Jump to content

Пекин

Координаталари: 39°54′14.51″Н 116°24′27.11″Э / 39.9040306°Н 116.4075306°Э / 39.9040306; 116.4075306
From Vikipediya
Пекин

Пойтахт шаҳар
Скйлине оф Пекин
39°54′14.51″Н 116°24′27.11″Э / 39.9040306°Н 116.4075306°Э / 39.9040306; 116.4075306
Мамлакат Хитой
Пекин харитада
Пекин
Пекин

Пекин ёки Беижинг (хитойча: 北京) — Хитой Халқ Республикасининг пойтахти, дунёнминг энг аҳолси кўп шаҳарларидан бири. 2010-йилги маълумотга кўра шаҳарнинг аҳолиси 19 612 368 киши бўлган. Пекин Шанхайдан кейинги иккинчи энг йирик хитой шаҳридир.

Пекин Хитойнинг сиёсий, иқтисодий, илмий ва маданий маркази. Буюк Хитой текислигининг шимолий қисмида, уч томондан тоғлар билан ўралган. Иқлими мўтадил, муссонли иқлим. Январнинг ўртача ҳарорат —4,6°, июлники 26°. Йиллик ёғин 636 мм.

Пекин — Хитойнинг энг қадимий шаҳарларидан. Милоддан аввалги 2-минг йилликдаёқ ҳозирги Пекин ўрнида аҳоли яшаганлиги маълум. Милоддан аввалги 1-мингйиллик — милодий Х аср манбаларида шаҳар Сзи деб аталган. Х асрда Шимолий Хитойни киданлар босиб олгач, номи Сицзин деб ўзгартирилган (936). Кейинчалик шаҳар киданлар давлатининг жанубий пойтахти — Нансзин бўлиб қолган (937), 1153-йилдан Сзин давлати пойтахти. Бу даврда у Дасин (Чжунду) деб номланган. 1215-йилда шаҳарни мўғуллар истило қилган. 1263-йилда Хубилайхон Дасинни мўғуллар салтанати пойтахтига айлантирган ва унга Хонбалиқ (буюк пойтахт, хитойча Даду) деб ном қўйган. Мўғуллар сулоласи Юан даврида (1280—1368) шаҳар ўртасидан Буюк канал қазилган. 1368-йилда Хитойдан мўғуллар қувиб чиқарилгач, Бейпин деб аталган. 1421-йилда Мин империяси (1368—1644) пойтахти. Бу даврдан бошлаб шаҳар ҳозирги номда Бейсзин (Пекин) деб атала бошлаган. Син (манжурлар сулоласи) даврида (1644—1911) Пекин империя пойтахти бўлган. 1912-йилда Син монархияси тугатилгач, Пекин Хитой Республикаси пойтахти. 1927-йил ҳокимият гоминданчилар қўлига ўтгач, пойтахт Нанкинга кўчирилди. Пекин яна Бейпин деб атала бошлади. 1937—45 йилларда Бейпин японлар қўл остида бўлди. 1945—49 йилларда унда гоминданчилар ҳукмронлик қилди. 1949-йилда улардан озод қилиниб Хитой Халқ Республикаси пойтахти деб эълон қилинди.

Пекин узоқ вақт мамлакатнинг фақат маъмурий, ҳарбий ва сиёсий маркази бўлиб келди. Ҳунармандчилик қадимдан ривожланган бўлиб, четга чиқариш учун турли буюмлар тайёрланар эди. Саноати 1949-йилдан ривожлана бошлади. Пекин — транспорт йўлларининг йирик тугуни, мамлакатнинг етакчи саноат марказларидан. Шаҳарда иккита халқаро аэропорт фаолият кўрсатади. Пекин ва унинг чеккаларида металлургия, станоксозлик ривожланган. Пекин шаҳридаги замонавий бинолар, конструксиялар, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва энергетика машинасозлиги, озиқ-овқат, электротехника, телефон ва радиотехника, тиббиёт приборлари, синтетик ва сунъий тола, тўқимачилик, кимё, нефтни қайта ишлаш, қурилиш материаллари, полиграфия, энергетика корхоналари бор. Шаҳар яқинида кўмир қазиб чиқарилади. Пекин метрополитени дунёдаги энг кўп йўловчи ташиладиган метро тизими ҳисобланади. Метрода кунига 13 миллион, йилига 3.9 миллиард киши ташилади.

Меъморчилигида қадимги хитой шаҳар қурилишига хос хусусиятлар — қалъаларнинг деворлар билан ўралганлиги, кўчалар бўйлаб шимолидан жанубга ва ғарбдан шарққа йўналган тўртбурчак шаклдаги турар жой кварталлари қуриш асосий ўринни эгаллайди. ХИИ асрга оид пахса деворларнинг қолдикларига қараганда шаҳар ҳозирги Пекиннинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган. ХИИИ асрда шаҳар шимолга томон кенгая борган. 1553-йилда атрофи ғишт девор билан ўралган "Ташқи шаҳар", ўз навбатида, "Император шаҳри" мажмуасини ўз ичига олган. Бу мажмуа таркибида кўплаб саройлар, ибодатхоналар, пагодалар, боғлар, тепаликлар ва кўллар бўлган. "Император шаҳри"нинг маркази — "Тақиқланган шаҳар"нинг жанубий қисмида "Осмон ибодатхонаси" ансамбли (1420— 1530, ХВИИИ-ХИХ асрларда қайта қурилган) жойлашган. Пекиннинг бош майдони Тянанминда Хитой кенгаши биноси, Хитой тарихи му-зейи, Миллатлар маданияти саройи, кўргазма павилони ва бошқа иморатлар қурилган. Пекин ва унинг атрофида жуда кўп боғ, сарой, ибодатхона ва мемориал ансамбллар бор. Пекин — Хитойнинг муҳим фан ва маданият маркази. Пекин университети ва бошқа университетлар, педагог, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги институтлари, консерватория, Хитой Фанлар академияси ва ботаника боғи, расадхона бор. Пекин университети ТҲЕ рейтингида дунёда Осиёда биринчи, дунёда 16-ўринда қайд этилган. Пекинда мамлакатдаги энг йирик кутубхоналар, музейлар, театрлар, илмий тадқиқот институтлари жойлашган.[1]

Пекин бир қатор халқаро спорт мусобақаларига мезбонлик қилган. Биринчи йирик кўпкурашли мусобақа 1990-йилги Осиё ўйинлари ҳисобланади. Пекин 2008-йилда 29-ёзги Олимпия ўйинлари, 2022-йилда эса 24-қишки Олимпия ўйинлари ўтказилган. Пекин ҳам қишки, ҳам ёзги олимпия ўйинларига мезбонлик қилган дунёдаги илк шаҳар ҳисобланади.


Ҳаволалар

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил