Jump to content

Форс хаттотлиги

From Vikipediya

Форс хаттотлиги форс ёзувида қўлланиладиган хат тури бо'либ, Форс тарихидаги энг ҳурматга сазовор бо'лган санъатлардан биридир.

Тарихи[edit | edit source]

ВИИ асрда араблар Форс давлатини босиб олгандан со'нг, ислом маданияти кириб келди. Араб тилининг обро'си остида форслар араб ёзувини о'злари учун мослаштирдилар ва товушларни белгилаш учун унга араб тилида ё'қ бо'лган то'ртта ҳарфни :(پ), (چ),(ژ), (گ) қо'шдилар. Бунинг натижасида форс алфавити 32 та ҳарфдан ташкил топди.

Форсларга араб хаттотлиги кириб келиши учта асосий ёзуви - куфи, насх ва сулсдан бошланган. Улардан энг қадимгиси куфи хат тури бо'либ, тахминан ВИИ асргача ҳукмронлик қилган, то'г'ри чизиқлари ва аниқ геометрик шакллари билан ажралиб турган. Ҳозирда у Қур'он сураларининг сарлавҳаларини ёзишда фойдаланилади. Насх ёзуви асосан, Қур'он ва ҳадисларни ко'чиришда ишлатилган. Сулс хат тури ("учдан бир") 1/3 нисбатда о'заро бог'лиқ бо'лган эгри чизиқли ва то'г'ри чизиқли элементларнинг мавжудлиги билан тавсифланади. Форс ёзувида айниқса, Насх ва Сулс мактаблари кенг тарқалган эди, чунки улар ме'морчиликда мусулмонлар учун муқаддас бо'лган масжид, мақбара ва бошқа биноларни безаш учун кенг қо'лланилган.

Наста'лиқ қо'лёзма намунаси

Темурийлар даврида форс хаттотлигининг ривожланишига Амир Темурнинг набираси Бойсунг'ур ёрдам берган. Санъат ҳомийси ва араб хаттотлигининг олтита услубини ўзлаштирган тажрибали хаттот (Машҳаддаги Гавҳаршод масжидида шахсан ўзи ёзган хат ёзуви сақланиб қолган) бўлган Бойсунг'ур Мирзо 1420-йилда Табризни қўлга киритгач, бир қанча китоб усталарини етиштириб чиқди.У ердан, хусусан, машҳур хаттот Мир Али Табризий, унга Бойсунг'урнинг кутубхонасига раҳбарлик қилган. Табризий курсив ёзувнинг янги турини - " наста'лиқ " ни таклиф қилди ( форсча: نستعلیق настаʿлиқ – исм “насх” ва “толик” сўзларидан келиб чиққан).

Наста'лиқ қисқа вертикал, узун горизонтал чизиқлар билан ажралиб туради. Калиграфик ёзувлар сиёҳга ботирилган, учи 5–10 мм катталикдаги қия учли, кесилган қамиш бўлаги бўлган “қаламдан" фойдаланилган . Қаламнингнинг учи одата, сиёҳни сўрилишини осонлаштириш учун ўртасидан бўлинган.

Наста'лиқ ёзуви форслар о'ртасида тезда шуҳрат қозонди. У китоблар ва ше'рий то'пламлар, севги мактублари ва ма'мурий ҳужжатларни ёзишда ишлатилган. Ҳозиргача Эронда Ҳофиз, Са’дий, Румий ва бошқа шоирларнинг ше’рлари “наста'лиқ” ёрдамида нашр этилади. Форс о'лкасидан ташқари “наста'лиқ” Марказий Осиё, Покистон ва Ҳиндистонда ҳам кенг тарқалган.

Шоҳ Аббос даврида (ВИИаср бошлари) хаттот Мир Эмад Ҳассаний томонидан "наста'лиқ" хат турига" ко'плаб о'згаришлар киритилди. Ҳассаний томонидан қайта кўриб чиқилган “насталиқ” Эронда ҳозиргача қўлланилади. ХВИИ аср охирида Ҳирот ҳукмдори (ўша пайтда Сафавийлар давлати таркибига кирган) Мортеза Гўлихон Шомлу янги хат тури— шекасте наста'лиқ ( форсча синган насталик ")ни ишлаб чиқди.

Шекасте наста'лиқ қо'лёзма намунаси.

Типография Форс хаттотлигиги кириб борар экан, ёзув ўзининг эстетик жозибасини йўқотиб, тобора соддалашди. ХИХ асрда Носириддиншоҳнинг котиби Мирзо Муҳаммад Ризо Калҳор “наста'лиқ”га яна бир ўзгартириш киритди: босма шаклни сиёҳ билан тўлдириш қулайлиги учун ҳарфлар ва чизмалар бироз қалинроқ бўлди.

Замонавий Эронда хаттотлик[edit | edit source]

1950-йилларда Эронда Эрон хаттотлар жамияти[эн] ташкил этилган бўлиб, унинг ташкилотчилари орасида машҳур хаттотлар Ҳусайн Мирхоний, Али Акбар Кавеҳ, Иброҳим Бузорий, Ҳасан Мирхоний ва Меҳди Баён [1] каби хаттотлар ҳам бор.

Эронда хаттотлик ривожига янги туртки 1960-1970-йилларда реклама саноатининг ривожланиши билан боғлиқдир. О'ша даврда "наста'лиқ"нинг иккита мактаби: ан'анавий ва янги мактаблари пайдо бо'лди. Шунингдек, бугунги кунда ма'лум бо'лган форс хаттотлигининг энг янгиси - " Мулла " мактаби ҳам фаолият ко'рсатади.

Хаттотлик мамлакатдаги бир қатор музейларда – хусусан, Қазвин шаҳридаги хаттотлик музейида намойиш этилган ҳамда Эронда мунтазам равишда кўргазма ва хаттотлик танловлари ҳам ўтказиб турилади [2][3] .

Яна қаранг[edit | edit source]

Манбалар[edit | edit source]

  1. „Общество иранских каллиграфов“. 2014-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 18-ноябр.
  2. ایسنا — وزير ارشاد: قزوين پايتخت خوشنويسي كشور مي‌شود
  3. „معرفی استان قزوین“. 2012-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 18-ноябр.

Адабиёт[edit | edit source]

  • Азизоллах Голькарзаде. Методика персидской каллиграфии, Баку, 1996. 
  • Ḡолāм-Ḥосайн Йūсофī, "Cаллиграпҳй", Энcйcлопаэдиа Ираниcа, ат http://www.iranicaonline.org/articles/calligraphy