Jump to content

Ўрта денгизбўйи ўлкаси

From Vikipediya

Ўрта д��нгизбўйи ўлкасиЕвросиё ва Африка материкларининг Ўрта денгизга туташ ҳудудлари ҳамда ундаги орол ва ярим оролларни ўз ичига олган табиий ўлка. Ўрта денгиз бўйлаб жойлашган тарихий вилоятни ҳам англатади. Майдони 4 млн. км2(Ғарбий Осиё тоғликлари билан 5 млн. км2 дан зиёд). Релефи, асосан, тоғлик; карст ва эрозион релеф шакллари кўп учрайди. Ўрта денгизбўйи ўлкасиў. вулканизм (Этна, Стромболи, Везувий вулканлари) ва тектоник ҳаракатлар фаол зона. Иклими субтропик ўрта денгиз иқлими, январнинг ўртача температураси шимолида 0—2°, жанубида 10—12°, июлда 19—20° дан 28— 30° гача. Йиллик ёғин текисликларда 300–400 мм дан тоғларда 3000 мм гача. Дарёлари, асосан, ёмғир сувларидан тўйинади, қишда тўлиб оқади. Чўл ва чала чўл ландшафти устун. Тошлоқ ялангликлар бор. Табиий ўсимлик қоплами деярли қолмаган. Субтропик деҳқончилик ривожланган (токзорлар, ситрус мевалар ва зайтун дарахтлари плантациялари бор). Тамаки, пахта, шунингдек, буғдой, маккажўхори экилади. Чорвачилик билан шуғулланилади, денгиздан балиқ овланади. Туризм ривожланган: Ўрта денгизбўйи ўлкасиў.даги қадимий обидалар ва хушманзара жойлар миллионлаб туристларни ўзига жалб этади. Инсон Ўрта денгизбўйи ўлкасиў.да қуйи палеолит давридан яшай бошлаган. Ўлка инсон сивилизацияси (тамаддуни)нинг илк маконларидан, Қадимги Миср, Фаластин, Финикия, Эгей маданияти, Эллада маданияти.