Jump to content

Пуассон Симеон Дени

From Vikipediya

Пуассон Симеон Дени (1781.21.6, Питиве — 1840.25.4, Париж) — франсуз математиги, физиги. Париж Фанлар академияси аъзоси (1812), Петербург Фанлар академияси фахрий аъзоси (1826). Илмий ишлари назарий ва осмон механикасига, мат. ҳамда математик физикага оид. У биринчи марта аналитик механика тенгламаларини импулснинг ташкил этувчилари тар-зида ёзган. П. математик физиканинг кўплаб масалаларини ечган, эҳтимоллар назариясида Бернулли схемасини умумлаштириб, катта сонлар қонунини исботлаган, кам рўй берадиган ҳодисалар тақсимот қонуни (Пуассон тақсимоти )ни топган. Қуёш системасининг турғунлигини текширишга бағишланган ишлари муҳим. Сфероид ва бир жинсли эллипсоидлар тортишишини ўрганиб, ўз номи билан аталувчи тенгламани чикарган (қаранг Пуассон тенгламаси). П.нинг баллистика, эластиклик назарияси, гидромеханика ва бошқа соҳалардаги ишлари ҳам катта амалий аҳамиятга эга.

Адабиёт

[edit | edit source]
  • Клейн Ф., Лексии о развитии математики в ХИХ столетии, пер. с нем., ч. 1, М. -Л., 1937.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил