё, машинасозлик, енгил ва озиқ-овқат саноати ривожланган. Қўнғир кумир ва тошкўмир қазиб олинади. ОстраваКарвина тошкўмир, Шимолий Чехия ва Соколов қўнғир кўмир ҳавзалари, темир руда конлари мавжуд. Йилига ўртача 58,7 млрд. кВцоат электр энергияси ҳосил қилинади. Асосий саноат марказлари – Прага, Плзен, Острава, Брно.

Қишлоқ хўжалигида, асосан, қанд лавлаги, буғдой, жавдар, арпа, емхашак экинлари, картошка ва бошқа экилади. Боғдорчилик ва сабзавотчилик ривожланган, кўп миқдорда қулмоқ (хмел) етиштирилади. Гўшцут чорвачилигига асосий эътибор берилади (чўчқа, қўй, қорамол, парранда боқилади). Сув ҳавзаларвда балиқ етиштирилади.

Транспорти

[edit | edit source]

Темир йўл узунлиги 9,4 минг км, автомобил йўллари узунлиги 124,8 минг км. Влтава ва Лаба дарёларида кема қатнайди. Асосий даре портлари – Прага ва Дечин. Прагада халқаро аэропорт бор. Чехия четга машина ва жиҳозлар, енгил, шишакерамика саноати маҳсулотлари, кумир чиқаради. Четдан нефт, газ, кора металл, истеъмол моллари олади. Хорижий сайёхлик ривожланган. Германия, Словакия, Австрия, Россия билан савдо килади. Пул бирлиги – чех кронаси.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари

[edit | edit source]

Чехияда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун 8 йиллик мажбурий таълим жорий этилган (асосий мактаб). 8 йиллик мактаб негизида тўлиқ ўрта мактаб, гимназия, ўрта касбҳунар билим юртлари ва мактаблари фаолият юритади; улар малакали ишчиларни тайёрлайди. Чехияда 23 олий ўқув юрти бор. Йириклари: Прага университети, Политехника институти, Иқтисодиёт институти, Тасвирий санъат академияси, Муси��а санъати академияси (ҳаммаси Прага шаҳрида), Брно, Оломоуц шаҳарларидаги университетлар, Остравадаги кончилик институти. Олий илмий муассасаси – Чехия Фанлар академияси. Вазирлик ва муассасаларнинг геол., гидрометеорология, сув хўжалиги марказий илмий тадқиқот институтлари бор. Йирик кутубхоналари: Прага университети кутубхонаси, давлат кутубхонаси, Чехия Фанлар академияси асосий кутубхонаси, Я.А. Коменский номидаги пед. давлат кутубхонаси, Брнодаги университет кутубхонаси, давлат илмий кутубхонаси. Острава, Оломоуц, Плзен ва бошқа шаҳарларда ҳам илмий кутубхоналар бор. Чехияда бир қанча музей ва галереялар мавжуд. Йириклари: Прагадаги Миллий музей ва Миллий галерея, Напрстак номидаги этн. музейи, А. Дворжак музейи, Б. Сметана музейи, планетарий, чех миллий ёзуви музейи ва бошқа

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

[edit | edit source]

Чехия бир қанча газ. ва журнал нашр этилади. Асосийлари: "Вечерник Прага" ("Прага оқшоми", чех тилидаги кундалик газета, 1955-йилдан), "Власта" (Власта – аёл исми; чех тилидаги ҳафталик журнал, 1947-йилдан), "Зрсадло" ("Ойна", ёшларнинг ойлик журнал, 1990-йилдан), "Лидова демокрация" ("Халқ демократияси", чех тилидаги кундалик газета, 1945-йилдан), "Право" ("Ҳуқуқ", чет тилидаги кундалик мустақил газета, 1991-йилдан), "Право лиду" ("Халқ ҳуқуқи", чех тилидаги кундалик газета, 1989-йилдан), "Праце" ("Меҳнат", касаба уюшмаларининг чет тилидаги кундалик газета, 1945-йилдан). Чехия телеграф агентлиги ахборот агентлиги бўлиб, 1918-йил Чехословакия телеграф агентлиги сифатида ташкил топган; 1992-йилдан ҳозирги номда. Чехия радиоси ва телевидениеси (1992-йилдан) фаолият юритади.

Адабиёти

[edit | edit source]

9-асрда пайдо бўлган чех ёзуви дастлабки эски славян тилида ривожланди. Бунда акаука Кирилл ва Мефодийларнинг маърифатпарварлик фаолиятлари муҳим рол ўйнади. Буюк Моравия давлати ағдарилгач (906), лотин тили ёйидди. Прагалик Козманинг "Чех хроникаси" асари (1125) лотин тилида яратилган йирик асар хисобланади. Далимил Мезиржицскийнинг 14-аср бошларида яратган "Далимил хроникаси" асари чех тилидаги кад. адабий ёдгорликдир. Чехиянинг биринчи машҳур ёзувчиси ҳажвчи С.Фляшка (14-аср – 1403) дир. 15-асрда Ян Гус, Ян Желинский, П. Хелчицкий антикатолик руҳда асарлар ёздилар. АвстрияВенгрия ҳукмронлиги даврида чех адабиёти таъқибгаучради. 17-асрдаги йирик адабий ёдгорлик – Я.А. Коменский асарлари бўлди. Й. Добровский, Й. Юнгман, П.Й.Шафарик, Ф. Палацкий, А.Я. Пухмаер, В. Ганка, Я. Коллар, Ф.К. Челаковский каби олим ва ёзувчилар чех миллий Уйғониш даври (18-аср охири – 19-аср 1ярми)нинг буюк арбоблари ҳисобланади. Бу давр адабиётда славян халқларининг бирлиги, чех халқининг ҳуқуқи, славянлар халқ оғзаки ижодига мурожаат, миллий маданиятни яратиш учун кураш ғоялари акс этди. 1848–49 йил инқилоби таъсири натижасида адабиётда миллий озодлик ғоялари кучайди, ижтимоий масалаларга эътибор ошди. К. ГавличекБоровский ва Б. Немсова Австрия монархиясидаги ижтимоий муносабатларни танқид қилиб чиқдилар. Танқидий реализмнинг пайдо бўлиши, асосан, Я. Неруда ижоди билан боғлиқ. А. Сташек асарлари, А. Ирасек, В.Б. Тршебизский тарихий насри ижтимоий романнинг шаклланишида асос бўлди. Шеъриятнинг ижтимоий аҳамияти ошди (С. Чех, Я. Врхлицкий, Й.В. Сладек). 19-аср охири ва 20-аср бошларида модернистик ва декадентлик оқимлари пайдо бўлди. 1920–30 йилларда ёзувчи Карел Чепек, 1940-йилларда шоир Ярослав Зейферт самарали ижод қилди. Урушдан кейинги давр адабиётда антифашистик мавзу кенг ўрин эгаллади. Бу соҳада ёзувчилардан В. Ржезач, В. Незвал ижоди муҳим ўрин тутади. 1960–80-йилларда Вацлав Гавелнинг Чехословакия ҳаётини акс эттирган драмалари, Милан Кундер, Богумир Грабал каби езувчиларнинг асарлари пайдо бўлди. Аммо адабиётнинг асосий ғоявий йўналишини ижтимоий ва миллий озодлик кураши масалалари белгилаб берди (А. Мацек, П. Безруч, А. Сова, Й.С. Махар шеърияти, И. Олбрахт, Я. Гашек, М. Маеровалар илк насри).

Меъморлиги ва тасвирий санъати

[edit | edit source]

Чехияда палеолит даври ҳайкалчалари, неолит даврига оид керамика ва бошқа сақланиб қолган. Католицизм қабул қилингач (865), Византия, Ғарбий Европадаги каби тошдан черковлар қурилди (СтареМесто яқинидаги ибодатхона харобалари, 9-аср, Прагадаги авлиё Вита ибодатхонаротондаси, тахминан 930). 11 –13-асрларда роман услуби шаклланди. 13-аср ўрталари – 15-аср 1ярмида меъморликда готика санъати равнақ топди (Кршивоклатдаги қаср, 13–16-асрлар, Прагадаги авлиё Вита собори шарқий қисми). 16-аср 1ярмида Чехия меъморлигида Уйғониш даври услуби унсурлари пайдо бўлди (Прагадаги Белведер саройи, тахминан 1536–36), 17-асрнинг 2ярмидан барокко услубидаги саройлар курила бошлади (КламГалласов саройи, тахминан 1713–25, меъмор Й.Б. Фишер фон Эрлах). 18-аср охири – 19-аср бошлари меъморликда классицизмдан сўнг эклектика руҳидаги "миллий романтика" йўналиши қарор топди (Прагадаги Миллий музей, 1884–90, меъмор Й.Шчулц). 19-аср охири – 20-аср бошлари модерн услуби ўрнини рационализм эгаллади. 1920– 30-асрлар меъморликда функсионализм миллий мактаби шаклланди (ГрадецКралове шаҳридаги Й. Гочер иншоотлари). Ҳайкалтарошликда ҳам кжсак ютукларга эришидпи. 1950-йиллар Прагада яратилган чех халкининг миллий қаҳрамони Ян Жижка, рассом Й. Манес (иккаласининг ҳайкалтароши Б. Каофка), Ян Гус (ҳайкалтарош К. Лидицкий), ёвузчи Б. Немсова (ҳайкалтарош К. Покорний) ҳайкаллари, В. Маковскийнинг "Янги аср" композицияси диққатга сазовор. 1945-йилдан кейин турар жойлар, жамоат марказлари, янги маъмурий ва маданиймаиший бинолар куриш авж олди. Жумладан, Брно шаҳридаги халқаро машинасозлик ярмаркаси мажмуи (меъморлар 3. Алекс, Ф. Ледерер), Ештед тоғидаги телеминора ва меҳмонхона (меъморлар К. Губачек, 3. Патрмак) ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. 1970–80-йилларда Прагада "Интернационал" мехмонхонаси (меъморлар К. Филсак, И. Швец), "Котва" универмаги (меъморлар В. ва В. Махонинлар) ва Маданият саройи (меъморлар Я. Маер, А. Марек, Я. Кралик, В. Устогал), Прагадаги уз. 485 м бўлган осма кўприк (меъморлар В. Михалек, С. Губечка) яратилди.

Чехияда 7-асрда керамика, заргарлик буюмлари тайёрланган. 11–13-асрларда деворий расмлар, миниатюралар пайдо бўлди. 13-аср ўрталари – 15-аср 1ярмида готика услуби равнақ топди. 14-аср 2ярмида портрет яратиш санъати ривожланди. 14-аср охири – 15-аср бошларидан Чехия тасвирий санъатида амалийбезак санъати (бадиий шиша, витраж, мозаика, заргарлик буюмлари) кенг ёйидди. 17–18-аср тасвирий санъати барокко услубида ривожланиши билан бирга, унда реалистик ва демократик йўналишлар намоён бўлди. Бу даврда ҳайкалтарошлардан М.Б.Браун ва Ф. М. Брокоф машҳур бўлган. 18-аср ўрталарида ҳайкалтарошлик ва рассомликда рококо ва классицизм унсурлари пайдо бўдди. 18-аср охири – 19-аср бошларида Чехия санъатида классицизм ва романтизм билан бирга реалистик тенденсиялар ёйилди. Рассомлар миллий тарих, ўлка табиатини тасвирлаш мавзуида асарлар яратдилар. 19-аср охирги чорагида рассом М. Алеш, ҳайкалтарош Й.В. Мислбек ижоди ривожланди. Бу даврда графика модерн услубида тарақкий этди, ҳайкалтарошликда Я. Штурса асарлари ажралиб турди. 20-аср бошида авангардизм вакиллари Б. Кубишта, Э. Филла, А. Прохазия, Я. Зрзавий, Р. Кремличка ижод қилдилар. 1918-йил мустақил Чехословакия республикаси ташкил бўлгач, миллий маданиятни ривожлантириш имконияти пайдо бўлди. Кўп авангардчи рассомлар ўз асарларида реал воқеликни акс эттирдилар (В. Новак, О Кубин, Й. Чапек, В. Рабас). Айрим рассомлар ишчилар синфи курашини ҳаққоний тасвирладилар (К. Голан, К. Штика ранг-тасвир асарлари, К. Покорний, Лауда ҳайкаллари, Ф. Бидло, В. Силовскийнинг график асарлари). 20-асрнинг 20–30-йилларида чех санъатида ижтимоийтанқидий йўналиш шаклланди. 1945-йил Чехословакия немисфашистлардан озод этилгач, рассомлар Э. Филла, А. Падерлик, В. Седличек, ҳайкалтарошлар В. Маковский, К. Лидицкий, К. Покорний самарали ижод қилдилар. Бу даврда монументалбезак санъати турлари ривожланди. 1970–80 йиллар санъаткорлари орасидан А. Забравский, Р. Коларж, Й. Брож каби рассом ва графикларни, И. Малеёвский, М. Аксман каби ҳайкалтарошларни кўрсатиш мумкин. Бу даврда амалийбезак санъати турлари кенг ёйилди (бад��ий ойна, тўқувчилик ва ҳоказо).

Мусиқаси

[edit | edit source]

Чехия мусиқа маданияти бой халқ ижоди – маиший, меҳнат, маросим қўшиқ ва рақслари асосида ривожланиб келди. Чолғу асбоблари – фуяр, волинка, най, труба, ситра, арфа ва бошқа 9-асрдан профессионал – диний (черков) ҳамда дунёвий мусиқа ижоди тараққий этди. 15-асрда бир овозли "гусчилар қўшиғи", 16-асрдан полифония мусиқаси ривожланди (А. Михна, Й. Рихновский, Я. Турновский ва бошқалар). 17–19-асрларда кўпгина чех композитор ва созандалари ўз Ватанини тарк этиб бошқа мамлакатларда самарали ижод килишди: Венада Ф. Тума, Я. Ванхел, В. Йировец ва бошқа, Парижда А. Рейха, Италияда Б. Черногорский, Й. Мисливичек, Германияда Я. Зеленка, Мангейм мактаби вакиллари ва ҳоказо 1737-йил Прагада опера театри, 1783-йил Ностицкий миллий театри, 1811-йил Прагада консерватория, 1831-йил орган мактаби, 1881-йил Миллий театр очилди. 1891-йил Чех квартети, 1901-йил Чех филармонияси, 1920-йил Прага квартети, 1928-йил Прага пуфлама соз квинтетига асос солинди. Ф. Шкроуп чех тилидаги биринчи операни яратди (1826). Б. Сметана ва А. Дворжак чех мумтоз мусиқа мактаби асосчиларидир. 3. Фибих ва Л. Яначек уларнинг издошларидир. 19-аср охири – 20-аср 1ярмида И. Б. Фёрстер, В. Новак, Й. Сук, Б. Мартину, В. ВЛейсек, О. Острчил каби композиторлар самарали ижод қиддилар. Ижрочилар орасида дирижёр В. Талих, скрипкачилар Ф. Лауб, О. Шевчик, Я. Кубелик, хонандалар В. Геш, Б. Бенони, К. Буриан, Э. Дестиновалар ажралиб туради. 1930-йилларнинг ўрталаридан илғор мусикачилар антифашистик мавзуда асарлар яратдилар. Иккинчи жаҳон урушидан кейин композиторлар жамиятдаги ўзгаришларни акс эттиришга интилдилар (В. Добиаш, Э. Акеман, Б. Мартину, К. Буриан ва бошқалар). 1960–80-йилларда композиторлардан Й. Пауэр, В. Соммер, Л. Железни, С. Гавелка, В. Калабис машҳур бўлган. Сметана, Яначек номидаги торли квартетлар, Й. Сук номидаги торли трио шуҳрат қозонган.

Театри

[edit | edit source]

16–17-асрларда мактаб театри, айниқса, ҳаваскорлик театри кўплаб пайдо бўлди. 1737-йил Прагада биринчи доимий театр биноси – "Театр у Коцу" қуридди. 1786–89 йиллар "Боуда" театрида чех тилидаги труппа ишлай бошлади. 19-аср 1ярмида чех драматургиясида Я.Н.Штепанек (режиссор ҳам бўлган), В. Клицпер, Й.К. Тил (профессионал театрнинг ривожланишида хизмати катта бўлган)нинг асарлари пайдо бўлди. Й. Тил 1824–34 йилларда чех труппасини, 1835–37 йилларда "Театр у Каэтана" номидаги ҳаваскорлар жамоасига раҳбарлик қилди. 1862–83 йиллар Прагада Муваққат театр фаолият кўрсатди. Бу театрда актёрлардан Й. Мошна (чех реалистик актёрлар мактаби асосчиларидан), Й. Битнер, Е. Пешкова, К. Шимановский, Ф. Колар, режиссор лардан Й. Колар, Э. Хваловский ишлаган. 1881-йилдан "Театр у Либуше" театри ишлай бошлади. 1883-йил Прагада Чех миллий театрига асос солинди (20-асрнинг 70–80-йилларида мамлакат театр ҳаётининг марказига айланди). 19-аср охири – 20-аср бошлари Лирик театр (1911-йил асос солинган), Санъат театри (1912–13) фаолият кўрсатди, ҳаваскорлик театрлари кўпайди. Плзен, Брно ва бошқа шаҳарларда театрлар пайдо бўлди. 1919-йилдан Брно, 1920-йилдан Оломоуц шаҳар театрлари, 1933-йилдан Прагада "Д34" театри ишлай бошлади. Бу давр театр арбобларидан актёрлар – В. Видра, Я. Шкода машҳур бўлган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Прагада Реалистик театр, Сатира театри ташкил этилди; 60–70-йилларда кичик тажриба театрлари фаолият кўрсатди. 1970–80 йиллардаги актёрлардан О. Крейча, Ф. Смолик, Я. Пруха, 3. Штепанек, Б. Загорский, режиссорлардан М. Михачек, К. Палоуш, К. Новак, ҳозирги композиторлардан П. Эбен, С. Гавелка, опера ижрочилари Г. Бенячкова, Э. Груберова, П. Дворский ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.

Ўзбекистон – Чехия муносабатлари

[edit | edit source]

1993-йил имзоланган "Савдоиқтисодий ва илмий техникавий ҳамкорлик тўғрисида"ги ҳукуматлараро битим икки томонлама савдоиқтисодий муносабатларни ривожлантириш учун ҳуқуқий асос яратди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 1997-йил январда Чехияга қилган ташрифи икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда муҳим воқеа бўлди. Ташриф чоғида бир қанча ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳужжатлар орасида сармояларни ўзаро ҳимоялаш ва рағбатлантириш, ташқи иқтисодий фаолиятни бошқарувчи муассасалар ва миллий банкларнинг ҳамкорлиги тўғрисидаги ҳужжатлар алоҳида ўрин олади. 1999-йилда эса, бирдек манфаатдор ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисида қўшма декларация, автомобил транспортида йўловчи ва юкларни ташиш тўғрисида, 2000-йилда икки томонлама солиқ солиш ва мулкдан келадиган даромаддан солиқ тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида битим имзоланди. 2004-йил 1-майдан Чехия Европа Иттифоқига қўшилганидан кейин 1993-йилда имзоланган савдоиқтисодий ва илмийтехникавий ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим ўз кучини йўқотди. Шу муносабат билан томонлар 2004-йил 28-июнда иқтисодиёт, саноат ва илмийтехникавий соҳаларда ҳамкорлик бўйича янги битимни имзоладилар. 2003-йил икки томонлама товар айланмаси 20,9 млн. АҚСҲ долларини ташкил этди. Ўзбекистон Чехияга газлама, йигирилган ип, пахта момиғи, жун, ошловчи ва бўёвчи экстрактлар, сут маҳсулотлари чиқаради. Чехиядан механика ва электр жиҳозлар, доридармон, қора металл ва ундан тайёрланган буюмлар, қоғоз ва картон, каучук ва резина буюмлари ва бошқа олади. Ўзбекистонда чехиялик ишбилармонлар сармояси иштирокида тузилган 30 корхона мавжуд. Улар орасида Чехия сармояси 100% бўлган 2 корхона бор. Улар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, халқ истеъмол моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, доридармон ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият кўрсатади. Ташқи иқгисодий алоқалар агентлигида Чехиянинг "Эри элл Корпорешн", "Марс СЗ", "Томас Прага", "CҲКД Нове Энерго", "АйвексЧР", "Ясон Травел", "Янсен" каби компаниялари рўйхатдан ўтган. Икки давлат ўртасида материалшунослик, микроэлектроника, ядро физикаси, приборсозлик, машинасозлик, тиббиёт ва фармакология, шунингдек, интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш ҳуқуқи бўйича илмийтехникавий алоқалар ривожланмоқда. 1994-йилдан Лидице шаҳрида ўтказиладиган Жаҳон болалар ижоди кўргазмасида Ўзбекистондан ҳам болалар иштирок этади. 1994– 2001-йилларда улар 41 та мукофотга сазовор бўлдилар. УзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Чехиянинг "Хемапол", "Ково", "Лохема" фармацевтика фирмалари билан ҳамкорлик қилади.

Эслатиб о'тамиз, 2023-йил Чехиянинг О'збекистон Республикасидаги янги элчиси о'з фаолиятини бошлаган.

Чехия (чех.: Čэско, талаффузи: Ческо), Чех Республикаси (чех.: Čэскá република (ČР), талаффузи: Ческа република) марказий Европадаги давлат. Пойтахти Прага шаҳри. Чехия ғарбдан Германия (810 км.), шимолдан Полша (762 км.), шарқдан Словакия (252 км.) ва жанубдан Австрия (466 км.) давлатлари билан чегарага эга. Чехия 3 та йирик тарихий вилоятларга бўлинади – Чех, Морава ва Слезска. Чехия 10 миллиондан ортиқ (2008) аҳолига эга. Барчамизга маълумки, Чехия Республикаси Марказий Европада жойлашган, ривожланиб келаётган ёш мамлакатлардан бири ҳисобланади. Мазкур мақолада ушбу давлатнинг бу кунга қадар босиб ўтган йўллари ва бугунги кундаги истиқболлари ҳақида гап боради. Бунда Чехиянинг қандай мустақил давлатга айлангани, собиқ Чехословакия таркибида бўлганда қандай амалий касб этганлиги кўзда тутилган. Ушбу мақолада бундан ташқари, Чехиянинг халқаро муносабатлар суб’екти сифатида намоён бўлиши, бошқа давлатлар, хусусан Ўзбекистон билан дипломатик алоқалари тўғрисида сўз юритилган. Мақоланинг мақсади шундан иборатки, у Марказий Европа минтақасига кирувчи кичик давлат-Чехия Республикаси ташқи сиёсатининг янги йўналишларини таҳлил қилади. Посцовет ҳамжамияти давлатлари, жумладан Чехия билан бевосита боғлиқ ХХ аср охирларидаги ўзгаришлардан кейин бу давлатларнинг Европа ва трансатлантика структураларига интеграциялашув жараёни бошланди. Хуллас, Чехия Республикасининг бугунги кунга қадар босиб ўтган барча ривожланиш йўналишлари ёритиб берилган. Шу ўринда мен Чехия Республикасининг 1- Президентининг қуйидаги сўзларини келтириб ўтмоқчиман: „Ҳар бир кўчада иккитадан нон дўкони, бир жуфт ширинликлар дўкони, иккита пиво бари ва кўплаб магазинлар бўлиши лозим, асосийси уларнинг ҳаммаси хусусий бўлиши керак.“

Тарихи

[edit | edit source]

Чехия Республикаси тарихига назар ташлайдиган бўлсак, чех ерлари дастлаб ИХ аср охирида, бу ерлар бирлашган вақтдан бери маълум. Ўша даврларда Чехия қироллиги сезиларли даражада кучга эга эди, лекин диний конфликтлар (ХВ асрдаги гусит урушлари ва ХВИИ асрдаги ўттиз йиллик уруш кабилар) қиролликни барбод қилди. Кейинчалик у Габсбурглар таъсирига тушади ва Австрия-Венгриянинг бир қисмига айланади.

Чехиянинг давлат сифатида шаклланиши 9-аср иккинчи ярмига бориб тақалади. 1526–1918-йилларда Чехия Австрия монархияси. И – Жаҳон Урушидан кейин бу давлатнинг барбод бўлиши натижасида Чехия, Словакия ва Карпат руси бирлашдилар ва мустақил Чехословакия Республикасини туздилар. Бу воқеа Антанта давлатларининг актив қўллаб – қувватлаши билан 1918-йил ноябрда юз берди. Чехия Республикасининг 1 – Президенти этиб Томаш Гарриг Масарик сайланди. Бу давлатда етарли даражада немис миллатига мансуб кишилар истиқомат қилишган ва бу нарса Чехословакиянинг қайтадан шаклланишига сабаб бўлди. Ўшанда Германия 1938-йил Мюнхен битимига биноан Судет вилоятини аннексия қилишга эришди ва бу Словакиянинг ажралишига олиб келди. Чехия ҳудуди эса Германия томонидан 1939-йил оккупация зонасига айлантирилди(Богемия ва Моравия протекторатлари). ИИ – Жаҳон Урушидан Чехословакия Совет иттифоқи таъсирига тушади. 1968-йилда Александр Дубчек бошчилигидаги мамлакат лидерларининг партия бошқарувини либераллаштиришга ва " Прага баҳори " инқилоби пайтида „инсоний шахс социализмини“ қуришга уринишлари Варшава Шартномасига биноан армия ҳужумлари билан тугади. 1989-йили Чехословакия “ Бахмал “ революцияси оқибатида ривожланишнинг социализм йўналишидан воз кечди. 1993-йил 1- январда мамлакат тинч йўл билан 2 қисмга бўлинди ва Чехия ва Словакия мустақил Республикалари ташкил топди. 1918 – 1992-(иккинчи жаҳон уруши давридан ташқари) йилларда эса Чехословакия давлати таркибида бўлган. 1969 йил 1-январда расман суверен давлат сифатида Чехословакия социалистик республикаси таркибида федератив Чехия социалистик республикаси (1990 йилдан бошлаб Чехия республикаси) ташкил топган. 1993-йил 1-январдан бошлаб Чехия мустақил давлат деб эълон қилинди; шунингдек шу кундан бошлаб Чехия республикаси конституцияси кучга кирди.

Чехия суверен, демократик ва парламентли республикадир. Давлат бошлиғи президент. Икки палатали қонун чиқарувчи давлат органига эга. Чехия НАТО ва Европа Иттифоқи аъзоси.

Маъмурий бўлиниши

[edit | edit source]

Чехия 13 та (краж) вилоятга бўлинади:

Маъмурий бўлиниши
Аҳол. = Аҳолиси; Аҳол.зич. = Аҳоли зичлиги;
ЯИМ = Ялпи Ички Маҳсулот (миллион CЗК); ЯИМ  / киши = ЯИМ / киши бошига (CЗК да)
Вилоятлар Маркази Аҳол. Майдони (км²) Аҳол.зич. (/км²) ЯИМ ЯИМ /киши
А Прага (пойтахт) 1,170,571 496 2,360 637,704 547,096
С Марказий Боҳемия Прага 1,144,071 11,015 104 288,888 253,912
C Жанубий Боҳемия Čэскé Будěжовиcе 625,712 10,057 62 150,970 251,106
П Плзеň Плзеň 549,618 7,561 73 137,911 216,639
К Карловй Варй Карловй Варй 304,588 3,315 92 65,789 216,639
У Úстí над Лабем Úстí над Лабем 822,133 5,335 154 188,041 229,146
Л Либереc Либереc 427,563 3,163 135 94,451 229,146
Ҳ Ҳрадеc Крáловé Ҳрадеc Крáловé 547,296 4,758 115 133,767 244,549
Э Пардубиcе Пардубиcе 505,285 4,519 112 116,639 230,880
М Оломоуc Оломоуc 635,126 5,159 123 134,376 211,467
Т Моравия-Силезия Острава 1,257,554 5,535 227 280,210 222,638
Б Жанубий Моравия Брно 1,123,201 7,067 159 285,855 254,684
З Злíн Злíн 590,706 3,964 149 131,789 222,885
Ж Вйсоčина Жиҳлава 517,153 6,926 75 121,318 234,530
Чехия Прага 10,220,577 78,868 130 2,767,717 271,161

Географияси

[edit | edit source]

Чехия Республикаси Марказий Европада жойлаш��ан давлат ҳисобланади. Шимолда Полша, шимоли-ғарб ва ғарбда Германия билан, жанубда Австрия билан ва шарқда Словакия билан чегарадош. Чегараларининг умумий узунлиги – 1880 кмга тенг. Мамлакатнинг номланиши чех қабилалари номидан келиб чиққан. Пойтахти бўлмиш Прага шаҳри туристлар ташриф буюрадиган ва мамлакатнинг энг катта шаҳарларидан биридир. Чехия 2 та тарихий ҳудуд – Силезия ва Моравия ҳудудларининг қўшилишидан ташкил топган. Чехия 13 та ўлка (вилоятдан) иборат. Майдони 78,9 минг км² ни ташкил қилади. Ландшафтлари турли хил кўринишга эга. Ғарбий қисмида (Богемия) мамлакатнинг энг баланд нуқтаси 1602 м баландликдаги Снежка тоғи жойлашган. Шарқий қисми – Моравия ҳам анчагина адирларда ва асосан Марх дарёси қўйнида жойлашган ҳамда Одер дарёси ирмоқларини ўз ичига олади. Денгизга чиқа олмайдиган Чехия ҳудудидан дарёлар 3 та денгизга бориб қуйилади: Шимолий, Болтиқ ва Қора денгизлар. Чехия аҳолисининг асосини этник чехлар ва ғарбий славян тиллари гуруҳига мансуб чех тилида гаплашувчилар ташкил қилади. Чет эллик фуқаролар мамлакат аҳолисининг 4 % ини ташкил қилади. Чехияда иммигрантлар орасида энг кўп диаспорани украинлар ташкил қилади. Ундан кейинги ўринларда словаклар, Ветнам, Россия ва Полша фуқаролари туради. Бошқа этник гуруҳларга эса немис, сиган, венгр ва яҳудийлар киради. Чехия ва Словакия ўртасидаги чегара собиқ Чехословакия фуқаролари учун очиқ. Мамлакатдаги ягона мегаполис шаҳар Прага ҳисобланади. У ерда 1,118 минг аҳоли яшайди. 2008-2009-йилги иқтисодий инқироз муносабати билан Чехия хорижлик ишчилари сонини камайтиришга йўналтирилган чора- тадбирлар кўрмоқда. Шуниси маълумки, Чехия фуқароларининг 59 % Худога ишонмайди, яъни улар атеистдир. Энг кўп динга сиғинувчилар католик оқимини(26,8 %) ва протестантлик оқимини (2,5 %) ташкил қилади. Православлик оқимига сиғинувчилар эса 3 %.

Ўзига хос устун томонлари

[edit | edit source]

Чехия Республикаси – индустриал мамлакат ҳисобланади. Мамлакатдаги асосий етакчи тармоқлар – ёнилғи-энергетика, металлургия, машинасозлик, кимёвий, енгил ва озиқ – овқат саноати ҳисобланади. Посткоммунистик давлатлар орасида Чехия энг барқарор ва муваффақиятли иқтисодий тизимга эга давлатдир. Аҳоли фон бошига Ялпи Ички Маҳсулот тайёрлаш бўйича Шарқий Европа мамлакатлари ичида 1 – ўринда туради. 1995-йилда Чехия собиқ коммунистик давлатлар орасида биринчи бўлиб “ Иқтисодий ҳамкорлик ва Ривожланиш ташкилотига ” аъзо бўлди. Чехия пул бирлиги крона ҳисобланади. У 1995 – йилда муомалага киритилган. 2004-йил 1- майда Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар қаторидан жой олади ва унга аъзо бўлган кундан бошлаб унинг иқтисодий ўсиш су’рати анча кўтарилди. Бугунги кунда Чехия ЙИМи 211,698 млрд.ни ташкил қилади. Қора металлургия ва ҳарбий саноат автомобил ва электротехника саноати ҳисобидан ўз аҳамиятини йўқотди. Ташқи савдо салдоси бўйича мамлакат аҳоли жон бошига дунёда Япония, Буюк Британия, Франсия, Германия ва Италиядан кейинги ўринди туради. Чехия Республикаси Шарқий Европа мамлакатлари орасида биринчилардан бўлиб кенг кўламли сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширган, иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари бўйича ўз минтақасида этакчи ўрин эгаллаб турган давлатдир. Чехиянинг [["Эриэлл Корпорешн", „Марц ЦЗ“, „Томас Прага“, „ЧКД Нове Энерго“, „Айвекс-ЧР“, „Ясон Тревел“, „Янцен“]] каби компаниялари ҳозирги кунда жаҳоннинг энг самарали ва кучли компанияларидандир. Чехиянинг "Чешка Спорителна", "Инвестични а постовни банк", "Комерчни банк", "Чек экспорт банк" каби банклари бутун дунёда машҳур ва деярли барча давлатларидаги банклар билан ўзаро алоқа ўрнатган, хусусан Ўзбекистон Республикаси банклари билан ҳам.

Ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари

[edit | edit source]

Конституцияга мувофиқ Чехия парламентар Республика ҳисобланади. Давлат бошлиғи (Президент) билвосита парламент томонидан 5 йилга сайланади. У ички ва ташқи сиёсат йўналишларини аниқлайдиган бош вазирни тайинлайди. Чехия парламенти 2 палатали: депутатлар палатаси ва сенатдан иборат. Чехия Республикаси халқаро муносабатларда Марказий Европада демократик ва сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, барқарор давлат позициясидан майдонга чиқади. У нафақат ўзининг узоқ муддатли манфаатларини ҳимоя қилади, балки Европа ва бутун жаҳон ҳамжамияти ривожи учун жавобгарлик ҳиссини ўзига олади. Чехия Республикаси собиқ Чехословакия халқаро аҳволларининг барча ижобий томонларига таянади. Бунда унга федерациянинг тинчлик йўли билан бўлиниши ёрдам берди. Чехия Республикаси ўзининг ташқи сиёсатини олиб борадиган халқаро ҳамжамият халқаро ташкилотларга интеграциянинг турли даражаси билан давлатлар бирлашувини, суверен давлатлар ўзаро ҳамкорлиги натижаси ҳисобланади. Совуқ уруш тугаганидан ва икки қутблик дунёнинг барбод бўлишидан сўнг хавфсизлик билан боғлиқ ҳолатлар, жаҳон иқтисодиётининг глобализация ва либерализация жараёнлари, давлатларнинг бир-бири билан ўзаро боғлиқлигининг юксалиши, фан ва техника ривожланиши натижасида халқаро ташкилотлар ва интеграцион бирлашмалар доирасида кўп томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш аҳамияти сезиларли даражада ўсди. Асрлар давомида Марказий Европа мамлакатлари глобал жаҳон сиёсати суб’екти эмас, балки об’екти бўлишган. Бунга сабаб бу минтақа мамлакатлари қулай географик минтақада жойлашган. Иккала Жаҳон урушлари ҳам ушбу минтақада бошланди, чунки унда жаҳоннинг энг йирик давлатлари ўртасидаги зиддиятларнинг линияси акс этади. Чехословакия Федератив Республикаси қулаганидан сўнг (1993-йил 1- январ) Чехия ва Словакия жаҳон сиёсий харитасидан янги давлатлар қаторидан ўрин олди. Асосий географик характеристикасини ҳисобга оладиган бўлсак, иккала давлат ҳам Кичик Европа давлатлари категориясига мансуб. Кичик давлатда куч ишлатиш позицияси нуқтаи назаридан катта салоҳияти бўлмайди, шунинг учун у кўпроқ асосланган ва ўйланган ташқи сиёсий ва геополитик стратегия қўллаши лозим. Чехия Республикасининг замонавий ташқи сиёсати бир неча факторлар таъсири остида шаклланди. Улардан энг муҳими Евроатлантика интеграцияси ҳисобланади. Бу ўринда 3 та катта босқични айтиб ўтиш лозим: Биринчи босқич (1993 – 1997 – йиллар). Халқаро муносабатларнинг суб’екти сифатида янги Чехия мамлакатиниг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Бу даврда бошқарувчи сиёсий элиталарнинг идеологик қарашлари асосан ташқи сиёсат курсларига таъсир кўрсатди. Иккинчи босқич (1997 – 2003 – йиллар). Бунга Евроатлантика интеграцияси бўйича ривожланишнинг жадаллашуви хосдир. Чехия Республикаси ташқи сиёсат курсига таъсир анча сусайди. Чехия халқаро алоқаларининг баён этилган кўп томонлама эканлигига қарамасдан, Евроатлантик стратегияси бугун ҳам устун келмоқда. Учинчи замонавий босқич (2003 – йилдан буён). Чехия ташқи сиёсатини консепсиялашни, узоқ муддатли истиқболлар ва қисқа муддатли режалар қатори қуришни кўзда тутади. Ташқи сиёсатни олиб боришда асосий ўринни бош вазир ва ташқи ишлар вазири эгаллайди. Расман охирги қарор Президентга тегишли бўлсада, бошқарув шакли нуқтаъИ назаридан тўғри келмайдиган давлат бошлиғининг қарашлари кўпинча инобатга олинмайди. Айнан шунинг учун иккала Чехия Республикаси Президентлари Вацлав Гавел (1993-2003) ва Вацлав Клаус (2003-йилдан буён) камдан – кам муҳим ташқи сиёсий масалалар бўйича умумийликка мурожаат қилишган. Бундан ташқари Чехия ташқи сиёсатида яна бир ўзига хос томон бор : У ниҳоят даражада жонлантириб кўрсатилади. Чехия Республикаси Ташқи ишлар вазирининг дастурий баёнотига мувофиқ ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари белгилаб олинган:

  • Европа Иттифоқи доирасида интеграцияни ривожлантириш;
  • НАТО, ЙИ ва БМТ структураларида фаол қатнашиш;
  • Минтақавий ҳамкорликнинг ривожланиши учун чегарадош мамлакатлар билан яқин қўшничилик муносабатларини қўллаб – қувватлаш;
  • Халқаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида икки томонлама ва кўп томонламалик асосида бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантириш.

Бу каби устувор йўналишларга мувофиқ ташқи сиёсатнинг бир неча геостратегик йўналишлари ҳам белгиланган:

  • Европа сиёсати;
  • Хавфсизлик соҳасидаги сиёсат;
  • Минтақавий ҳамкорлик;
  • Трансатланти мамлакатларидан ташқаридаги мамлакатлар билан муносабатларидаги сиёсат;
  • Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик.

Чехия Республикаси Марказий Европада ўзини ўнглаб олиши учун унга ЙИ, АҚСҲ ва Россия билан мустаҳкам алоқалар зарур. Чехия Республикаси ташқи сиёсатининг муҳим аспектлари бўлиб иқтисодий дипломатия ва хорижда мамлакатни шундай аталадиган намойиши аталади. 2003 – йилги консепсияга мувофиқ икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларда иқтисодий дипломатияниг параметрлари бироз чекланади. Бироқ мамлакатни намойиш этишнинг истиқболли методи сифатида ноҳукумат даражада халқаро ҳамкорлик ажралиб туради. 2005 – йилги консепсия Чехия Республикасини хорижда янада тўлиқроқ намойиш этиш масалаларини очиб беради. Бунда чет эл инвестицияларини жалб этишни ошириш 1-навбатда туризм секторини кўзда тутади. Чехия Республикаси ташқи сиёсатининг янги босқичида бир неча ички зиддиятларни қайд этиш мумкин. „Марказий Европада“ ташқи сиёсий "Вертикал қуришга " уриниш ҳозирча анча муваффақияциз. АҚСҲ томонидан Чехия ва Полша ҳудудида ракета ҳужумидан мудофаа тизими қурилиши тўғрисида хабарлар тарқалган илк пайтлардаёқ ушбу ташаббус қизғин мунозараларга сабаб бўлмоқда. Россия ушбу ҳаракат ортида минтақа хавфсизлиги учун катта бир хатарни кўрди. Расмий Вашингтон эса бу бор-йўғи ракета ҳужуми эҳтимолида қўлланадиган тизим эканини билдирди. Охир-оқибат, ушбу ташаббус ҳар икки давлат – Полша ва Чехия томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. Айни пайтда мудофаа борасида кўп томонлама сиёсат олиб боришга уринаётган Чехия раҳбарияти олдида ана шу муҳим масалада қатъий тўхтамга келиш, миллий мустақиллик ва хавфсизлик ўртасидаги олтин ўрталиқни топиш вазифаси кўндаланг турибди.

Халқаро ташкилотга аъзолиги

[edit | edit source]

