Jump to content

Ндола

From Vikipediya

Ндола — Замбиянинг шим.-ғарбий қисмидаги шаҳар. Коппербелт провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 380 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Темир йўл тугуни. Мис минтақасининг савдо маркази. Доруссалом —Ндола нефт қувурининг сўнгги пункти. Мамлакат рангли металлургия саноатининг асосий маркази. Нефтни қайта ишлаш, кимё, тайёр қисмлардан автомобил йиғиш, шина заводлари, озиқ-овқат, металлсозлик, семент, мебел саноати корхоналари, иссиклик электр ст-яси бор. Шаҳарга 1902-йилда асос со-линган.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил