Jump to content

Теҳрон

Координаталари: 35°42′0″Н 51°25′0″Э / 35.70000°Н 51.41667°Э / 35.70000; 51.41667
From Vikipediya
Теҳрон
تهران
пойтахт
35°42′0″Н 51°25′0″Э / 35.70000°Н 51.41667°Э / 35.70000; 51.41667
Мамлакат Эрон
Остан Теҳрон (Остан)
Ҳукумат
 • Ҳоким Мохаммед Багер Галибаф
Асос солинган мил.ав. 6-минг йиллик
Майдон 707 км2 (273 кв ми)
Маркази баландлиги 1200 м
Расмий тил(лар)и Форсча
Аҳолиси
 (2012)
8 778 535[1]
Зичлиги 10 000 киши/км2
Миллий таркиб форслар,
озарбайжонлар,
мозандаронлар,
курдлар,
араблар,
арманлар
Конфессиявий таркиб мусулмонлар (96%),
масиҳийлар,
баҳоийлар,
яҳудийлар,
зардуштийлар
Вақт минтақаси УТC+3:30
Телефон коди +98 21
Почта индекс(лар)и 13ххх-15ххх
Теҳрон تهران харитада
Теҳрон تهران
Теҳрон
تهران

Теҳрон (форсча: تهران) — Эроннинг пойтахти, Осиёдаги энг катта шаҳарлардан бири.[2] Шаҳар атрофи (Катта Теҳрон) аҳолисини қўшганда Теҳрон аҳолисининг сони расмий маълумот бўйича 13 миллион, норасмий маълумотга кўра 16 миллиондир.[3] Аҳолиси сони бўйича Теҳрон жаҳонда 21-ўринда. Теҳрон Эроннинг сиёсий, иқтисодий, транспорт, савдо ва маданий марказидир.

Теҳрон Эроннинг шимолидаги Элбурс тоғининг этагида, Каспий қирғоғидан 90 км узоқликда жойлашган. Шаҳар ғарбдан-шарқгача тоғ ёнбағри бўйи билан 40-50 километрга чўзилади. Теҳроннинг шимолий тумани (Шемиран) денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда жойлашдан. Шаҳрнинг жанубий атрофи (Рей, Султонобод) Кавир тошлоқ чўлига яқин.

Теҳрон Эроннинг автомобил, электроника, ҳарбий қурол-аслаҳа, енгил саноат, қанд, семент ва кимё соҳаларининг маркази ҳисобланади.[4] Шу билан бирга шаҳар мато ва гиламлари билан ҳам машҳур. ХХ асрда давлатнинг бошқа ҳудудларидан Теҳрон шаҳрига халқлар оммавий кўчиб келиши кенг авж олди. Маҳаллий аҳолиси форслар бўлганлиги сабабли, Теҳрон аҳолисининг 98 фоизи форс тилида, қолган 2 фоизи араб, озарбайжон, арман, курд тилларида гаплашади.

Теҳрон замонавий ва катта қишлоқ сифатида танилган

Этимологияси

[edit | edit source]

„Теҳрон“ (форсча: تهران) номининг келиб чиқишининг бир неча назарияси бор.

Шаҳарнинг расмий сайтида ном „туб“ (ته — теҳ) ва эскирган „қоя“ (ران — ран) сўзларидан чиққан деб кўрсатилган. Шунда „Теҳрон“ تهران сўзини — теҳран — „қоянинг таги“, яъни „қоянинг тагидаги шаҳар“ деган маънони англатади. Теҳрон Точал тоғининг жанубий қоясида жойлашгани учун, бу назарияни рост дейиш мумкин.[5]

Бошқа назария бўйича „Теҳрон“ ўз номини Эрон пойтахтининг ёнида жойлашган Парфиянинг Тиран шаҳридан олади. „Тиран“ номи эса „Тирнинг ери“ (зардуштийлар мифологияси бўйича ёғин худоси) деган маънони англатади. Тираннинг ёнида Мехран шаҳри жойлашган. Мехра ҳозир Теҳроннинг четидаги кичик туман. Аввал бу икки шаҳар Рей таркибида эди, ҳозир у ҳам Теҳрон атрофидаги шаҳар.[5][6]

Учунчи назария бўйича „Теҳрон“ сўзи „иссиқ жой“ деган маънони, шаҳарнинг шимолидаги Шемиран тумани бўлса „совуқ жой“ деган маънони англатади.

Тарихи

[edit | edit source]

Қадимги Теҳрон

[edit | edit source]
"Карим-хон бурчаги" („Халват-э Карим-хан“ Голестан саройи, 1759-й.

Қазиш ишлари ҳозирги Теҳрон ерида илк манзилгоҳларнинг мил.ав. 6-минг йилликда бўлганини кўрсатади. Қадимги одамлар Турғинлар давлатнинг жанубидаги чўл-у биёбонлардан қочиб, Элбурс тоғи қояларига келиб яшашган. Бошланишида шаҳар Эроннинг энг қадимги шаҳарларининг бири — Рейнинг шарқи-ғарбидан бирнеча километр масофада жойлашган қишлоқ бўлган. Шу вақтдаги Теҳроннинг асосий иқтисодини қишлоқ хўжалиги ташкил қилган, жумладан мева-чева етиштириш кенг ратқалган бўлган.

Теҳроннинг сиёсий марказ бўлиб юқори поғонага кўтарилиши 1228-йили мўғулларнинг Рейни яксон қилиш билан боғлиқ. Талон-тарожга учраган шаҳарнинг аҳолиси Чингизхон тегмаган Теҳрон шаҳрига қочишади. Ўзининг 1275-йилги ёзмаларида, Муҳаммад Закария Газвиний Теҳронни „асосий савдо шаҳри“ деб таърифлайди. Бу даврда Теҳрон ҳарбийлар бошқарган 22 туманга бўлинган (маҳале). ХИИИ асрда шаҳарсозликда, асосан, создан ишлов берилган ёки тоғли жинснинг ичидан ўйилган уйлар барпо этилади. Ҳамдолла Мостафий ёзмаларида 1340-йили Теҳрон маҳаллий Элхоний мўғул провинсиясидаги энг катта шаҳар Вараминнинг тўрт туманининг бири бўлиб ҳисобланади. Қайта барпо этилган Рей Теҳрон ҳокимиятининг қўлига ўтади.[7]

Теҳронга келган илк европалик 1404-йилнинг июлида Самарқандга сафарланган испан элчиси Руй Гонсалес де Клавихо деб кўрсатилади. У Теҳронни катта шаҳар дея тарифлаб, шимол тарафида Темурийлар резиденсияси жойлашганини, Рейнинг эса ташландиқ манзилгоҳга айланганини айтиб ўтади. ХВ-аср бошидаги Теҳрон режасини Имомзода хотирлаш ибодатхоналарнинг белгили принсип билан жойлашишидан қайта барпо этиш мумкин бўлди. Масалан, Сайид Исмоил Имомзодаси (Теҳрондаги архитектуранинг энг қадимги обидаси) шу даврда шаҳарнинг ўнг чеккасида жойлашган. Теҳроннинг шимоли-ғарбий чеккаси ҳозирги Голестан саройи туманида жойлашган. ХВ асрдан бошлаб салқин ҳаво билан сув қайнарларини томон интилган шаҳар шимолга томон ўса бошлайди, Точал қоясида илк бор шаҳар маҳаллалари пайдо бўлади.

1553-1554-йиллар оралиғида Сафавийлар сулоласининг иккинчи ҳукмдори шоҳ Тахмасиб И Теҳронда Теҳрон бозорини ва замбараги бор 114 минора қурдиради (Қур’ондаги суралар сони бўйича). Сафавийлар Теҳронни ўзларининг асосий қамали деб танлади. Сабаби, бир тарафидан, Рейда сулоласининг асосини солган Сееда Ҳамзанинг қабри жойлашган, иккинчи тарафидан эса Теҳрон шу вақтда шиа қочқинларининг дастурли бошпанаси бўлиб улгуради (Сафавийлар Эрондаги тўнғич шиа сулоласи). Унинг олдида Табриз шаҳри Усмонли империяси томонидан босиб олинганидан кейин, Тахмасиб пойтахти Табриздан Газвинга алмаштирилади (Теҳроннинг ғарбидан 150 км). Агар Газвин хатарга учраса, Тахмасиб Теҳронни ўзининг резиденсияси деб танлайди. Европалик сайёҳлар таърифлаши бўйича оддий шаҳар учун девори жуда қалин бўлган. Теҳрон аҳолиси сони 20 минг кишидан ошмаса ҳам, девор узунлиги 8 км ни ташкил қилиб, 4.5 км² ҳудудни эгаллаган.

Чаҳар бақ („тўрт боғча“) номли Теҳрондаги доимий резиденсияни Аббос ИИ солади. Сулаймон И фармонига биноан шаҳарда сарой барпо этилади (Девонхона). Шу ҳудудда 1227-йили афғонларнинг Эронга ҳарбий юруши бошланиш арафасида, Сафавийларнинг сўнгги шоҳи усмонли султони Аҳмад ИИИ ни меҳмон қилади.

Теҳронда шаҳарсозликнинг қизғини ХВИИИ асрда бошланди. Сафавийлар ўрнига келган Зенд ҳукмдорлари, шаҳарнинг асосий бўлагини жадаллик билан сола бошлайди. Карим Хон Теҳронда сарой, ҳарам ва давлат маҳкамаларга резиденсия солишга фармон беради. У Теҳронга пойтахт мақомини беришни кўзлагани билан, лекин пойтахт вазифалари Шерозга берилади (Форс империясининг қадимги пойтахти).

Карим Хон вафотидан кейин Теҳрон учун Зендларга одил Гафур Хон ва Мохаммед Хон Кажар ораларида ҳокимят учун кураш бошланади. 1786-йилнинг 12-мартида Мохаммед Хон Теҳронга кириб пойтахтни бутунлай шу ерга кўчиради. Бу қарорга Теҳроннинг савдо йўллари ўртасида жойлашиши ва шимолий провинсияларга Россия Империяси ярат хатар таъсир қилади.

Эрон пойтахти

[edit | edit source]
Теҳрон конференсияси, 1943-йил

Мохаммед Кажарнинг жияни Фетх Али-шоҳ Теҳрон қурулишига ўзининг кўп ҳиссасини қўшди. Жумладан, унинг ҳукмронлик вақтида Теҳронда Мармар саройи ва Шоҳ масжиди барпо этилди. 1830-йили Теҳрон аҳолисининг сони 150 минг кишига етди. Мохаммед Каджар вақтида Теҳрон шаҳар деворлари чегарадан чиқиб, шаҳарнинг шимолида салтанатли саройлар барпо этилди.

Фетх Али-шах вақтида, 1829-йилнинг 11-февралида, Табриздан рус элчилигини таништиришга келган Александр Грибоедов бошчилигидаги гуруҳ мағлубиятга учраб, гуруҳ боши Грибоедов шу жангда вафот этади.

Теҳрон тарихидаги энг катта миқёсли қайта қуриш ишлари 1870-йили Насриддин шоҳ ҳукмронлиги вақтида бошланди. У шаҳардаги барча қамал биноларини бузишга фармон бериб, уларнинг ўрнига янги маҳаллалар пайдо бўлади. Эски деворлар бузилиб, ўрнига узунлиги 19 км саккиз бурчакли девор барпо этилади. 12 бой ишланган шаҳар дарвозалари турган жойда, ҳозир шаҳарга олиб борувчи асосий магистраллар жойлашган. Ундан бошқа Насриддин-шоҳ вақтида кўплаб бинолар реконструксияланиб, сув билан таъминлашнинг марказлаштирилган усуллари барпо этилади. Унинг ҳукмдорлигининг сўнгги йилларида (1897) шаҳар аҳолиси сони 250 минг кишидан ошиб, уларнинг кўпчилиги шаҳар деворларининг ташқарисида яшашади.

Эрондаги Ислом револуцияси, 1979-йил

1925-йили Эрон тахтига Ризо Паҳлавий ўтиради ва 1930-йиллари шаҳар яна бир марта янгиланишни бош��дан кечиради. Ризо Паҳлавий фармонига биноан „Насриддин деворлари“ бузилиб, уларнинг ўрнига эса кенг шоҳ кўчалар солинади. Давлат ва тижорат маҳкамаларига янги бинолар қуриш учун шоҳ кўплаб чет эл архитекторларини чақиради. Шуларнинг орасида рус архитекторлари ҳам бўлади: Николай Марков („Элбурс“ мактаби), Владислав Городецкий (темир йўл бекати) ва бошқалар.[8] Қайта қуришдан кейин Теҳрон ҳудуди 46 км² ни ташкил қилиб, Фетх-Али Шоҳ вақтидаги Теҳрон билан таққослаганда бир неча марта каттайди.

1943-йили Теҳронда Гитлерга қарши коалициянинг уч иттифоқ давлатлари ҳукуматлари бошлиқларининг халқаро конференсияси бўлиб ўтади. ССРИ, АҚШ, Бирлашган Қироллик иккинчи фронтнинг очилиш вақтини тахмин қилиб белгилайди. „Теҳрон-43“ кенгаш кўркам филмида Рузвелтни (АҚШ президенти) ўлдиришга юборган олмон жосуслар гуруҳи ҳақида қарама-қарши воқеа муҳокама қилинади. Конференсияда Эроннинг мустақиллик ва ҳудудий бутунлигининг кафолати эълон қилинади.

Урушдан кейин Теҳрон аҳолисининг сони 1 миллион кишига етади. Сўнгги шоҳ Муҳаммад Паҳлавий вақтида эски шаҳарнинг кўплаган қадимги қурулишлари бузилади. Шоҳнинг маълум қилишича, ҳозирги Теҳронда уларга ўрин бўлгани йўқ. Кўплаб қамал биноларининг ва сарой ўринларида ҳозир кўп қаватли уйлар ёки кенг автомагистраллар жойлашган. Турғун уй қурилиш ўчоғи бошланиши билан, Теҳрон ўзининг „қадимги“ қиёфасини батамом йўқотади. Шоҳ оила-аъзолари билан шаҳарнинг шимолига, Ниаваранга кўчади.

Аввалги АҚШ Элчихонаси олдидаги плакат. Остидаги кўк ёзув: Марг бар Америко — „Америкага ўлим“

1969-йили Шемиран Теҳрон таркибига кириб, шаҳарни шимолгача кенгайтириш ишлари тўхтайди. Янги шаҳар қурилиш доктринаси бўйича, шаҳар ғарб ва шарққа томон кенгайтирила бошлайди. Шаҳар қурулиши Кережга яқинлайди. Шаҳарнинг ғарби билан жанубидаги саноат туманлари барпо этилади. Ғарбдаги энергетик кризисни олиб келган 1970-йиллардаги нефт баҳосининг бирданига ўсиши шаҳарнинг яна ҳам чирой очишига имконият яратади. Шоҳ нефт экспортидан келган кўп даромадни янги туман барпо этишга сарфлашга киришди У туман Паҳлавий мансабининг рамзига айланиши шарт бўлган. „Шоҳистон“ режаси 1976-йили тайёр бўлди, бироқ молия тугаши билан иш амалга ошмади.

1978-йилнинг 8-сентабрида, Теҳронда ва буткул Эронда шоҳ ҳукумати рақибларининг демонстрациялари бошланиб, кейинчалик оммавий норозиликка улашади. Шундай биринчи йирик норозилик сентабрда бошланиб, полиция кучи билан тарқатилади. Шу вақтдан бошлаб, оммавий қўзғолонлар таъсиридан Теҳрон иқтисоди „тўхтаб қолади“. Шу жумладан, 1979-йилнинг 16-январида шоҳ исёнчиларга қарши тура олмай, Эрондан қочишга мажбур бўлади, 1-февралда эса миллион теҳронликлар бадарға қилинган имом Руҳуллоҳ Ҳомайнийни (15 йил аввал шаҳардан бадарға қилинган) қарши олади. Шаҳарда ҳомайнийликлар билан уларнинг рақиблари орасида низо бошланади. 9-февралда, Меҳробод аэропортидаги техниклар жанжали кўчалардаги оммавий қўзғолонларга улашади, қўзғолонлар натижасида икки кунда Ҳомайний тарафдорлари барча ҳукумат маҳкамаларини ва полиция бўлимларини босиб олади. Эронда 11-феврал Револуция ғалабаси куни деб нишонланади. 1979-йилнинг 4-ноябрида ҳарбий кайфиятдаги талабалар гуруҳи америка элчилигини босиб олади, элчилик ходимлари асирликда 444 кунгача бўлади.

Эрон-Ироқ урушида, Теҳрон 1985-йилнинг майидан бошлаб Ироқ ракеталари Р-11 ўқи остида қолди, бу оддий халқ орасида кўплаб қурбонларга ва оммавий қирғинларга олиб келади. Уруш сўнгида, 1988-йилнинг баҳорида, отишма авжига чиқиб, 6 ҳафтада шаҳарга 190 ракета снарядлари тушади. Ўқ ёғдириш Боғдод ҳудудида ҳам бўлади, бироқ отишма оз миқдорда. Теҳронга ғарбий провинсиялардан қочқинлар кўчиб келиб, теҳронликларнинг эса 30 фоизи Эроннинг шимолий томонига қочишади.[9] Шу билан биргаликда Теҳронга қўшни Афғонистондан ҳам қочқинлар кўчиб келади (Афғон уруши таъсиридан).

1986-йили Катта Теҳрон шаҳар ҳокимяти ташкил топиб, у шаҳарнинг 500 минг км² га яқин ҳудудни ўз ичига олади. Теҳрон 22 шаҳарли туманга бўлинди. 1990-йиллардан бошлаб Теҳроннинг ҳудудий кенгайтириш ишлари тўхтатилди. 2001-йил Теҳронда метрополитен ишга туширилди. 2007-йили Милад минорасининг қурилиши ниҳоясига етказилиб, у жаҳондаги 4-чи энг баланд ва Эрондаги энг баланд минора бўлади. 2007-йилнинг 27-июнида хусусий шахсларга бензин сотиб олиш учун квота берилиши ҳақида ахборот чиқиши билан шаҳарда оммавий қўзғолонлар бошланади. Норози автоҳаваскорлар 12 бензин колонкасини ёқиб юборишади.[10]

Аҳолиси

[edit | edit source]
Теҳрон шимолидаги Элахие турғун тумани

ХВИИИ асрнинг охирида Теҳрон Эрон пойтахти бўлганида, шаҳар аҳолисининг сони 100 кишини ташкил қиларди. ХХ аср бўйи Теҳрон аҳолисининг сони жадаллик билан кўпайди. 1956-йили ҳукумат шаҳар ичидаги бунёдкорликни чеклаш ҳақида бир неча қарор қабул қилди ва оила сиёсатига бир неча ўзгартишар киритди. 1976-йили аҳоли ўсиши 4 фоизни, 2000-йили эса 1,1 фоизни ташкил қилди.

Ҳозирги кунда шаҳар чегарасида 8,7 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади,[11] шаҳар атрофидаги шаҳарчаларни қўшиб ҳисоблаганда 13 миллион киши, яқинидаги шаҳарлар билан — 15 миллиондан зиёд. Шаҳар аҳолисининг 60% фоизи ташқаридан келганлар бўлганлиги учун шундай йирик ўсиш кузатилади.[12] Теҳрондаги маятникли миграция кунига 1,5-2 миллион кишини ташкил қилади. Булар асосан Кереждан қатновчилардир.[13]

Теҳроннинг демографик тарихи
1891 1922 1932 1956 1966 1980 1986 1991
Аҳолиси 160 000 210 000 249 504 1 512 082 2 719 730 5 361 335 6 042 584 6 475 527
Зичлик (киши/км²) 6 540 8 590 10 200 15 120 9 610 9 600 8 430 8 990
Йиллик ўсиш, % 3 4 4,6 5,9 5,8 4,1
Мигрантлар ўсиши 3 800 1 700 24 900 25 900 47 500 35 000
Манба: Атлас де Тéҳéран эт Мансоур Оҳади

