Jump to content

Лесото

From Vikipediya
Лесото
ШиорКҳоцо, Пула, Нала
(Сото: Пеаcе, Раин, Просперитй)
Мадҳия: Лесотҳо Фаце Ла Бонтата Рона
Лоcатион оф Лесото
Пойтахт Масеру
Расмий тил(лар) Сото
Ҳукумат Конституцион Роҳиблик
Қирол Лециэ ИИИ
Пакалитҳа Мосисили
Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан)
• Сана
4-октабр 1966
Майдон
• Бутун
30,355 км2 (141-ўрин)
• Сув (%)
0.0032
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
1,867,035 (146-ўрин)
• Зичлик 61/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$6,064 мил. (152-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$3,248
Пул бирлиги Лоти (ЛСЛ)
Вақт минтақаси УТC+2
• Ёз (ДСТ)
УТC+2
Қисқартма ЛТ
Телефон префикси 266
Интернет домени .лс


Лесото (Лесотҳо), Лесото Қироллиги (Киндом оф Лесотҳо) — Жанубий Африкадаги давлат. Ҳамма томони ЖАР худуди билан ўралган. Майдони 30,3 минг км². Аҳолиси 2,177 млн. киши (2001). Пойтахти — Масеру шаҳри Маъмурий жиҳатдан 10 округ (дистриcт) га бўлинган.

Давлат тузуми

[edit | edit source]

Лесото — конституцияли монархия. Амалдаги конституцияси 1993-йилда қабул қилинган (2001-йил мартда тузатишлар киритилган). Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига киради. Давлат бошлиғи — қирол (1996-йилдан Лецие ИИИ). Қонун чиқарувчи ҳокимият икки палатали парламент — Миллат мажлиси ва се-натдан иборат. Ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати

[edit | edit source]

Лесото тоғли мамлакат, Басуто платосида (ўртача баландлиги 2300–3000 м) жойлашган. Платони шарқ ва жанубий томондан Дракон тоғлари ўраб туради. Иқлими тропик, қуруқ континентал. Январнинг ўртача температураси 25—26°, июл-ники 10°, бироқ тез-тез совуқ бўлиб туради, тоғларга қор тушади. Йиллик ўртача ёғин 750–1000 мм. Дарёлари гидроэнергияга бой; энг каттаси — Оранж. Тупроқдари мамлакат ғарбида қумли, унумсиз, шарқида унумдор, вулкан тупроқлар. Лесото даштларида ғалласимон ўсимликлар ўсади; Дракон тоғларида бутазорлар, ўтлоқлар бор.

Аҳолисининг 98%га яқини африкаликлар, асосан, суто халқи, шунингдек, зулулар, инглизлар ва бошқа яшайди. Расмий тил — сесуто ва инглиз тиллари. Аҳолининг кўп қисми (70% дан кўпроғи) христиан (католик, протестант)лар, қолган қисми анъанавий динларга эътиқод қилади. Шаҳар аҳолиси 19%. Йирик шаҳарлари: Масеру, Лерибе, Мафетенг.

Тарихи

[edit | edit source]

Лесото давлатининг қад. тарихи кам ўрганилган. 17—18-асрларда мамлакат туб аҳолиси—бушменлар шимолидан келган сутолар томонидан сиқиб чиқарилди ва қабила бошлиғи Мошеш 1 ҳокимияти остига бирлаштирилди. 1836-йилдан Лесотони бурлар ва европаликлар (инглизлар) эгаллай бошлади. 1884-йил Лесото расмий равишда Буюк Британиянинг Басутоленд протекторатига айлантирилди ва Буюк Британия Лесотода "бевосита бошқариш" тизимини жорий этди. Оқибатда Басутоленд Буюк Британиянинг Жанубий Африкадаги саноати ва мустамлакалари учун арзон ишчи кучи манбаига айланиб қолди. 1907-йил Басутоленд тараққийпарвар уюшмаси ташкил топди. Бу ташкилот маориф, савдо-сотиқ ва бошқа соҳаларда бир қатор ислоҳотлар ўтказди. Кейинроқ Камбағаллар лигаси тузилди. У халқ ҳаётини демократлаштириш ва мустамлакачиликни тугатишни талаб қилди ҳамда Басутолендни зўрлик билан ўзига қарам қилиб олмоқчи бўлган Жанубий Африка Иттифоқи (1961-йилдан ЖАР) ирқчиларига қарши қаттиқ кураш олиб борди. Иккинчи жаҳон уруши даврида минглаб сутолар Европа, Африка ва Яқин Шарқдаги урушда инглиз қўшинлари томонида қатнашди. Урушдан кейин миллий озодлик ҳаракати кучайди.