Чехия Республикаси сиёсий, гуманитар иқтисодий ривожланишни таъминлашга қаратилган барча муҳим регионал ташкилотлар аъзоси ҳисобланади. 90 – йиллар бошларида Варшава Шартномаси ва Ўзаро Иқтисодий Ёрдам Кенгаши қулаганидан сўнг Марказий Европа мамлакатлари ўз минтақаси доирасида Европа Иттифоқига кейинги интеграциялар мақсадида ички интеграцияларни ўташ зарурлигини яхши англадилар. Аниқ сиёсий характерга эга "Вишеград группаси" га 1991 – йил 15 – февралда Полша, Венгрия ва собиқ Чехословакия Республикаси томонидан ташкил қилинди. Бу умумий манфаатлар соҳасидаги ҳамкорлик бўйича минтақавий ташкилот ҳисобланади. Асосий мақсад Марказий Европанинг эркин савдо ҳудудини яратиш. Бундан ташқари бу ташкилот маданият, санъат, таълим ва техник соҳаларни ҳам қамраб олади. 1992-йилда Эркин савдо тўғрисидаги Марказий Европа шартномаси (CЕФТА) тузилди. Мақсад – шу мамлакатлар ўртасида ўзаро иқрисодий муносабатларни либерализациялашдан иборат. Бугунги кунда асосчи давлатлардан ташқари (Вишеград гуруҳи) Словения, Болгария ва Руминия киради. Бу шартнома очиқ ҳисобланади унга аъзо бўлиш учун белгиланган шартларни бажарган ҳар қандай хоҳлаган давлатга имкон беради. Марказий ва умумевропа интеграция йўналишидаги бу давлатлар фаоллигига қарамасдан улардан ҳар бири ўзининг миллий манфаати йўлида мустаҳкам туради. Баъзида улар ўртасида қандайдир рақобатни сезиш мумкинки, уларнинг Ғарбий Европа структурасига интеграция жараёнинг 1-даврларида акс этди. Европа Иттифоқига аъзолик 1993-йилда Чехия Республикаси Европа Иттифоқига аъзо бўлиш истагини билдирган. Аъзоликка расмий аризаси 3 йилдан кейин тақдим этилди. 2004-йил 1 – майда Чехия Республикаси 9 та номзод мамлакатлар қатори Европа Иттифоқига аъзо бўлишга муяссар бўлди ва бу билан аъзо мамлакатлар сони 15 тадан 25 тага кўпайди. Европа Иттифоқига аъзо бўлиш билан бир вақтда Чехия Республикаси Шенген битимини ҳам имзолади ва 2007-йил 21-декабрдан Чехиянинг қуруқликдаги ҳамда 2008-йил март ойи охирларидан халқаро аэропортларда ҳам чегара назорати бекор қилинди. Чехия Республикаси учун Европача йўналиш 1-даражада туради. У ўз олдига ЙИ га тўла ҳуқуқли аъзоликка эришиш вазифасини қўйган. Мирек Тополанек ҳукумати Шенген зонасига киргандан сўнг, қисқа муддат ичида Чехия Республикаси маъмурий амолиётини мувофиқлаштириш мажбуриятини олган эди. Чехия Республикасининг Европа сиёсатини бугунги кунда 2006-2007-йиллар Ташқи Ишлар Вазири бўлган Вицепреиздент – Александр Вондра ўтамоқда. Чехия Республикаси 2009-йил бошидан 6 ой муддатга ЙИ кенгаши раис давлати бўлди. Чехия Республикаси, Европа иттифоқи давр раҳбарлигини Франсиядан давр олди. Чехия Республикаси давлат раҳбари Вацлав Клус, 6 ой мудатлик Европа иттифоқи давр раҳбарлигини юритади. Чехия Республикаси, вазифани 7-Январ куни расмий маросим билан Франсиядан давр олади. Европа иттифоқи давр раҳбарлигини Франсиядан давр оладиган Прага бошқаруви, давр раҳбарлиги бўйича, „курравий молиявий инқироз“, „энергия“ ва „ташқи алоқалар“ мавзулари устида тўхталиши кутилмоқда. Чехия Республикаси раислик вазифалари ҳукумат дастурида тўлиқ ва аниқ кўрсатилган:

  • Ташқи сиёсатнинг узоқ вақтли тамойилларидан келиб чиқиш;
  • Чехия Республикаси позицияси ЙИнинг бошқа аъзолари позицияси билан таққослаганда анча кучли кўринадиган масалаларни муҳокама қилиш учун олға суриш;
  • ЙИ ва жаҳонда Чехия Республикаси обрўсини ошириш;
  • Ўз мамлакатида умумий фикрга таяниш;
  • Сиёсий фаолиятнинг шаффофлигини қўллаб-қувватлаш.

Европа İттифоқи Давр Раиси Чехия Республикаси Ташқи İшлар Вазири, Карел Счwарзенберг, Туркия Европа İттифоқи аъзолигини қўллаб- қуватлаганлигини билдирди. Франcе 24 Каналининг саволларига жавоб берган Счwарзенберг, Франсия Президенти Ниcолас Саркозйнинг назарияларига қўшилмаганликларини билдириб, "Чехия Республикаси сифатида бизнинг расмий услубимиз, Туркияни Европа İттифоқига аъзо бўлиши деб " айтганлигини ёзмоқда. Чехия Ташқи İшлар Вазири, АҚСҲ Президентининг Туркияни Европа İттифоқи аъзолигига берган ҳимояси мавзусида эса, „ Европа İттифоқи билан тегишли қарорлар Европа İттифоқи ичида олинади. Баъзан ташқаридан қилинган ижобий талқинлар ҳам акси жиҳатдан натижа бериши мумкин“ деди. Чехия Республикаси раислиги учун " Европа тўсиқларсиз " шиори танланди. Бироқ Лиссабон стратегиясини амалга ошириш аниқ муаммога айланди. Президент Вацлав Клаус Лиссабон шартномасига қарши парламентда уни рад этишни ва конституцион судга йўналтиришни билдирди. Аслида Европа умумий конституцияси проэкти 2005-йил франсия ва Нидерландиядаги умумий сайловларда муваффақияцизликка учради. Ундан сўнг 2008-йилда Ирландияда шундай аҳвол кузатилди. 2009-йилфа эса Ирландия бунга розилигини берди. Кейинги йилларда чехия ҳам ўз норозилигини билдирди ва ниҳоят 2009-йилнинг ноябр ойи бошида Чехия Республикаси Президенти В. Клаус Лиссабон Шартномасини охирги бўлиб ратификация қилди ва у 1-декабрдан кучга кирди. Чехиянинг Европа валютасига ўтиш масаласини кўрадиган бўлсак, Чехия президенти Васлав Клаус 2007-йил 27-апрелда бу масала юзасидан референдум ўтказишга чақирди. Клауснинг фикрича, референдумда Чехия аҳолисининг кўпчилиги миллий валюта – кронадан воз кечишга хоҳиш билдирган тақдирда мамлакат евро ҳудудига кириши керак. Чехияда чиқадиган қатор газета ва журналлар саҳифаларида Клауснинг шу мавзудаги мақоласи чоп эти��ди. Унда, жумладан, шундай дейилади: „Ҳар қандай миллий валюта давлатнинг муҳим рамзидир. Мазкур рамздан воз кечиш масаласини фақат мамлакат фуқаролари ҳал қилади“.

Хабарларга кўра, Чехия молия вазирлиги мамлакатнинг евро ҳудудига ўтиш муддатини 2012-йилга белгиламоқда. БМТ га аъзолиги Бизга маълумки, БМТ И-Жаҳон Урушидан кейин тасдиқланган Миллатлар Лигаси фаолиятини давом эттирди. 1945-йил 24-октабрда Сан-Франсискодаги Чехословакия ваколатхонаси 49 давлат билан биргаликда БМТнинг Низомини имзолади. Иқтисодий Ҳамкорлик ва Ривожланиш Ташкилоти (ОЭCД)га аъзолиги 1995-йил 21-декабр, Чехия Республикаси расман бу ташкилотга аъзо бўлди, бироқ унга аъзо бўлиш ҳаракати бир неча йил аввал бошланган эди.

