Jump to content

Салатин Аскерова

From Vikipediya
Салатин Аскерова
Таваллуди 16-декабр 1961-йил
Вафоти 1-сентябр 1991-йил(1991-09-01)
(29 ёшда)
Лачин, Озарбайжон
Фуқаролиги СССР ва Озарбайжон
Касби Журналист
Миллати озарбайжон
Болалари Жейҳун Асгаров
Отаси Азиз Асгаров
Мукофотлари Озарбайжон Миллий Қаҳрамони

Салатин Аскерова (тўлиқ исми: Салатин Азиз қизи Аскерова; 1961-йил 16-декабрда туғилган, Боку, Озарбайжон ССР, СССР1991-йил 9-январ, Лачин, Озарбайжон) — Озарбайжон Миллий Қаҳрамони; Қорабог' уруши шаҳиди. Озарбайжонда шаҳид бўлган биринчи журналист аёл Салатин Аскерова 1991-йил 9-январда Лачиндан Шушага кетаётганида Арманистон қуролли кучлари томонидан Галадераси қишлоғи яқинида ваҳшийларча ўлдирилган[1].

Ҳаёти

[edit | edit source]

Дастлабки йиллар

[edit | edit source]

Салатин Аскерова 1961 йил 16 декабрда Боку шаҳрида зиёли оиласида туғилган[2]. 1979 йилда Боку шаҳридаги Микоил Мушфиг номидаги 18-сонли ўрта мактабни а’ло баҳолар билан тугатган[2]. Ўша йили Озарбайжон нефт ва кимё институтига ўқишга кирди[2]. Ўқитувчиси Фирангиз Ҳошимованинг айтишича, Салатин Аскерова болалигиданоқ кучли иродаси билан ажралиб турган[3].

Журналистлик фаолияти

[edit | edit source]

1984 йилда геофизика факултетини тамомлаган Салатин Аскерова журналистикага ниҳоятда қизиққан. Натижада 1984-йилда шартнома асосида „Боку“ газетасида, тўрт йилдан сўнг „Молодёж Азербайжана“ газетасида иш бошлади[2][4]. У тўхталган масалалар Озарбайжон ерларининг яхлитлиги билан боғлиқ эди[2]. У тез-тез фронтга бориб, жанговар нуқталардан тезкор материаллар тайёрларди[2]. Оиласи ва ҳамкасблари ундан қаттиқ хавотирда эдилар. Улар бир неча бор унинг жанг майдонига кетишига тўсқинлик қилишга уриндилар, аммо натижа бўлмади[2].

Унинг сўнгги „Омончилар“ номли мақоласи Хўжалидаги махсус милиция бўлинмаси фаолияти ва оғир жанговар ҳаракатлар ҳақида эди[5] . „Молодёж Азербайжана“ газетасининг 1991-йил 3 январ сонида у нафақат озарбайжон жангчиларининг жасорати ҳақида ёзган, балки империя хизматкорларини ҳам кескин танқид қилганди [5]. Мақола қуйидаги мантиқий хулоса билан тугайди:

СССР Президентининг Тоғли Қорабоғдаги ноқонуний қуролли гуруҳларни қуролсизлантириш тўғрисидаги фармони бажарилмаса, республикамизда президентлик бошқарувининг зарурати нимада? Нима учун Озарбайжон янгича бошқарув усулларининг синов майдонига айланиши керак? Булар. саволларга жавоб бериш керак, бошқача бўлиши мумкин эмас.[5]

Қорабоғ уруши ва жангларда иштироки

[edit | edit source]

Салатин Аскерова 1991-йил 8-январда Лачиннинг Аганус қишлоғига келди. Қишлоқ фуқароси Абулфат Маҳаррамов билан суҳбатдан:

Суҳбатдан сўнг у елкамдаги Калашников автоматига қизиқиб қаради. У мендан бир неча марта ўқ отишга рухсат беришимни сўради. Мен рози бўлдим. Салатин автоматни олди. Қишлоқ болалари тахминан 100 метр нарида нишон ҳозирлади. Журналист бир неча марта бехато ўқ узди... Охирда репортаж тез орада газетада э'лон қилиниши ва радиода эшиттирилишига ва'да берди ва биз билан хайрлашди.[6]

У бўқоқ билан касалланганди[4]. Бу касалликдан Салатин Аскерова жуда азият чекарди[4]. Қариндошлари ва ҳамкасблари унга операция қилишни тез-тез маслаҳат беришса-да, Аскерова операция давомида ҳаётдан рўз юмишидан қўрқар эди[4]. Аммо отаси Азиз Аскеровнинг маслаҳати билан жарроҳлик амалиётига розилик беради[4]. Операция 1992-йил 16-январга белгиланган бўлса-да, сафардан кейин касалхонага шошилмади[4].

Ўлими

[edit | edit source]

1991 йил 8 январдан 9 январга ўтар кечаси у Олег Ларионовни кўриш учун Бокудан Шушага боришга қарор қилади[5]. У уйдан ҳарбий кийимда чиқади[6] . Баталён к��мандири подполковник Олег Ларионов асли тайшетлик ва сибирлик эди [7]. У 1990-йилнинг баҳорида Газахнинг Баганис Айрим қишлоғини арман ҳужумларидан ҳимоя қилган баталёнга беш йил раҳбарлик қилганди[7]. Шунинг учун арманлар Ларионовнинг боши учун 10 000 рубл мукофот ва'да қилгандилар[7]. У Салатин Аскеровани ҳам Газахда ўлимдан қутқариб қолган эди[5]. Салатин Аскерова Олег Ларионов билан суҳбатлашади[5].

1991-йил 9-январда арман террорчилари Евлах-Лачин йўлининг 141 км.да Ганжа шаҳридаги 44682-ҳарбий қисмга тегишли 30-14 НБ рақамли, “УЗ 469” русумли автомашинани Галадараси қишлоғи яқинида пистирмаган ўққа тутишди. Арманлар ҳарбий машинага автомат ва снайпер милтиғидан олд, орқа ва чап томондан ўқ уздилар[4]. Кейинроқ воқеа жойига етиб келганлар машинада 113 та ўқ тешигини санашди[4]. Ҳарбий автомашина ҳайдовчиси сержант И. Гоек ўлими олдидан тормоз босишга муваффақ бўлган, маёр Игор Иванов ҳалок бўлган[4]. Подполковник Олег Ларионов арманларга қарата ўт очишга имкон топади[4]. У бешта ўқдан яраланган бўлса-да, машинадан тушиб, арманлардан узоқроқда йўлни кесиб ўтиб, қуролидаги патронлар тугагунча улар билан жанг қилишга муваффақ бўлди[4]. Ниҳоят, у йиқилди ва арманлар унга яқинлашиб, яна ўққа тутдилар[4]. Шундан сўнг арман жангарилари машина эшигини очиб, ярадор Салатин Аскеровани отиб ташладилар[4]. Ўқлардан бири унинг чаккасига тегди[4][5].

Салатин Аскерованинг қотилларини қўлга олишда Исрофил Шоҳвердиев катта рол ўйнаган[8]. Уларнинг ўлимида айбдор бўлган Арно Мкртчян, Грачик Петросян, Арвид Мангасарян ва Гагик Арустамянлар 1991-йилнинг май ойида шахси аниқланиб, ҳибсга олинди[9]. 1993-йилда жиноятчилар ўлимга ҳукм қилинди[9]. Бироқ бу шахсларнинг барчаси 1996-йил 8-майда бир томонлама тартибда Арманистонга экстрадиция қилинди[9].

Салатин Аскерова Бокудаги Шаҳидлар хиёбонига дафн қилинди.

Шахсий ҳаёти

[edit | edit source]

Оилали эди, Жейҳун исмли ўғли қолган[2]. У ше’р, мусиқа ва китоб мутолаа қилишни яхши кўрарди[4].

Мероси

[edit | edit source]

Ўлимидан сўнг унга Халқаро Журналистлар Конфедерацияси лауреати унвони берилган[5]. Салатин Аскерова ҳалок бўлган қишлоқ Салатинкенд деб аталади[2]. Бокуда яшаган бинога мемориал лавҳа ўрнатилган[2]. Бокудаги кўчалардан бири, Боку кўрфазидаги саёҳат кемаси ва Аёллар жамоат бирлашмаси томонидан таъсис этилган мукофот унинг номи билан аталади[2][10]. Тафаккур Университетида бюсти ўрнатилган[2]. 1993-йилда бастакор Элза Иброҳимова унинг хотирасига “Салатин” асарини бағишлади[11]. Қўшиқни Флора Каримова ижро этган[11].

Адабиётда

[edit | edit source]

Наби Хазрий Салатин Аскерова ҳақида элегия-ше’р ёзган[12].

Филмография

[edit | edit source]

2016-йилда Салатин Аскеровага бағишланган „Ватан учун кетаман“ қисқа метражли филмининг тақдимоти бўлиб ўтди[13].

Соврин ва мукофотлари

[edit | edit source]

Салатин Аскерова Озарбайжон Республикаси Президентининг 1992-йил 6-ноябрдаги 294-сонли фармони билан вафотидан кейин Озарбайжон Миллий Қаҳрамони унвони билан тақдирланган[2].

1992 – Озарбайжон байроғи Озарбайжон Миллий Қаҳрамони[2]

Тасвирлар

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Милли Қəҳрəман Салатıн Əсгəрованıн хатирəси яд эдилиб“. www.анл.аз. www.анл.аз. 2021-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28 июн 2016.
  2. 2,00 2,01 2,02 2,03 2,04 2,05 2,06 2,07 2,08 2,09 2,10 2,11 2,12 2,13 „Cейҳун Əсгəров: ”Анамıн қанıнı ердə қоймаяcам"“. www.анспресс.cом. АНС. 2021-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28 июн 2016.
  3. „Буğда дəнəси дə сəнəт əсəринə çэврилир“. www.анл.аз. www.анл.аз. 2020-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28 июн 2016.
  4. 4,00 4,01 4,02 4,03 4,04 4,05 4,06 4,07 4,08 4,09 4,10 4,11 4,12 4,13 4,14 „Одлу нöқтəлəрдəн язан қəҳрəман ханıм Салатıн Əсгəрова ҳəмиşə уcуз öлüмдəн қорхурду“. www.анл.аз. www.анл.аз. 2021-й��л 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28 июн 2016.
  5. 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 5,5 5,6 5,7 Ҳüсейнзадə, Фуад „О, қəлəмийлə мüбаризə апаранлардан иди“. анл.аз. анл.аз. 2020-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28 июн 2016.
  6. 6,0 6,1 „Салатıн Əсгəрова мəним автоматıмдан атəş аçдı...“. анл.аз. анл.аз. 2021-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28 июн 2016.
  7. 7,0 7,1 7,2 „Хоcалı сойқıрıмı: Салатıн вə Мüşкüназ“. анн.аз. анн.аз. 2021-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28 июн 2016.
  8. „Вəтəн ёлунда cанларıндан кеçəнлəр...“. анл.аз. анл.аз. 2020-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28 июн 2016.
  9. 9,0 9,1 9,2 „Эрмəни вəҳşилийи: cəзасıз қалан cинайəтлəр - фактлар вə сəнəдлəр - ИИИ ЙАЗИ“. модерн.аз. модерн.аз. 2021-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28 июн 2016.
  10. „Флора Хəлилзадə кимдир?“. www.тиметурк.cом. www.тиметурк.cом. 2017-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28 июн 2016.
  11. 11,0 11,1 „“Низами” Кино Мəркəзиндə Салатıн Əсгəровая ҳəср эдилмиş “23” сəнəдли филминин тəқдиматı олуб“. www.анл.аз. www.анл.аз. 2020-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28 июн 2016.
  12. „Дəниз, гöй вə мəҳəббəт şаири“. www.анл.аз. www.анл.аз. 2020-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28 июн 2016.
  13. „Əмəкдар артист аğладı“. www.қафқазинфо.аз. www.қафқазинфо.аз. Қаралди: 28 июн 2016.