Jump to content

Роса Линн

From Vikipediya
Роса Линн
арманча: Ռոզա Կոստանդյան
Умумий маълумот
Таваллуди Роса Костандян
20-май, 2000-йил (24 йил аввал) (2000-05-20)
Фуқаролиги Арманистон
Касби қўшиқчи, қўшиқлар муаллифи, мусиқа продусери
Лейбл Нвак, Cолумбиа Реcордс
Жанр поп мусиқа ва фолк-поп
Фаолият йиллари 2013 — ҳозиргача
Веб-сайт https://www.rosalinnofficial.com/

Роса Костандян (арманча: Ռոզա Կոստանդյան), Роса Линн (арманча: Ռոզա Լին) номи билан ҳам машҳур — арман қўшиқчиси, қўшиқлар муаллифи ва мусиқа продусери. У Италиянинг Турин шаҳрида бўлиб ўтган 2022-йилги Эуровисион қўшиқлар танловида ўз мамлакати шарафини „Снап“ қўшиғи билан ҳимоя қилди.

Болалиги[edit | edit source]

Роса Арманистоннинг Ванадзор шаҳрида туғилиб ўсган. У олти ёшидан бошлаб пианино чалишни бошлаган[1]. 2013-йилда у Арманистоннинг Болалар Эуровисион қўшиқлар танлови учун миллий танловида „Գիտեմ“ (ўзб. "Биламан") қўшиғи билан иштирок этди.

Фаолияти[edit | edit source]

2020 — ҳозирги кун: бошланиши ва Эуровисион[edit | edit source]

Линн ўзининг профессионал мусиқий карерасини арман-америкалик қўшиқчи-қўшиқлар муаллифи Тамара Капрелян томонидан асос солинган Американинг Нвак Cоллеcтиве овоз ёзиш лейблида бошлаган. 2021-йил сентябр ойида Линн америкалик қўшиқчи Киара[2] билан ҳамкорликда ўзининг „Кинг“ дебют синглини чиқарди. У 2021-йил ноябр ойида Арманистон жамоат телевидениеси (АМПТВ) нинг эрталабки кўрсатувида ушбу қўшиқ билан телевизион дебют қилди[3]. Ўша йили Флаунт уни „Арманистоннинг биринчи аёл мусиқа продусери“ деб атади[4].

11-март куни АМПТВ Росани мамлакат вакили сифатида расман эълон қилди[5]. Унинг „Снап“ деб номланган „Эуровисион“даги қўшиғи 19-март куни клип билан бирга чиқди. Қўшиқни Линн, Тамар Капрелян, Ларз Принcипато, Жеремй Дусулет, Эллиэ Cрйстал ва Cоуртней Ҳаррелл ёзган[6]. Роса 10-май куни танловнинг биринчи ярим финалида „Снап“ қўшиғини ижро этди ва финалга йўлланма олди[7]. У 14-май куни финалда яна шу қўшиқни ижро этди ва 20-ўринни эгаллади.

Танловдан сўнг „Снап“ ТикТокда тарқалди ва кўплаб мамлакатларнинг миллий чартларида[8] юқори ўринларни олди. 2022-йил август ойида у Cолумбиа Реcордс билан шартнома тузди.

Дискографияси[edit | edit source]

Сингллар[edit | edit source]

Номи Йил Чартлардаги энг юқори позициялар Албом
АУС ЖОН ГЕР ИРЕ ИТА НЛД НОР СWЕ УК WW
„Кинг“ (феат. Кииара) 2021 йил Албомларга мансуб сингллар эмас
„Снап“ 2022 21 52 15 6 56 10 18 9 26 22
„—“ ўша ҳудудда чартга тушмаган ёки чиқарилмаган синглни билдиради.

Манбалар[edit | edit source]

  1. „Роса Линн“. Нвак Cоллеcтиве. 9-октабр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-март 2022-йил.
  2. Жу. „Роса Линн: Армениа меэц Америcа ин Неw Сонг "Кинг" wитҳ Кииара“. Флаунт (13-сентабр 2021-йил). 12-феврал 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-феврал 2022-йил.
  3. „Роса Линн'с Тwеэт“. Тwиттер. 12-март 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-март 2022-йил.
  4. „Лоcал медиа репорц уп анд cоминг сингер Роса Линн wилл репресент Армениа ат Эуровисион 2022“ (инглизча). wиwиблоггс (15-феврал 2022-йил). Қаралди: 18-август 2022-йил.
  5. „Роса Линн wилл репресент Армениа ат тҳе Эуровисион Сонг Cонтест 2022“ (инглизча). эуровисион.ам. АМПТВ (11-март 2022-йил). 11-март 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-март 2022-йил.
  6. „Армениа: Роса Линн релеасес "Снап" фор Эуровисион 2022“. Эуровисионwорлд (19-март 2022-йил). 18-март 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-март 2022-йил.
  7. „Эуровисион 2022: Wҳич Семи-Финал ис ёур cоунтрй перформинг ин? 🇮🇹“. Эуровисион.тв. ЭБУ (25-январ 2022-йил). 3-феврал 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-март 2022-йил.
  8. „Роса Линн'с Снап: Армениа'с вирал ТикТок Эуровисион энтрй чарц“. ББC Неwс (29-июл 2022-йил). Қаралди: 18-август 2022-йил.

Ҳаволалар[edit | edit source]