Тиллар

[edit | edit source]
Муқаддас Саркис Черкови, Арман апостол черкови

Теҳрон жаҳондаги энг катта форс шаҳарлардан биридир. Шаҳарнинг аҳолисининг этник таркиби жуда ҳам турфа бўлгани Теҳронда форс тилининг ўзига хос диалектининг пайдо бўлишига сабабчи бўлди. Бу шева кейинчалик Эронда стандарт диалект бўлиб кетди. Хусусан теҳрон диалектининг айрим хусусиятларини (масалан, узоқ /а/-нинг /у/-га алмашиши) бошқа эронликлар ўзлаштирган.

Теҳрон аҳолисининг катта қисми исфаҳон, язид, шероз, жугут-тожик диалектларида ва дорий тилида гапира олишади. ХИХ асргача шаҳар аҳолисининг кўпчилигини мозандаронликлар ташкил қилган. Ҳозир улар шаҳарнинг шимолида зич бўлиб яшайди.[12]

Тарқалиши бўйича иккинчи тил — озарбайжон тили.[14] Бундан ташқари, курдлар, мозандаронлар, гилёнлар, лурлар, балужлар, туркманлар, араблар, арманлар, оссурийлар жамоалари бор.[15]

Дини

[edit | edit source]

Теҳрон аҳолисининг кўп қисми — мусулмон-шиалар, улар аҳолининг 96 фоизини ташкил қилади.

Баҳоийлар халқнинг 2,8 фоизини ташкил қилади. Бу тахминан 200 минг киши. Теҳронда христианлар ҳам бор. Уларга Арман апостол черкови, рус православ черкови, Оссуриялик черковларининг издошлари киради.[16] Уларнинг сони 1979-йилги Ислом Револуциясидан кейин жуда ҳам пасайиб кетди. Теҳронда Арман апостол черкови жамоасининг таркиби 120 минг кишини ташкил қилади. Шаҳарда 42 арман черковлари ва кўплаган арман маданий марказлари, мактаблар, кутубхоналар, спорт комплекслари бор.

10 мингга яқин киши Оссурия черковига аъзо. Яна 5 минг халдей католиклари бор. Улар шарқий-сурийлик одатларига амал қилишади. Шаҳарда гуржин ортодокс жамоаси, рус православ жамоаси ва бир неча инжил жамолари бор.[16] Яҳудий жамоасига 16-18 минг киши киради. Теҳронда 18 синагога бор. Жамоа таркибида анча мактаблар билан кутубхоналар бор.[16] Зардуштийлик жамоасига 10 минг киши киради. Жамоа икки олов ибодатхонасини қўллайди (Оташкада).[16] Бошқа диний озчиликларга суннийлар киради. Яна сихлар, ҳиндуийлар, буддистлар, мандавийлар, язидлар, сўфилар жамолари бор.

Қочқинлар

[edit | edit source]

АҚШ-нинг Афғонистонда ва Ироқдаги ҳарбий амалиётлари таъсири сабаб Теҳронга кўп қочқинлар борди. Уларнинг орасида араблар, тожиклар, пуштунлар, хазарликлар бор. Қочқинлардан жадал ўсаётган шаҳарда кўпинча арзон иш кучи манбаи сифатида фойдаланилади.

Ижтимоий муаммолар

[edit | edit source]

Қашшоқлик

[edit | edit source]

1995-йили Теҳрон аҳолисининг 27 фоизи қашшоқликни бошидан кечирган, бироқ теҳронлик камбағалларнинг даражаси давлатнинг бошқа ҳудудларидаги қашшоқларнинг даражасидан юқори.[17] 1996-йили аҳолининг саводхонлик даражаси 84,7 фоизни ташкил қилган, ўртача умр узоқлиги бўлса — 70,5 ёш бўлган.[18] Қашшоқ теҳронликлар кўпинча шаҳарнинг жанубида истиқомат қилишади. Уларни норасмий тилда „тошда турувчилар“ (форсча: كوهنشينان — куҳнешинан) деб аташади. Кўпгина йирик қашшоқ кварталлар Эсламшахр ва Чахар-Дангеш шаҳар атрофларида мавжуд. Бу икки шаҳардаги аҳоли сони 350 ва 250 мингдир.[19] Бу ерларда одатда қашшоқ аҳоли ва қочқинлар яшайди.

1978-йили Теҳроннинг камабағал жанубий ҳудуди ҳукуматга қарши нарозиликларнинг маркази бўлди. Уларни оммавий равишда тўхтатишнинг иложи бўлмади. Революциядан кейинги тартибсизликдан фойдаланиб қашшоқ аҳоли шаҳар атрофига ноқонуний равишда кўплаб уйларни солиб ташлади. 1980-йилнинг ўзида одам юрмайдиган ерларга 100 минг киши кўчиб келди. 1986-йили бу кўрсатгич 450 мингга етди. Бунга Курдистон ва Афғонистондан келган кўплаб қочқинларнинг таъсири катта бўлди.

1990-йилнинг бошида Теҳрон ҳокимяти ноқонуний равишда барпо этилган уйларни бузишни бошлади. 1991-йилнинг августида Багерабаднинг бузилиши маҳаллий аҳолининг жаҳлини чиқарди, норозиликни полиция кучи билан тўхтатишга тўғри келди. 1992-йилнинг мартида эрон-ироқ урушининг фахрийлар гуруҳи шаҳардаги ҳароб маҳаллалар аҳолисининг шароити бўйича Теҳрон ҳокимятига норозилик билдирди. Ундан кейин гўзғалонлар давом этди. Қўзғалонни босиш вақтида 6 киши вафот этди, 300 киши яраланди, кейинчалик 5 кишига ўлим жазоси берилди. Шундан сўнги норозилик 1995-йили Эсламшахрда бўлди.

Гиёҳвандлик

[edit | edit source]

Эронда асрлар бўйи кўкнор ўстирилган. 1949-йили эронликларнинг 11 фоизи гиёҳванд моддадан фойдаланган. Теҳронда гиёҳванд моддалардан 1,3 миллионга яқин киши фойдаланади.[20] Теҳрон Афғонистон ва Покистондан Ғарбий Европага томон тарқайдиган наркотик трафигининг марказида жойлашган. Асосий йўллар Хўрасон, Систан ва Белуджистон провинсиялари, Теҳрон орқали, Туркия билан Балканларга ўтади.[21]

1999-йили Теҳронда 240 минг нашаванд бўлган, бироқ бу кўрсаткич аниқ эмас бўлиши мумкин. Сабаби БМТ-нинг Эрон тиббиёт вазирлиги билан баҳолашининг фарқи 60 фоизни ташкил қилади.[22] 2002-йили ҳуқуқ ҳимоя органлари кунига 150—200 гиёҳванд модда тарқатувчи билан нашахўрларни ушлаган.[23] Наркотикнинг тарқалиши қотиллик ва қилмишнинг ўсишига олиб келди. Нашахўрлик билан курашиш учун Теҳронда реабилитация марказлари очилмоқда ва тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

География

[edit | edit source]
Теҳрон шимолидаги тоғ

Теҳрон Эроннинг шимолидаги провинсиялардан бирида жойлашган. Шаҳар Каспий денгизидан ажратиб турувчи Элбурс тоғ тизиминг Точал чўққиси тагида жойлашган. Шаҳар шимолдан жанубга томон 26 км ва ғарбдан шарққа томон 40 км га чўзилган. Ҳудуди тахминан 1550 км²ни ташкил қилади. Шаҳар атрофида баландликнинг фарқи 700 метрни ташкил қилади: жанубда 1100 метр, шимолда 1800 метр.

