Jump to content

Ҳазал Кая

From Vikipediya
Ҳазал Кая
Таваллуди
Лейла Ҳазал Кая

1-октябр 1990-йил (1990-10-01) (33 ёш)
Фуқаролиги Туркия
Таълими Истанбул Билги Университети
Фаолият йиллари 2006-йилдан ҳозиргача
Турмуш ўртоғи
Али Атай (турм. 2019)
Веб-сайти ҳазалкая.cом.тр

Лейла Ҳазал Кая (1990-йил 1-октабр)[1] – Аşки Мемну, Адини Фериҳа Койдум, Бизим Ҳикае ва Миднигҳт ат тҳе Пера Палаcе филмлари билан танилган турк актрисаси.

Кая Туркиянинг энг кўп маош олувчи актрисаларидан бири ҳисобланади. У кўплаб мақтовлар ва мукофотларга сазовор бўлган, шунингдек, „Лебанон Аwардс 2015“ мукофотига сазовор бўлган ягона туркиялик актриса саналади. Кая илк актёрлик дебютини Аcеми Cади филмида ижро этган. У Ҳалит Зия Уşаклıгил томонидан ёзилган Аşк-ı Мемну романи асосида замонавий талқинда суратга олинган филмда Ниҳал Зиягил образи билан машҳурликка эришган.

Актриса Адини Фериҳа Койдум (2011–2012-йил) филмида Фериҳа Саррафоглу роли билан яхши танилган ҳамда Энг яхши актриса учун Иккинчи Cрйстал Моусе Медиа мукофотини қўлга киритган. Сериал Туркиядаги энг юқори телевизион рейтинглардан бирини эгаллаган. У яна Бизим Ҳикае (2017–2019) (Британиянинг Шамелесс телекўрсатувидан илҳомланиб яратилган) филмидаги Филиз Элибол роли билан машҳур бўлиб, у ушбу рол учун Энг яхши аёл роли учун Лотин-Турк мукофотига сазовор бўлган.

Кая Миднигҳт ат тҳе Пера Палаcе вақт билан саёҳат тарихий драмасида Эсра/ Периде ролини ижро этиб, ўзи учун янги веб-сериялар оламини кашф этади. Сериалнинг Нетфлихда премераси бўлиб ўтади. Актриса 2019-йилда актёр Али Атай билан турмуш қурган, уларнинг ҳозирда иккита фарзанди бор.

Ёшлик йиллари

[edit | edit source]

Кая Туркиянинг Коня шаҳрида туғилган[2]. У бошланғич таълимни Газиосманпаşадаги мактаблардан бирида эгаллаган ҳамда 2009-йилда Лиcео Италиано ди Истанбул лицейсини тамомлаган[1]. Кая олий маълумот олиш мақсадида Истанбул Билги Университетига ўқишга кирди[3]. Унинг ота-онаси адвокат бўлишган, актриса 7 ёшлигида улар ажрашишган[3] . Кая санъат ва актёрлик дунёси билан эрта ёшлигидан яхши таниш бўлган, у болалигида 7 йил давомида балет ва скрипкадан сабоқ олган[3]. Кая ўз она тили – турк тилидан ташқари италян ва инглиз тилларида бемалол сўзлаша олади[3]. У тўртинчи тил сифатида немис тилини ҳам ўрганаётгани айтилган[3].

Фаолияти

[edit | edit source]

Кая актрисалик фаолиятини 2006-йилда суратга олинган Генcо сериалида бошлаган[4]. У бунда Öзге (Гüлай Эркая) образини ижро этган. У туркча версиядаги „Аcеми Cади“ фантастик сериалида, „Сабрина Теэнаге Wитч“, машҳур „Сıла“, „Таşларıн Сıррı“ телевизион сериалларида бош ролларни ижро этган[5]. Актриса 2008-йилда Ҳалит Зия Уşаклıгил томонидан ёзилган Аşк-ı Мемну романи асосида замонавий талқинда суратга олинган филмда Ниҳал Зиягил образини гавдалантиради[5] ҳамда Кıванç Татлıтуğ ва Берен Саат билан бош ролда ўйнайди. У 2011-йилда Селçук Айдемирнинг Çалгı Çэнги филмида кинодаги дебютини қилган.

Шу билан бир вақтда актриса Айла Алгандан драмадан дарс олади. Кейинчалик эса Üмит Çıракнинг замонавий актёрлик услублари лойиҳасига қўшилди ва Üмит Çıракнинг ўзидан дарс олди[6].

Шахсий ҳаёти

[edit | edit source]

Ҳазал 2019-йил 6-февралда актёр Али Атай билан турмуш қурган[7] ва бир йилдан сўнг ўғил фарзандли бўлишган[8][9]. 2023-йилнинг февралида эса уларнинг қизи дунёга келган[10][11]. 2023-йил апрел ойида прокуратура Ҳазал Каяга нисбатан Ипек Эрни зўрлагани учун ўн йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган турк сержантини ҳақорат қилгани ҳақидаги твит учун 2 йил-у 4 ойлик қамоқ жазосини талаб қилган[12].

Филмографияси

[edit | edit source]

Филмлар

[edit | edit source]
Йил Сарлавҳа Рол
2011 Çалгı Çэнги Омборхонадаги ёш қиз
2011 Беҳзат Ç. Сени Калбиме Гöмдüм Берна Ç.
2011 Ай Бüйüркен Уюямам Ҳüля
2012 Бу Сон Олсун Лале
2013 Мави Далга Арзу
2014 İтиразıм Вар Зейнеп Булут
2015 Кıрıк Калплер Банкасı Аслıм
2022 Бенден Не Олур? Сертаб Бал

Телевидение

[edit | edit source]
Йил Сарлавҳа Рол
2006–2007 Аcеми Cадı Пелин
2006 Таşларıн Сıррı Бенгü
2006–2008 Сıла Беррин
2007–2008 Генcо Öзге (Гüлай Эркая)
2008–2010 Аşк-ı Мемну Ниҳал Зиягил
2010 Беҳзат Ç. Бир Анкара Полисиеси Берна Ç.
2011–2012 Адıнı Фериҳа Койдум Фериҳа Йıлмаз Саррафоğлу
2012 Сон Яз-Балканлар 1912 Эмине
2013 А.Ş.К. Азра Öзак
2015 Марал: Эн Гüзел Ҳикаем Марал Эрдем
2017–2019 Бизим Ҳикае Филиз Элибол Актан
2020 Менажерими Ара Ҳерселф
2021 Мисафир Геcе / Гüнеş

Веб-сериаллар

[edit | edit source]
Йил Сарлавҳа Рол
2022– Миднигҳт ат тҳе Пера Палаcе Эсра / Периде

Манбалар

[edit | edit source]
  1. 1,0 1,1 „Ҳазал Кая экранлардан узак дурмая карар верди“. Ҳüрриет. Қаралди: 2016-йил 15-апрел.
  2. „İбраҳим Селим иле Бу Геcе #89 Ҳазал Кая, Эзги Актан“. ЁуТубе.
  3. 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 „Ҳазал Кая Биограпҳй“. интернетҳабер.cом. 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-сентябр.
  4. „51.бöлüм-ФİНАЛ ҲД İзле“. Канал Д (2014-йил 14-ноябр).
  5. 5,0 5,1 „Ҳазал Кая Биограпҳй“. энсонҳабер.cом (2011-йил 2-март). Қаралди: 2015-йил 25-август.
  6. „Берен Саат, Ҳазал Кая, Мерем Узерли... Айла Алган ёрумладı“. аксам.cом.тр. Қаралди: 2023-йил 6-апрел.
  7. „Ҳазал Кая ве Али Атай эвленди“ (Туркиш). CНН Тüрк (2019-йил 6-феврал). Қаралди: 2021-йил 22-октябр.
  8. „Ҳазал Кая Али Атай çифтинин бебеклери дüняя гелди!“. Ҳабертüрк (2019-йил 18-ноябр). Қаралди: 2021-йил 22-октябр.
  9. „Ҳазал Кая Гивес Биртҳ то Ҳер Фирст Чилд.. анд Ревеалс Ҳис Наме!“ (эн-УС). Ал Баwаба. Қаралди: 2022-йил 24-июл.
  10. „Карнı бурнунда ҳалийле депремзеделер иçин колларı сıвамışтı! Ҳазал Кая икинcи кез анне олду! İşте Лейла Сüрейя бебек“. Таквим (2023-йил 12-феврал). Қаралди: 2023-йил 12-феврал.
  11. „Ҳазал Кая wелcомес 2нд чилд дуринг қуаке“ (эн-УС). Ал Баwаба. Қаралди: 2023-йил 12-феврал.
  12. „İЙİ Партй леадер Акşэнер сламс индиcтмент аccусинг аcтресс Кая оф ‘инсултинг’ рапе cонвиcт“. Газете Дувар (2023-йил 21-апрел). Қаралди: 2023-йил 22-апрел.

Ҳаволалар

[edit | edit source]