Jump to content

Исмоилийлар давлати

From Vikipediya

Исмоилийлар давлати - 1090 й. исмоилийлар тузган давлат. Маркази Аламут бўлган. Унга Эрон, Сурия ва Озарбайжондаги бир неча вилоят, шаҳар ва қалъалар кирган. И. д. яхлит ҳудудга бирлашмаган эди. Бу давлат ҳашшо-шийлар ҳаракати натижасида вужудга келган. И. д. асосчиси Ҳасан ибн Саб-боҳ (1124 й. вафот этган) ва унинг авлодлари чекланмаган сиёсий ҳамда маънавий ҳуқуққа эга бўлган. Маҳаллий ва халқаро савдо йўлида жойлашган Кўҳистон вилояти И. д.нинг тарақ-қий этган қисми эди. Энг яхши яйлов ва ерларнинг , карвонлардан келадиган божларнинг кўплиги туфайли И. д. иқтисоди тез ривожланди. Аммо мулкий тенгсизликнинг ўсиб бориши билан И. д.да сиёсий кураш авж олди. 13-асрнинг 1 -чорагида И. д. тепасида турган халқчил гуруҳ хоразмшоҳ Жалолиддин Мангубердини мўғулларга қарши кура-шини қўллаб-қувватлаган. Бироқ кей-инчалик И. д.даги ички қарамақаршиликдан фойдаланган мўғуллар Аламутни (1256), И. д.нинг Суриядаги мулкларини эса мамлуклар эгаллади.

Адабиёт

[edit | edit source]
  • Босворт К. Э., Мусулманские династии, М., 1971; История стран зарубежной Азии в средние века, М., 1970.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил