Jump to content

Гренландия бўриси

From Vikipediya
Гренландия бўриси
Муҳофаза мақоми
Биологик классификация
Домен: Эукариотлар
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Синф: Сут эмизувчилар
Оила: Ицимонлар
Уруғ: Бўри
Бинар номи
Cанис лупус орион
Поcоcк, 1935
C. л. орионнинг тарқалиши
C. л. орионнинг тарқалиши
Синонимлари

Cанис албус орион


Гренландия бўриси (Cанис лупус орион, Данчада: грøнландсулв) — Бўриларнинг Cанис лупус тури кенжа тур популяциясларидан бири бўлиб, ҳозирги Гренландия ҳудудида яшайди[1]. Тарихан гренландия бўриси қаттиқ та’‎қиб қилинган, аммо бугунги кунда у тўлиқ муҳофаза остида ва уларнинг қарийб 90 фоизи Шимоли-шарқий Гренландия Миллий Боғи чегараларида яшайди.

Яқинда ўтказилган геномик тадқиқот шуни кўрсатдики, Канаданинг Элсмир оролидаги бўрилар худди шу кенжа турнинг ичига киради. Гренландия бўриларининг сони жуда кичик бўлиб, тахминан 200тани ташкил эт��ди, аммо жуда ҳам чекка ҳудудларда яшаганлиги сабабли уларнинг сони бўйича мавҳум ма’лумотлар бор холос.

Таксономия ва эволуция

[edit | edit source]

1935-йилда инглиз зоологи Региналд Поcоcк Гренландиянинг шимоли-ғарбий қисмидаги Cапе-Ёркдан топилган турга Cанис лупус орион кичик тури номини берди. Шунингдек, Поcоcк Cанис лупус арcтос (Арктика бўри) номини Канаданинг Қуээн Элизабетҳ Исландс қисмидаги Мелвил ороли яқинидан топилган бўри турига нисбатан ишлатган. Иккала бори ҳам 2005-йилда Маммал Спеcиэс оф тҳе Wорлд таксономик органида Cанис лупуснинг алоҳида кичик тури сифатида рўйхатга олинган[2].

Гренландиядаги энг қадимги бўри қолдиқлари бундан 7600 йил тарихга бориб тақалса-да, бўрилар бу ерда уларнинг асосий ўлжаси буғулардан, 8,900 йил олдин, аввалроқ яшаган бўлиши мумкин[3].

2016 йилда ўтказилган тадқиқот гренландия бўриларининг она томондан насли Шимолий Америкадан келиб чиққанлигини кўрсатди[4]. 2019-йилда ўтказилган тадқиқот гренландия бўрисининг бутун митохондриал геномини хариталаштирди ва унинг Cанис лупус турига мансублиги тасдиқланди[5].

2018-йилда Шимолий Америка бўри популяцияларининг кўпчилигида ўтказилган геном тадқиқотида юқори арктикада учта алоҳида популяция яшаши аниқланган. Жумладан, Элсмир ороли, Канада ва Гренландияда яшайдиган битта янги ва мутлақ бошқа бўрилар популяцияси аниқланди[6]. Қуээн Элизабетҳ Исландсда яшайдиган бўриларни гренландияда яшовчи бўрилар билан бирга C. л. орион деб номлаш аллақачон 1983-йилда отказилган морфологик таҳлилда таклиф қилинган эди[7].

2021-йилда гренландия бўрисининг бутун геном кетма-кетлиги кейинги тадқиқотларга ёрдам бериш учун харитага туширилди[8].

Ташқи кўриниши

[edit | edit source]

Гренландия бўриси кичик ва ўрта узунликдаги тур бўлиб, уларнинг узунлиги ўртача 155 смни ташкил этади аммо вазни ниҳоятда енгил, 26 кг. Аммо бу ўлчовлар 1906-йил қишида ушланган 5та бўридан олинган ўртача рақамлар бўлиб, бу кам озиқланишнинг оқибати бўлиши ҳам мумкин[9][10]. Ўртача бўри тодасининг ҳажми 3.3тани ташкил қилса, ҳажми 4 ва ундан катта бўлган тўдаларни учратиш жуда ҳам мушкул.

Жуда ҳам паст зичликда яшаши, камдан-кам кўпайиши ва болалаши, кичик тўдаларда яшагани сабабли улар йўқолиб кетиш арафасидаги тур ҳисобланади[11]. Гренландия ва Элсмир Ороли бўрилари осон овланадиган жонзодлар билан озиқланади ва ёввойи қуён уларнинг асосий озуқа манбаси ҳисобланади. Гренландия ва Элсмир Ороли бўрилари денгиз мушукларини ҳам овлагани тўғрисида ҳужжатлар мавжуд ва 2та қўйхўкиз бузоқларини бўрилар тўдаси томонидан ўлдирилганини кўрган гувоҳлар ҳам бор[9].

Популяцияси

[edit | edit source]

Гренландия бўрилари 1988-йилдан бери Гренландияда муҳофаза остида[12]. Уларнинг қарийб 90 фоизи Шимоли-Шарқий Гренландия Миллий Боғи чегараларида яшайди ва 1998-йилда уларнинг сони озуқанинг камлиги сабабли 55тагача тушиб кетган[13]. 1997-йилда арктик Канада бўйлаб бўрилар ва уларнинг ўлжалари, қўйхўкиз ва ёввойи қуён, сонида пасайиш кузатилган. Бу сўнги 4 йилда юз берган ноқулар ёз об-ҳавосининг оқибатидир. Бўриларнинг сони кейинги йилларда қулай келган ёз об ҳовоси туфайли қайта тикланди[14]. 2018-йилда уларнинг сони 200та бўлганлиги тахмин қилинса-да, жуда ҳам чекка ҳудудларда яшаганлиги сабабли ушбу ма’лумот мавҳум ҳисобланади[15]. Уларнинг жуда ҳам кам сонидан кутилганидек, гренландия бўриларининг генетикаси улар жуда ҳам кам болалашини кўрсатди[6].

Шарқий Гренландия

[edit | edit source]

Гренландиянинг шарқида 1899 ва 1939-йиллар оралиғида 38та бўри заҳарланиб ўлдирилган[16].

Гренландия бўрилари 1899-йилгача овланмаган. Шарқий Гренландияда 1899 ва 1939-йилларда бўрининг камайиши ва йўқ бўлиб кетишига оид тадқиқотлар ўтказилган. У пайтларда бўриларнинг кўпчилиги улар тарқалган ҳудуднинг марказий қисмларида яшаган бўлиб, бу уларни даниялик ва норвегиялик овчилар томонидан заҳарланиб ўлдирилишини осонлаштирди[11]. Арктика бўрилари молиявий жиҳатдан аҳолисининг камлиги сабаб қадрсиз ҳисобланган ва овчилар кўпинча арктика тулкиларини мўйнаси учун овлашган. Овчилар фойда қилиш мақсадида иложи борича кўпроқ бўри овлашга ҳаракат қилишган. 1899-1939 йилларда бо'рилар ёки уларнинг излари 252 марта кузатилган. Қишнинг бошида кузатилган 112та бўрининг 31,3 фоизи якка, 23,2 фоизи жуфт, қолганлари эса катта гуруҳларда ҳаракатланган. 1920 ва 1932-йиллар оралиғида бўрилар яшайдиган ҳудудларнинг марказий қисмида 35та бўри ўлдирилган, бу эса гренландия бўрисининг тезда камайиб кетиши сабаб бўлган[16].

1939 ва 1978-йиллар давомида географик ва озуқанинг тақчиллиги каби омиллар туфайли шарқий гренландиядаги бўрилар сони қайта тикланмади. 1979-йилда бир жуфт бўри ўзларининг тарихий ҳудудларига миграция қилишди ва 1980-йиллар давомида ҳарбий патрул томонидан бир неча бо'ри жуфтликлари кўрилгани айтилган[11][14]. Бўрилар миграцияси ушбу ҳудудларда бўрилар сонини кўпайтирди ва бўриларнинг янги популяциясини яратди[16]. 2011-йилга келиб шимоли-шарқдан Гренландиянинг шарқий қисмигача бўлган 560 км масофада ҳарбий итлар билан ўтказилган патрул давомида ушбу ҳудудда 23та якка ва жуфт бўри яшаши аниқланган[11].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Поcоcк, Р. И. Тҳе Раcес оф Cанис лупус". Проcеэдингс оф тҳе Зоологиcал Соcиэтй оф Лондон., 105 (3), 1935 — 647–686 бет. ДОИ:10.1111/ж.1096-3642.1935.тб01687.х. 
  2. Wозенcрафт, W. C.. Маммал Спеcиэс оф тҳе Wорлд: А Тахономиc анд Геограпҳиc Референcе, 3-нашр, Жоҳнс Ҳопкинс Университй Пресс. — 575–577 бет. ИСБН 978-0-8018-8221-0. ОCЛC 62265494. 
  3. Оле, Беннике; Сванте Бжорcк; Женс Бочер; Лоуисе Ҳансен; Жан Ҳеинемеиэр; Барбара Wоҳлфартҳ (1999). „Эарлй Ҳолоcене Плант анд Анимал Ремаинс фром Нортҳ-Эаст Греэнланд“. Жоурнал оф Биогеограпҳй. 26-жилд. 667–677-бет. Қаралди: 2020.
  4. Эрсмарк, Эрик; Клüцч, Cорнеля Ф. C.; Чан, Йвонне Л.; Синдинг, Миккел-Ҳолгер С.; Фаин, Стевен Р.; Илларионова, Наталиа А.; Оскарссон, Маттиас; Уҳлéн, Матҳиас; Зҳанг, Я-Пинг; Далéн, Лове; Саволаинен, Петер (2016). "Фром тҳе Паст то тҳе Пресент: Wолф Пҳйлогеограпҳй анд Демограпҳиc Ҳисторй Басед он тҳе Миточондриал Cонтрол Регион". Фронтиэрс ин Эcологй анд Эволутион. дои:10.3389/фево.2016.00134.{{cите магазине}}: CС1 маинт: мултипле намес: аутҳорс лист ()
  5. Чо, Ҳюнжун; Ким, Бо-Ми; Леэ, Wон Ёунг; Рҳеэ, Жаэ-Сунг (2019). "Cомплете миточондриал геноме оф тҳе Греэнланд wолф, Cанис лупус орион". Миточондриал ДНА Парт Б.{{cите магазине}}: CС1 маинт: мултипле намес: аутҳорс лист ()
  6. 6,0 6,1 Синдинг, М.-Ҳ. С (2018). "Популатион геномиcс оф грей wолвес анд wолф-лике cанидс ин Нортҳ Америcа". ПЛОС Генетиcс. дои:10.1371/жоурнал.пген.1007745. ПМC 6231604. ПМИД 30419012.
  7. Ноwак, Р.М. (1983). „"А перспеcтиве он тҳе тахономй оф wолвес ин Нортҳ Америcа"“ (45-нашр). 10–19-бет. {{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес |магазине= (ёрдам)
  8. Синдинг, Миккел-Ҳолгер С.; Гопалакришнан, Шям; Раундруп, Катрине; Далéн, Лове; Тҳрелфалл, Жонатҳан; Гилберт, Том (2021). "Тҳе геноме сеқуэнcе оф тҳе грей wолф, Cанис лупус Линнаэус 1758". Wеллcоме Опен Ресеарч. дои:10.12688/wеллcомеопенрес.17332.1. ПМC 8649967. ПМИД 34926833.{{cите магазине}}: CС1 маинт: мултипле намес: аутҳорс лист ()
  9. 9,0 9,1 Петер Р. Даwес; Магнус Эландер; Мац Эриcсон. Тҳе Wолф (Cанис лупус) ин Греэнланд: А Ҳисториcал Ревиэw анд Пресент Статус", 1986 — 119–132 бет. ДОИ:10.14430/арcтиc2059. 
  10. Манниче, Арнер Лудвиг Валдемар. Тҳе террестриал маммалс анд бирдс оф Нортҳ-Эаст Греэнланд: Биологиcал обсерватионс.. Ретзиэл, 1910. 
  11. 11,0 11,1 11,2 11,3 Марқуард-Петерсен, Улф (2011). „"Инвасион оф эастерн Греэнланд бй тҳе ҳигҳ арcтиc wолф Cанис лупус арcтос"“. Wилдлифе Биологй. дои:10.2981/11-032.
  12. "Амаққут Калааллит Нунаанни эққиссисиматиннеқарниссаат пиллугу Намминерсорнеруллутик Оқартуссат налунаарутаат нр. 9, 5. маж 1988-имеэрсоқ" (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-09-26 санасида архивланган) [ Ҳоме Руле № 5 Гренландияда бўриларни ҳимоя қилиш тўғрисида,э’лони 1988-йил 5-май] (Калааллисутда). Гренландиянинг Ҳоме Руле қонуни (1988 йил 5-май). Қаралди: 2019-йил 22-декабр.
  13. Марқуард-Петерсен, Улф (2009). „"Абунданcе, соcиал организатион, анд популатион тренд оф тҳе арcтиc wолф ин нортҳ анд эаст Греэнланд дуринг 1978–1998"“. Cанадиан Жоурнал оф Зоологй. дои:10.1139/З09-078.
  14. 14,0 14,1 Меч, Давид. Л (2005). "Деcлине анд Реcоверй оф а Ҳигҳ Арcтиc Wолф-Прей Сйстем". Арcтиc. дои:10.14430/арcтиc432. ЖСТОР 40512716.
  15. "Исситтуп амаруа нунацинни иммиккууллариссуусоқ" Қаралди: 2019-йил 22-декабр
  16. 16,0 16,1 16,2 Марқуард-Петерсен, Улф (2012). "Деcлине анд Эхтерминатион оф ан Арcтиc Wолф Популатион ин Эаст Греэнланд, 1899 – 1939". Арcтиc. 155–166-бет. дои:10.14430/арcтиc4197.