Jump to content

Иситиш

From Vikipediya

Иситиш — турар жойлар, саноат бинолари, муассасалар ва б. жамоат биноларини йилнинг совуқ пайтларида сунъий иситишга доир тадбирлар мажмуи. Кишилар ўзини яхши ҳис қилиши, технологик жараёнлар меъёрида ўтиши, жиҳозлар, материаллар, маҳсулотлар ва б. яхши сақланиши учун хона температураси мўътадил (турар жойларда + 18°, томоша залларида +16°, касаллар операция қилинадиган хоналарда +25° ва ҳ.к.) бўлиши керак.

Иситиш қурилмалари мажмуи иситиш тизими деб аталади. У маҳаллий ва марказий иситишга бўлинади. Печка, газ ва электр қурилмалар ёрдамида иситиш маҳаллий иситиш тизимига киради. Иситиш тизими -иссиқлик генератори (қозон), иситувчи элементлар(радиаторлар, реестрлар) ва иссиқлик йўллари (қувурлар)дан иборат. Иссиқлик генераторида ёқилғи (кўмир, газ, баъзан, мазут ва б.) ёнганда иссиклик элтувчи (сув, буғ ёки ҳаво) қизийди. У қувур орқали бориб, иситувчи элементларни, улар эса хона ҳавосини қиздиради. Қозондаги сув температурасини ўзгартириб, хона температурасини бир меъёрда сақлаш мумкин. Иссиқлик элтувчи турига қараб, марказий И. сув билан иситиш, буғ билан иситиш ва ҳаво билан иситиш хилларига бўлинади. Битта генератор бир ёки бир неча бинони иситади. Бинолар гуруҳи туман қозонхонасидан ёки иссиклик электр марказидан иситилиши ва иссиқ сув билан таъминланиши мумкин. Сув билан иситиш ва ҳаво билан иситиш тизимлари турар жойлар, ўқув муассасалари, касалхоналар, боғча, ясли ва б. биноларни И.да, буғ билан иситиш органик чанг ажралмайдиган корхона биноларинигина И.да қўлланади. Булардан ташкари, газ билан иситиш, электр билан иситиш, аралаш (комбинациялашган) иситиш, нур билан иситишпзм ҳам фойдаланилади. Йирик панелли биноларда радиаторлар, қувурлар девор ёки пол орасига ўрнатилади. Кам қаватли ва якка (хусусий) биноларни иситишда печ билан иситиш усулидан фойдаланилади.[1]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил