Jump to content

Релеф

From Vikipediya

Релеф (франсузча: релиэф, лотинча: релево — кўтараман) (географияда) — ер юзаси, океан ва денгиз тубидаги ташқи кўриниши, ўлчамлари, келиб чиқиши, ёши ва ривожланиш тарихига кўра турлитуман нотекисликлар: тоғ, текислик, паеттекислик, адир, ясситоғ, тепалик, қир, водий, ботиқ, сойлик, жарлар ва бошқа пастбаландликлар мажмуи. Р. катталигига кўра қуйидаги тоифаларга ажратилади: мегарелеф (материк дўнгликлари, океанлар туби), шунингдек, бир қадар кичикроқ бўлган шакллар (тоғ системалари, текисликлар); макрорелеф (тоғ тизмалари, тоғлар оралиғидаги ботиқлар, қирлар, пасттекисликлар); мезорелеф (жарликлар, сув ости канъонлари, тепаликлар); микрорелеф (карст чуқурликлари, жарлар, дўнг тепа, дашт тепаликлари ва бошқалар); н а н о релеф (жуда кичик чуқурчалар, дўнгчалар ва бошқалар). Бу бўлиниш шартли равишда ажратилган. Муҳим орографик бирликларни тавсифловчи Р.нинг ташқи ёки морфографик белгилари, шунингдек, унинг миқдорий хусусиятлари Р.ни комплекс баҳолаш учун ҳар доим ҳам ишончли асос бўла олмайди, чунки бир хил ташқи кўринишга эга шаклларнинг келиб чиқиши ва ривожланиши турлича бўлиши мумкин.

Р. эндоген (ички) ва экзоген (ташки) кучларнинг биргаликда ҳамда мунтазам ўзаро таъсири натижасида вужудга келади. Шунингдек, Ер юзасининг шаклланишига гравитация жараёнлари, инсон фаолияти ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Эндоген жараёнлар (Ер пўстининг тектоник ҳаракатлари) таъсири натижасида нисбатан йирик микёсдаги — куру клик, денгиз ва океанлар тубида структурали Р. шакллари ҳосил бўлади. Йирик Р. шаклларининг вужудга келиши (сайёравий масштабда), шунингдек, космик кучлар — Ернинг айланиши, ҚуёшОй тортилиши ва бошқа билан ҳам боғлиқ. Экзоген кучлар (оқар сувлар, денгиз тўлқинлари, шамол ва ҳ.к.) одатда, нисбатан майдароқ Р. шаклларини юзага келтиради, йирик масштабли Р.ларни емиради, пасайтиради, майда шаклларга бўлиб юборади, пастқам жойларни нураш маҳсулотлари билан тўлдиради. Эндоген кучлар натижасида юзага келган Р. шакллари морфоструктуралар таркибига киритилади. Уларда Ер пўстининг геологик структураси (тузилиши) аниқ ифодаланади. Р.даги катламлар горизонтал ётган платформали геологик структураларга текислик худудлар, бурмали структураларга тоғли ўлкалар тўғри келади. Р.нинг нисбатан майда, асосан, экзоген жараёнлар таъсирида вужудга келган шакллари (даре водийлари, жарликлар, барханлар, қатор тепалар ва бошқалар) морфоскулипуралар сифатида ажратилади.

Р.нинг келиб чиқиши ва шаклланишини геоморфология фани ўрганади. Р.ни ўрганиш натижаларидан бир қатор масалалар: мелиорация, муҳандисликтехник изланишлар, фойдали қазилмаларни қидириш ва ҳ.к.да фойдаланилади. Қуруклик ва океанлар туби Р. сақида Ер мақоласига қ.[1] бу ҳам тўғри

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил