Jump to content

Германия Демократик Республикаси

From Vikipediya
ГДР байроғи
ГДР байрог'и
Асосий маълумотлар
Расмий тил немис (de)
Пойтахти|Пойтахти Шарқий Берлин
Ҳудуди 108 178 км?
Аҳолиси 20.23 миллион (2024)
Аҳоли зичлиги 155 киши./км?
Пул бирлиги ГДР маркаси
Давлат мадҳияси Возрождённая из руин
Миллий байрами 7-октабр
Тел. префикслар +37 (ишламайди)
Интернет-домейн .dd (фойдаланилмаган)

ГДР дунё харитасида
Лаге дер ДДР

Германия Демократик Республикаси (ГДР) — 7-октабр 1949-йилда Германиянинг совет қўшинлари томонидан оккупация қилинган ҳудудларида ва Берлиннинг шарқий (совет) қисмида тузилган социалистик давлат. Республика 1990-йилнинг 2-декабрига қадар мавуд бўлган. Германия демократик республикаси (Деуцче Демократисче Републик), ГДР —Марказий Европадаги давлат (1990-йил 3-октабргача мавжуд бўлган). ГДР Шарқий Германия ҳудудида 1949-йил 7-октабрда ташкил этилди. Пойтахти Берлин шаҳри эди. Германия Бирлашган социалистик партияси (ГБСП, 1946-йилда тузилган) икки раисидан бири В. Пик (иккинчи раиси О. Гротевал эди) бу давлатнинг президенти бўлди. ГДР собиқ СССР бошчилигидаги Варшава шартномасининг фаол аъзоларидан бўлган. Ташқи сиёсатда собиқ Совет Иттифоқи изидан борди. Ички сиёсатда хусусий мулкчиликни тугатиб, социализм қуриш ниятини эълон қилди. Аввалига кўпгина немислар фашизмга қарши бўлган ўз давлатини барпо этишда бажонидил катнашди. Бироқ, буйруқбозликка асосланган иқтисодиёт, махфий полиция ва ГБСПнинг танҳо ҳукмронлиги аста-секин аҳолининг бу давлатдан ҳафсаласини пир қила бошлади. Социалистик режали хўжалик собиқ ГДРдаги кишиларни шахсий ташаббус ва мустақилликдан батамом маҳрум этди, иктисодий тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлмиш ўрта қатлам тугатиб юборилди, омилкорлик ва меҳнат фаоллиги фалаж қилиб қўйилди. Иқтисодиётдаги меҳнат унумдорлиги ғарб андозаларига нисбатан паст эди. 1979-йилда бу кўрсаткич ғарб даражасининг 46% ни ва 1989-йилда 3040% ни ташкил этди. Турмуш даражаси, уй-жой таъминоти паст эди. Мана шуларнинг ҳаммаси ГДР аҳолисининг норозилигига сабаб бўлди. Фуқароларнинг ГФРга қочиб ўтиш ҳодисалари оммавий тус олди. Аҳолининг ижтимоий соҳада кўпроқ эркинлик бериш ва, ниҳоят, ғарбий қардошлар билан бирлашиш ҳақидаги талаблари кучайиб борди. 1989-йил кузида ГДРда ўткир ижтимоийсиёсий танглик вужудга келди. Берлинни ва, умуман, немис миллатини иккига бўлиб турган Берлин девори қулатилди (қаранг Берлин ва Берлин деворининг қулатилиши). Натижада ГБСП раҳбарияти истеъфога чиқди (1990-йил февралда ГБСП Демократах социализм партиясига айлантирилди). Янги ҳукумат Германия ни бирлаштириш масалалари юзасидан ГФР ҳукумати билан музокара бошлади. 1990-йил май ва август ойларида имзоланган иккита давлат шартномасида ГДРни ГФРга қўшиш шартлари баён этилди. Ўша йил 12 сентабрда Москвада собиқ СССР, АҚСҲ, Буюк Британия, Франсия ва иккала Германия вакиллари томонидан Германия бирлиги масаласини узил-кесил ҳал этиш тўғрисидаги шартнома имзоланди. Унда Германияни бирлаштиришга оид масалаларнинг бутун мажмуи ҳал этиб берилди. ГДР, ОФР ҳокимият органи — Халқ палатасининг қарорига биноан 1990-йил 3-октабрда ГДР ГФРга қўшилди ва натижада ягона Германия давлати ташкил топди.[1][2][3][4]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. http://www.ddr-im-www.de/
  3. http://ddr-geschichte.de/
  4. „архив нусхаси“. 2006-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 6-сентябр.