Jump to content

Мерсаид Арипов

From Vikipediya
Арипов Мерсаид
Мерсаид Арипов
Таваллуди 20-сентябр 1939-йил (1939-09-20) (84 ёш)
Бо'стонлиқ тумани, Тошкент вилояти
Фуқаролиги Ўзбекистон байроғи Ўзбекистон
Касби математик олим
Соҳаси математика
Иш жойлари Ўзбекистон Миллий университети
Таълими Ўзбекистон Миллий университети
Илмий даражаси физика-математика фанлари доктори
Илмий унвони профессор
Мукофотлари Меҳнат фахрийси, Фидокорона хизматлари учун ордени, О'збекистон Республикасида хизмат ко'рсатган халқ та'лими ходими

Мерсаид Арипов (1939-йил 20-сентябр, Бо'стонлиқ тумани, Тошкент вилояти) – ўзбекистонлик математик олим, физика-математика фанлари доктори (1995), профессор (1994).

Биографияси

[edit | edit source]

Мерсаид Арипов 1939-йил 20-сентябр, Бо'стонлиқ туманида ишчи оиласида туғилган[1]. 1956—1961-йилларда О'збекистон Миллий университетининг механика-математика факултетида ўқиган. 1963-йилда Мерсаид Арипов ўқишини Россия Фанлар академиясининг Сибир бо'лимининг ҳисоблаш марказида давом эттирган. 1968-йилда аспирантурани тамомлаган.

Меҳнат фаолияти

[edit | edit source]

Меҳнат фаолиятини 1961 йил Ўрта Осиё давлат университетининг катта лаборант лавозимида бошлаган, Россия Фанлар академияси ҳисоблаш маркази[2] тадқиқотчиси ва аспиранти (1963-1968), 1968 йилдан Тошкент давлат университети Ҳисоблаш маркази илмий ходими, илмий гуруҳ раҳбари (1968-1972), марказ раҳбари, “ЭҲМларнинг математик та’миноти” кафедраси доценти (1972-1978), “ЭҲМ ва дастурлаш” кафедраси мудири (1978-1989), касаба уюшмаси раиси,  университет проректори (1991-1993), “Информатика ва татбиқий дастурлаш” кафедраси мудири (1993-2010), мазкур кафедра профессори (2010-2016), “Амалий математика ва компютер таҳлили” кафедраси профессори (2016-2017) ва кафедра мудири (2017-2019) лавозимларида фаолият олиб борган.

Илмий фаолияти

[edit | edit source]

М.Арипов математик моделлаштириш, ахборот хавфсизлиги ва ахборот технологиялари йўналишларининг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган ҳамда бу соҳаларга оид унинг 200 дан ортиқ илмий мақолалари хорижнинг нуфузли журналлари ва республика журналларида чоп этилган. Шунингдек, 20 дан ортиқ дастурий маҳсулотларга муаллифлик гувоҳномалари олинган.

М. Арипов жаҳонда биринчилардан бўлиб астрофизика, атом физикаси, юпқа плёнка ва бошқа соҳаларда қўлланаладиган иккинчи ва учинчи тартибли умумлашган Эмден-Фаулер тенгламалари ечимларининг асимптотик назариясини яратган. Бу соҳада олинган натижалар машҳур математиклар академик А.Н.Тихонов[3] ва академик В.А.Илинларнинг[4] тавсияси билан АҚСҲда таржима қилинадиган Россия ФАнинг ма’рузалари[5] (ДАН СССР, 1989. Т.38, №3, ДАН РАН, 1995. т. 344, №3.) ва нуфузли журналларда (Дифференциальные уравнения, 1996. Т.32. №6, Математическое моделирование, 1995, т.6. №5) чоп этилган. М.Арипов томонидан ечимларнинг асимптотик хоссаларини тадқиқ қилиш учун эталон тенгламалар усули (хорижда ВКБ усули) таклиф қилинган ва асосланган. Ушбу таклиф этилган асимптотик назария академиклар А.А.Самарский[6] ва В.А.Илинлар томонидан расман э’тироф этилган.

Профессор М. Арипов томонидан бузилувчан, ночизиқли параболик типдаги тенгламалар ва уларнинг системалари учун сонли параметрлар қийматига боғлиқ равишда қуйидаги янги эффектлар (ҳодисалар) аниқланган: иссиқлик тарқалиш тезлигининг чеклилиги, чегараланган ва чегараланмаган (блоw-уп) ечимларнинг фазовий локаллашиши, чекли вақтда ҳароратнинг совуши, бир томонлама фронт ва “девор” ҳодисаларининг пайдо бўлиши каби ҳодисаларнинг кузатилиши илк бор исбот қилинган.

М. Арипов халқаро ва республика миқёсидаги илмий-тадқиқот лойиҳаларида фаол қатнашади. Жумладан, унинг раҳбарлигида 3 та Европа Иттифоқи, 2 та Россия-Ўзбекистон халқаро грантлари, республика миқёсида 3 та фундаментал, 5 та амалий, 2 та инновацион илмий-тадқиқот лойиҳалари муваффақиятли бажарилган. Эрасмус+ гранти (2017-2020) координатори, 1 та амалий ва 1 та фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаларига раҳбарлик қилган.

М. Арипов ва унинг шогирдлари томонидан параболик типдаги ночизиқли бузиладиган тенгламалар ва уларнинг системалари учун Коши ва чегаравий масалалар билан тасвирланувчи математик моделларнинг янги юқорида келтирилган хоссаларини аниқлаган. Хусусан, улар ғовак муҳит[7], умумлашган п-Лаплас тенгламалари, газ ва суюқликларда филтрация жараёнлари, ночизиқли диффузия[8], иссиқлик ўтказувчанлик, чанг ва тузларнинг бир компонентали ва кўп компонентали чизиқсиз муҳитларда конвектив кўчиши[9], ўзгарувчан зичликли Колмогоров-Фишер туридаги ночизиқли биологик популяция жараёнларини ўз ичига олган икки карра чизиқсиз тенгламалар орқали ифодаланаувчи математик моделларнинг хоссаларини автомодел ёндошувга асосланган тадқиқ қилиш усуллари таклиф қилинган. Бу олим томонидан олиб борилган тадқиқотлардан олинган илмий натижалари бир неча корхоналар ва ташкилотларда (Тошкент авиация заводи, “Малика уюшмаси”, Зелиноград харбий корхонаси, Республика урология маркази ва бошқалар) амалиётга жорий қилинган.

М. Ариповнинг илмий ташкилотчилик фаолияти кўп қирралидир ҳамда жамоатчилик ишларида ҳар доим фаол қатнашиб келган. У Қозоғистон Миллий университетида[10] илмий даражалар берувчи кенгаш а’зоси (2004-2009), Тошкент ахборот технологиялари университети ва Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги 14.07.2016.Т.29.01 рақамли илмий кенгаш а’зоси (2016-2017), Ўзбекистон Республикаси ОАК эксперт комиссияси раис ўринбосари ва а’зоси (1994-2013) бўлган. Бугунги кунда Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги ДСc.30.12.2019.ФМ.01.02 рақамли илмий кенгаш раиси ўринбосари ҳамда шу кенгаш қо��идаги Математик моделлаштириш, сонли усуллар ва дастурлар мажмуи ихтисослиги бўйича илмий семинар раиси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

М. Арипов муаллифлигида 2 та дарслик, 50 тадан ортиқ ўқув қўлланмалари, методик кўрсатмалари ҳамда услубий қўлланмалар нашр этилган. Унинг муаллифлигидаги “Информацион технологиялар” ва “Wеб технологиялар” ўқув қўлланмалари – Йилнинг энг яхши ўқув адабиёти Республика танловларида 1-ўринни эгаллаган.

М. Арипов халқаро ҳамкорликни яхши йўлга қўйган ташаббускор олимлардан биридир. У 1976-2024 йиллар мобайнида дунёнинг ривожланган мамлакатларида ўтказилган 60 дан ортиқ конгресслари ва нуфузли конференсияларида илмий ма’рузалар билан иштирок этган ҳамда шўбаларида раислик қилган. У Америка, Европа математика жамиятлари[11] ва Германиянинг амалий математика ва механика жамиятлари[12] а’зоси, нуфузли “Зентралблатт МАТҲ”[13] таҳририятининг рецензенти, Пуре анд Апплиэд Матҳематиcс”, “Информатион сеcуритй”, “Вестник КАМГУ халқаро илмий журналларининг таҳририят ҳай’ати а’зосидир.

М. Арипов илмий раҳбарлигида 10 нафар фан докторлари ва 33 нафар фан номзодлари (ПҳД) тайёрланган. Унинг шогирдлари: магистрант Дилшод Абдуллаев, таянч докторант Матлатипов Санатбек Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси совриндори ва п.ф.н., доцент Азларов Тургун Рахматович «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ва «Олтин Юлдуз» медали билан тақдирланган.

Профессор М. Арипов ўз соҳасининг устаси, ташкилотчи, меҳнацевар педагог олимдир. У ўзининг юқори интеллекти, фидокорона ва сермаҳсул меҳнати, қатор илмий ва замонавий ўқув адабиётларнинг муаллифи сифатида танилган етакчи олимдир, шунингдек, ёшларни тарбиялашда, уларни илм-фаннинг замонавий йўналишлари билан шуғулланишга жалб этишда ўзининг куч ғайратини аямай келаётган меҳрибон устоздир.

Мукофотлари

[edit | edit source]

Профессор М.Арипов

1980 - Олий та'лим а'лочиси

1990 - "О'збекистон Республикасида хизмат ко'рсатган халқ та'лими ходими" унвони билан тақдирланди

2015 - Қозог'истон Миллий университети ривожига қо'шган ҳиссаси учун ко'крак нишони эгаси

2016-2017 -О'збекистон Миллий университетининг энг яхши профессори

2020 - "Фидокорона хизматлари учун" орден соҳиби

2023 - "О'зМУ фахри" ко'крак нишони

2023 - "Меҳнат фахрийси" ко'крак нишони

мукофотлари билан тақдирланган.

Манбалар

[edit | edit source]