Jump to content

Ҳелсинки

Координаталари: 60°10′15″Н 24°56′15″Э / 60.17083°Н 24.93750°Э / 60.17083; 24.93750
From Vikipediya
Ҳелсинки

фин: Ҳелсинки
шведча: Ҳелсингфорс
республика аҳамиятига эга шаҳар
{{{расмий_номи}}}нинг байроғи
Байроқ
{{{расмий_номи}}}нинг расмий герби
Герб
60°10′15″Н 24°56′15″Э / 60.17083°Н 24.93750°Э / 60.17083; 24.93750
Мамлакат Финландия
Ҳукумат
Асос солинган 1550-йил
Аввалги номлари Гел'сингфорс
Майдон 2,138 км2 (825 кв ми)
Расмий тил(лар)и Фин тили, Швед тили
Аҳолиси
 (2021)
658 864
Зичлиги 3071 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+2
Телефон коди +358 9
Ҳелсинки харитада
Ҳелсинки
Ҳелсинки

Ҳелсинки Ҳелсингфорс - Финландия пойтахти. Усима лянининг маъмурий маркази. Аҳолиси 551,1 минг киши (1999). Транспорт йўлларининг муҳим чорраҳаси. Фин қўлтиғи соҳилидаги порт. Малми аэропорти халкдро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг муҳим иқгисодий, молия ва маданият маркази. Етакчи саноат тармоғи — машинасозлик (асосан, кемасозлик, электротехника, кўтариш кранлари ва селлюлозақоғоз саноати учун жиҳозлар ишлаб чиқариш). Тўқимачилик, кимё ва керамика, кўнпоябзал, полиграфия, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Интлар, Мусиқа академияси, опера ва миллий театрлар, миллий, шаҳар, бадиий, тарихетнография музейлари, зоол. ва ботаника боғлари, йирик консерт заллари бор. Метрополитен курилган.

Ҳелсинкига 1550-йилда ВантаЁки дарёсининг қуйилиш жойида асос солинган ва дастлаб Гамелстат деб аталган. Финландия Россияга қўшиб олиниб (1809) Буюк Финландия князлиги тузилгач, 1812-йилда мамлакат пойтахти Турку (Або) шаҳридан Ҳелсинкига кўчирилди. 1917-йил декабрда мамлакат мустаклллиги эълон килингач, Ҳелсинки Финландия Республикаси пойтахти. Ҳелсинкида халқаро учрашув, съезд, конференсия ва кенгашлар бўлиб ўтади, Жаҳон Тинчлик кенгаши котибияти жойлашган.

Ҳелсинки — замонавий шаҳар. Шаҳар марказида Швед театри биноси, Сокос универмаги, Парламент биноси жойлашган. Меъморий ёдгорликлардан собор, университет биноси, президент саройи, ратуша, Шаҳар думаси уйи ва бошқа сақланган. Ҳелсинки — туризм маркази.

Ҳелсинки (фин. Ҳелсинки; швед. Ҳелсингфорс) — Финландиянинг пойтахти ва катта шаҳри. Мамлакатнинг жанубида, Фİн кўрфази қирғоғида жойлашган.

Ҳаволалар

[edit | edit source]