Jump to content

Солғурийлар

From Vikipediya

Солғурийлар - Форс (Эрон)даги солғурий отабеклар сулоласи (1148— 1270). С. туркманларга мансуб бўлиб, солғур (ёхуд солур) қабиласи салжуқийларнчнт ғарбга юриши чоғида Форсга келиб ўрнашган. С. сулоласи асосчиси Сонқур Жанубий Эрондаги мавқеини мустаҳкамлаш учун салжуқийларнинг ўзаро ички низоларидан усталик билан фойдаланган ва Форс вилоятида мустаҳкам ўрнашиб олган (1148—61). Саъд ибн Занги даври (1203—31)да вилоят маълум даражада юксалган бўлсада, сўнг хоразмшоҳлар вассалига айланган, никоҳ муносабатлари билан иттифоқчилик мустаҳкамланган. Саъднинг вориси ва ўғли Абу Бакр даври (1231—60)да Форс мўғул хонларидан Ўқтойхон, сўнгра Ҳулокункнг вассали бўлган. Абу Бакр мўғуллардан Қутлуғхон унвонини олган. Унинг набираси малика Абаш хотун (1265 — 70) Ҳулокунинг ўғли Мангу Темурга турмушга чиққач, С.га қарашли ҳудудлар мўғуллар измига ўтган. Шоир Садий отабек Абу Бакр саройида яшаган.