1952-йил Басутолендда биринчи сиёсий партия—Басутоленд Африка конгресси (БАК) тузилди. 1960-йил ўтказилган сайловда БАК негизида ташкил этилган Конгресс партияси ғалабага эришди ва маҳаллий ҳокимият органлари ташкил топди. 1965-йил кучга кирган конституцияга мувофиқ, Басутоленд ўзини ўзи ички бошқарув ҳуқуқига эга бўлди; парламентга сайлов ўтказилди. Лесото Жонатан бош вазир қилиб тайинланди. 1966-йил 4-октабрда Басутоленд мустақилликка эришди ва шу йили қабул қилинган янги конституцияга биноан, Басутоленд Лесото Қироллиги деб атала бошлади. Лесото — 1966-йил 17-октабрдан БМТ аъзоси. Лесото хукумати демократик кучлар ҳаракатини бостириш мақсадида ЖАР ҳукумати билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш тадбирини кўра бошлади. 1970-йил 27-январда бўлиб ўтган парламент сайловида Миллий партия мағлубиятга учради. Шундан кейин Лесото Жонатан фавқулодда ҳолат жорий этди, сайлов натижаларини бекор қилди, конституция фаолиятини тўхтатди. 1973-йилда фавқулодда ҳолат бекор қилинди. 1990-йилда ҳокимиятни ҳарбийлар қўлга олди. 1993-йилда кейинги 23 йил мобайнида биринчи марта демократик сайлов ўтказилди, унда парламент сайланди. Ҳарбий кенгаш ижроия ҳокимиятни фуқаролардан иборат ҳукуматга топ-ширди. Миллий байрам — 4-октабр Мустақиллик куни (1966).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

[edit | edit source]

Басуто миллий партияси, 1959-йилда тузилган; Басуто конгресси партияси, 1959-йилда асос солинган; Марематлу озодлик партияси, 1962-йилда тузилган; Лесото конгресси демократия учун партияси, 1997-йилда асос солинган; Лесото бир-лашган демократик партияси; 1969-йилда тузилган. Лесото эркин касаба уюшмалари конгресси фаолият кўрсатади.

Иқтисодиёти

[edit | edit source]

Лесото — Африкада иқтисодий жиҳатдан заиф ривожланган аграр мамлакатлардан бири. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг кўпгина қисми ЖАРга бориб ишлашга мажбур. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 12%, қишлоқ хўжалиги улуши 12,3%.

Қишлоқ хўжалиги заиф, қишлоқ хўжалигига яроқли ерларнинг 10%га экин экилади. Қорамол, қўй, ангора эчкиси, от, хачир, эшак боқила��и. Деҳқончиликда маккажўхори, оқ жўхори, буғдой, арпа, сули, картошка ва сабзавот етиштирилади.

Саноатида олмос қазиб оладиган, шаъм, ўғит, ғишт, гилам, кийим-кечак, мебел ишлаб чиқарадиган, телевизор йиғадиган корхоналар бор. Кулолчилик, тўқувчилик бирмунча ривожланган. 1 йилда ўртача 1 млн. кВт-соат электр энергия ҳосил қилинади. Кумир, кварс, уран конлари бор.

Автомобил йўллари узунлиги — 5200 км (2100 км қаттиқ қопламали). Пойтахтдан ЖАР чегарасигача 1,7 кмли темир йўл қурилган. Миллий авиакомпания ва Масеруда халқаро аэропорт бор. Ташқи савдода экспортнинг 85% ва импортнинг 90% ЖАРга тўғри келади. Четга қишлоқ хўжалиги маҳсулоти, жун ва жун маҳсулоти, чорва моллари, олмос чиқарилади; четдан саноат моллари, озиқ-овқат, нефт, машина-ускуналар келтирилади. 1986-йилда муомалага киритилган миллий пул бирлиги — лоти (малоти) билан бир қаторда ЖАР пул бирлиги — ранддан бемалол фойдаланилади.

Тиббий хизмати ва маорифи

[edit | edit source]

Врачлар чет элда тайёрланади. 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий таълим жорий қилинган. Бошланғич таълим бепул, ўрта ва олий таълим пулли. Бошланғич мактабда ўқиш муддати 7— 8 йил, ўрта мактабда 5 йил Рома шаҳрида миллий университет, Масеруда қишлоқ хўжалиги коллежи, геол. хизмати, қишлоқ хўжалиги тажриба стансияси, университет кутубхонаси, давлат кутубхонаси ва архиви бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

[edit | edit source]

Кундалик газеталари йўқ. Даврий нашрларидан йириклари: "Лесото тудей" ("Лесото бугун", инглиз тилидаги ҳафталик газета, 1986-йилдан), "Моелеци оа басуто" ("Басуто маслаҳатчиси", сесуто ва инглиз тилидаги ҳафтанома, 1933-йилдан), "Мочочононо" ("Комета", сесуто ва инглиз тилидаги ҳафталик газета, 1974-йилдан), "Леселиниана ла Лесото" ("Лесото нури", сесуто ва инглиз тилида 2 ҳафтада чиқадиган газета, 1863-йилдан). Лесото миллий радиоэшиттириш хизмати мавжуд. Радиостансиялари сесуто ҳамда инглиз тилларида эшиттириш олиб боради. 1971-йилдан телекўрсатувлар бошланган. Лесото Ҳукумат ахборот агентлиги 1983-йилдан ишлайди.

Меъморлиги

[edit | edit source]

Асосий аҳолиси (сутолар) тартибсиз қурилган катта-катта қишлоқларда яшайди. Доирасимон турар жойлар тош ёки хом ғиштдан тикланган ва қамиш билан кулоҳ шаклида ёпилган. Тўғри бурчакли уйлар ҳам тош ёки хом ғиштдан қурилган, томи 2 нишабли ёки 4 нишабли килиб ёпилган. Уй деворлари қизил ёки сариқранг билан бўялган ва геометрик нақш ишланган. 20-аср 2-ярмида Масеруда замонавий бино ва иншоотлар (аэропорт, Ички ишлар вазирлиги, меҳмонхона ва бошқа бинолар) қурилди.

Тасвирий санъати

[edit | edit source]

Лесото ҳудудида қояларга битилган ёзув ва нақшлар сакданган. Улар бушменларнинг ижоди деб тахмин қилинади. Бадиий хунармандчилик, айниқса, ёғоч ўймакорлиги ривожланган. Рўзғор буюмлари (кўза, қути, болишлар)га турли шаклларда нақш солинади. Ёғоч ҳайкалчалар ва сопол идиш (чойнак, гулдон)лар ясайдилар. "Каросса" деб аталувчи пўстинларни мунчоклар билан безатадилар. Рангли мунчоқлардан маржон шодалар тайёрлайдилар.

Мусиқаси

[edit | edit source]

Сутолар ҳаётида мусиқа муҳим аҳамиятга эга. Чолғу асбоблари жуда хилма-хил бўлиб, улардан якка ижрочиликда ҳам, қўшиқ ёки рақс жўрлигида ҳам фойдаланилади. Мусиқа фолклорида қўшиқларнинг 2 гуруҳи мавжуд: ка маото деб аталувчи гуруҳга мансуб қўшиқлар айтилганида рақс тушилади ва меҳнат жараёнини акс эттирувчи саҳнавий ҳаракатлар қилинади. Хо энгое гуруҳидаги қўшиқлар ҳаракациз ижро этилади. Жангда ҳалок бўлган ботирлар тақсирини тасвирловчи қўшиқ ижро этилганида эркаклар жанговар рухдаги рақсга тушадилар. Табиат ҳодисаларига бағишланган қўшиқлар, тўй ва диний қўшиқлар, мадҳиялар, марсиялар, албатта, мусиқа жўрлигида ижро этилади.[1]

Лесото пойтахти - Масеру шаҳри. БМТ а'зоси

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил