Jump to content

Сима Сян

From Vikipediya

Сима Сян, Симо Чян (болалик давридаги исми — Зичжанг, Шяянг) (мил. ав. 145, ҳозирги ХХР нинг Шенси ўлкаси, Ханчен ш. — мил. ав. тахминан 86) — қад. хитойлик тарихчи; Хитойнинг 1умумлашган тарихи — "Ши сзи" ("Тарихий хотиралар") муаллифи. Хон саройининг бош воқеанависи — Сима Таннинг ўғли. Ёшлигидан мамлакат бўйлаб сафар қилиб тарих, урфодатлар ва халқ ҳаётига оид маълумотлар, ривоятлар ва ҳикоялар йиғиш билан шуғулланган. Мил. ав. 108 йилдаХан империяси саройида котиблар маҳкамаси бошлиғи (тайшилин) лавозимида ишлаган. Мил. ав. 100—97 йиллар оралиғида ҳунлар асири бўлган Ли Лин исмли амалдорни жазодан қутқариш масаласида ўртага тушганлиги туфайли қамалган. Мил. ав. 96 йилда қамоқдан озод этилган. Шундан сўнг у хоқон учун тайёрланадиган қужжатларни ёзиш билан шуғулланувчи сарой котибияти маҳкамаси бошлиғи (чжунгшулин) лавозимига тайинланган. Саройда ишлаб юрган чоғида отаси билан тарихий асарлар ёзиш билан шуғулланган. Мил. ав. 1-асрнинг 90й.ларида — "Ши сзи" асарини ёзиб тугатган. Асар 130 бобдан иборат бўлиб, Хитойнинг қадимдан мил. ав. 2-асрнинг охиригача бўлган тарихини ўз ичига олади. С.С. Хитойда 1бўлиб воқеаларни хронологик баён этиш ("Анналлар"), жамият ҳаётининг турли томонларини тематик ёритиш ("Трактатлар") ва биографик жанрларни уйғун ҳолда комплекс ўрганиш тамойилини қўллаган.