Jump to content

Эпир

From Vikipediya

Эпир – Шимолий Грециядаги қадимий ўлка. Эпир юнон қабилаларининг энг қадимий юрти, шу ердан улар кейинчалик Болқон ярим ороли ва Эгей денгизи оролларига тарқалганлар деган фикрлар мавжуд. Қадимийда Эпирда қардош иллирий қабилалар: хаонлар, молосслар, феспротлар ва бошқалар яшаган. Бу қабилалар эҳтимол Эпирнинг қадимий юнон аҳолисини сиқиб чиқаришган. Милоддан аввалги ВИ-В асрларда хаонлар Эпирда энг кучли қабила ҳисобланган. Кейинчалик устунлик молоссларга ўтган, уларнинг шоҳларидан бири – Пирр даврида (милоддан аввалги ИВ аср охири – ИИИ аср боши) Эпирнинг бутун ҳудуди ягона давлатга бирлашган (шундан кейин Эпир аҳолиси эпиротлар деб аталган). Милоддан аввалги 168-йил Эпирни римликлар босиб олиб, 70 дан ортиқ шаҳарни вайрон қилишган ва 150 мингга яқин эпиротларни қул қилиб ҳайдаб кетишган. Август даврида (милоддан аввалги 27—милодий 14 йил) Эпир ҳудуди Римнинг Ахайя провинсияси таркибига киритилган. Император Траян даврида Эпир Акарнания билан бирлаштирилиб Эпир провинсиясини ташкил қилган, ИИИ аср охирида Иллириянинг бир қисми билан битта провинсияга бирлаштирилган. Милодий ИВ асрдан – Византия таркибида (ХИИИ-ХИВ асрларда Эпир ҳудуди Эпир давлатига кирган), ХВ аср ўрталаридан – Усмонли турк империяси ҳукмронлиги остида бўлган. 1881-йил Эпирнинг бир қисми (Арта раёни) Грецияга қўшиб юборилган; 1912—13-йиллардаги Болқон урушларидан сўнг Эпирнинг бутун ҳудуди Греция таркибига кирган.