НАТО га аъзолиги

[edit | edit source]

1999-йил 12-март Чехия Республикаси НАТО хавфсизлик тизимига аъзо бўлди. Унга аъзо бўлишга қадар давлат бирлашган делегат мақомига эришган эди ва ташкилотнинг „Тинчлик учун шерикчилик“ дастурига қўшилди. АҚСҲ билан бир неча ҳарбий-сиёсий ўзаро фаолият чизиғига эга муносабатлар асосий ўринни эгаллайди: НАТО доирасида шерикчилик Афғонистон ва Ироқ миссияларида иштирок этиш ва терроризмга қарши кураш. НАТОга аъзо бўлгач Чехия Республикаси Иттифоқ байроғи остида хорижий ҳарбий ва инсонпарварлик миссияларига қатнашиб келмоқда. Чехия аскарлари бугунги кунда НАТО буйруғи остида Косова ва Афғонистонда иш юритмоқда. Чехия ҳарбий миссияси Афғонистонфа 2002-йилдан амалга оширилмоқда. Уларнинг асосий вазифалари радио-кимёвий ҳимоя билан боғлиқ. Ироқда ҳам 2003 – йил март ойидан чех аскарлари ҳарбий об’ектларни ҳимоялаш функсиясини ўтамоқда. Вашингтон билан ики томонлама муносабатлар охирга пайтда икки муҳим мавзуда намоён бўлмоқда: АҚСҲнинг ракета ҳужумидан мудофаа тизимини жойлаштириш ва Чехия фуқароларинигн АҚСҲ га чқишда виза тартибининг бекор қилиниши билан боғлиқ. Виза муаммоси етарли даражада муваффақиятга эришди. Лекин Европанинг кўпгина сиёсацҳунос олимлари Чехия Республикаси ташаббусини умумевропа бирдамлигини бузиш деб қарамоқда. 2008 – йил ноябр ойидан бошлаб Чехия Республикаси фуқароларида АҚСҲ га чиқиш учун виза олишга ҳожат қолмади. Вашингтон 2007 – йил январда расман мамлакатда ракета ҳужумидан мудофаа тизимини жойлаштириш таклифи билан Чехия Республикаси ҳукуматига мурожаат қилган эди. Музокаралар жараёнида шу нарса аъён бўлдики Чехия Республикаси фуқароларининг катта қисми бу ғояни қўлламаслигига қарамасдан, Чехия Республикаси ҳукумати Вашингтонга ён беришга интилмоқда. Чехия ҳудудида АҚСҲ ҳарбий базасини бунёд этилиши мамлакатнинг миллй суверенитетига дахлдор бўлган масаладир. Бу муҳим саволларга эса одатда референдум йўли билан жавоб топилиши лозим. Россия ва бошқа МДҲ мамлакатлари билан муносабатлар „муҳим“ деб қаралади, лекин улар устувор деб эътироф этилмайди. Россия, Украина ва бошқа МДҲ давлатлари билан ҳарбий – стратегик масалаларни Чехия НАТО ва ОСCЕ (Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти) доирасида муҳокама қилади. Россия билан муносабатлардаги энг муҳим масалалар кейинги келажакда " Радар муаммоси "даги қарама-қаршиликлар ва Кавказдаги можароларни ҳал қилиш бўлиб турибди. АҚШ президенти Барак Обама Жорж Буш даврида ишлаб чиқилган режа – Европада ракета ҳужумига қарши мудофаа тизими ўрнатиш қарорини ўзгартириб, Чехия ва Полшада бундай йирик қурилмалар ўрнатилмайди демоқда. Америка муқобил усуллар устида ўйланмоқда. Обаманинг айтишича, АҚШ ва Европа биринчи навбатда қисқа ва ўрта масофага учадиган ракетадан ҳимояланиши керак. Эрон айнан шу хилдаги қуролни синовдан ўтказган. Буш пайтидан қолган лойиҳага қаршилик билдириб келган Россия Обаманинг қароридан мамнун. АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейцнинг айтишича, Европа шимоли ва жанубида (Полша ва Чехияда) сенсор ва ракетани нишонга олувчи қурилмалар жойлаш, шунингдек денгиз кучларини ишга солиш муҳокамада. Ўз навбатида АҚШ ва Россия генераллари Вашингтоннинг Европада ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимини жойлаштириш режасини муҳокама қилишда давом этмоқда. Россия тизим унга қарши қаратилган деган фикрда. Америка эса тизимдан мақсад Эрондан Европага чиқарилиши мумкин бўлган ракета ҳужуми эҳтимолининг олдини олишдан иборат, дейди. АҚШ таклиф қилаётган ракета ҳужумига қарши мудофаа тизими Полша ва Чехияда ўрнатилади. Тизим собиқ Совет Иттифоқи чегаралари яқинида жойлашади. Россия стратегик ракета кучлари қўмондони генерал Николай Соловсов тизимни Россияга таҳдид деб билади. Агар Полша ва Чехия ҳукуматлари АҚШ тизимининг ўз ҳудудида жойлаштирилишига ижозат берса, Россия мазкур давлатларни потенсиал нишон сифатида кўради, дейди генерал. АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс генерал Соловсовнинг мулоҳазаларини „ноўрин“ деб атади. „Менимча, Эрон ядро дастури касб этган хавф барчага равшан. Шунга яраша чора кўрилиши табиий. Биз ўз хавфсизлигимизни таъминламоқчимиз“, деди Кондолиза Райс. Агар Эрон Америкага қитъалараро ракета ҳужумини амалга оширадиган бўлса, Полша ва Чехия ракетани уриб тушириш учун энг қулай жой ҳисобланади. АҚШ ракета мудофааси агентлиги директори генерал-лейтенант Генри Оберингнинг сўзларига қараганда, мудофаа тизими ўз ичига Европада 10 та, Аляскада 40 та ва Калифорнияда 4 та ракета уриб тушириш мосламаларини олади. „Қурилиш ишлари тахминан 3-4 йил олади“, дейди АҚШ генерали. АҚШ расмийларининг таъкидлашича, Россия Қўшма Штатларнинг бу режаларидан анча аввал хабардор қилинган ва Вашингтон бу масалада Москва билан музокара қилишда давом этади. Қўшма Штатлар Россиянинг Полша яқинида қисқа масофали баллистик ракеталар ўрнатиш режасига норозилик билдирмоқда. Россия президенти Дмитрий Медведевнинг айтишича, Россиянинг бу ҳаракати АҚШнинг Полша ва Чехияда ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимини ўрнатиш режасига жавобдир. Дмитрий Медведев Россия ракеталарини Калининградда, Полша ва Литва чегарасига яқин жойда ўрнатмоқчи. Нишонни 300 километргача бўлган масофадан туриб уриб туширадиган „Искандар“ деб номланувчи бу ракеталар АҚШ мудофаа тизимига қарама-қарши қўйилмоқда. Бундан ташқари, дейди Медведев, АҚШнинг Чехия ва Полшадаги тизимига Россия электрон тўсиқ қўйишга ҳаракат қилади. Давлат департаменти сўзловчиси Шон Маккормакнинг айтишича, АҚШ тизими Россияга қарши қаратилган эмас ва Кремл буни тушуниши керак. "Россия қароридан норозимиз. Чунки Чехия ва Полшадаги мудофаа тизими Эрон каби давлатлар ҳужумидан ҳимоя қилишга қаратилган. Россия тизимдан хавотирланмаса ҳам бўлади, чунки у Полшага қўйиладиган оз сонли ракеталарни бемалол уриб тушира олади, " дейди Маккормак. Пентагон расмийлари Кремлни тинчлантиришга уриниб, Россияга ўз мудофаа тизимини назорат қилишни таклиф қилганини таъкидлайди.

Ҳаволалар

[edit | edit source]