Теҳрон 1870—1872-йиллари реконструксиядан ўтган эски шаҳардан ва ХХ асрнинг 1940-йиллардан бошлаб солинган янги шаҳардан ташкил топган. Шаҳарда ХИХ—ХХ асрларнинг кварталлари кўп бўлиб, тўртбурчакли тизимлар билан кесилган кўчалар ва туманлар, парк, фавворалар билан кўп қаватли меҳмононалар, банк, ҳозирги ғарбий европалик архитектура усулидаги ҳокимят бинолари, коттеджлар, 10-12 қаватли турғун уйлар кўзга яққол ташланади. Теҳронда кўплаб янги туманлар барпо қилинган (Арямехр, Тегеран-Парс ва бошқалар).

Шимолий туманлар бошқа туманларга қараганда ифлосланишга оз миқдорда учраган. У эрда Теҳроннинг энг бой кишилари истиқомат қилишади. Марказий туманларида кўплаб идоралар, банклар ва бошқа маҳкамалар жойлашган. Жануб ва ғарбдачўлга яқин ҳудудда саноат корхоналари жойлашган. Теҳроннинг йирик туманларига Кередж ва Рей киради.

Иқлими

[edit | edit source]

Теҳрон шимолда Элбурс тоғ қоялари билан жанубий-шарқда Деште-Кевир чўли орасидаги текисликда жойлашган. Шунинг учун шимолий туманларида иқлим совуқ ва сернам, жанубий туманларида эса — иссиқ ва қурғоқ. Теҳрон иқлими субтропик, қурғоқ ҳисобланади. Энг иссиқ ой — июл, энг совуқ ой — январ. Шаҳарнинг географик ўзгачалиги сабаб ҳароратнинг тебраниш амплитудаси 65 градусни ташкил қилади. Қор ноябр ва март оралиғида ёғади, бироқ шаҳарнинг кўп қисмларида қор январ ойи ва феврал ойларида ёғади. Қишда айрим пайтларда жуда қаттиқ аёзлар бўлади.

Йиллик ўрта миқдордаги ёғин-сочин миқдори — 240 мм. Ёғингарчиликнинг кўп қисми қишда ёғади. Ёзда ёғин-сочин жуда сийрак.

Теҳрон иқлими
Кўрсаткич Ян Фев Март Апр Май Июн Июл Авг Сен Окт Ной Дек Йил
Мутлақ максимал, °C 18 23 30 33 37 42 43 43 39 34 29 20 43
Ўртача максимал, °C 7,2 9,9 15,4 21,9 28,0 34,1 36,8 35,4 31,5 24,0 16,5 9,8 22,5
Ўртача ҳарорат, °C 2,5 4,9 10,1 16,4 22,2 27,9 30,8 29,5 25,4 18,2 11,1 5,0 17,0
Ўртача минимал, °C −1,1 0,7 5,2 10,9 16,1 20,9 24,0 23,0 19,2 12,9 6,7 1,3 11,7
Мутлақ минимал, °C −21 −16 −9 −2 3 8 14 11 8 3 −7 −12 −21
Ёғингарчилик меъёри, мм 37,2 34 37,4 27,8 15,2 2,9 2,5 1,4 0,9 13,7 20,6 36,3 229,9
Манба: Wорлд Cлимате, Метеофранcе.cом

Экологик шароити

[edit | edit source]
Теҳрондаги транспорт

Теҳронда (айниқса шаҳарнинг марказий ва жанубий туманларда) ҳавод ифлосланган. Ҳар турли ўпка касалликларига олиб келубчи смог шаҳарни ўраб туради. Теҳрондаги экологик шароит ўлимга олиб келувчи асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Теҳрон ҳокимиятининг ахбороти бўйича, 2006-йили смог таъсиридан 10 000 киши вафот этган.[24]

Смог кўплаб саноат корхоналарининг жойлашишидан пайдо бўлади. Бундан ташқати Теҳронда оммавий транспорт тизими ночор рижовланган — Теҳрон метрополитени шаҳар туманларининг кичик қисминигина бир-бирига боғлайди, шунинг учун одамлар автобус ва таксидан фойдаланишга мажбур. Теҳрондаги автомобилларнинг кўп қисмини 1970—1980-йиллар орасида ишлаб чиқарилган ва ҳозирги вақтдаги экологик талабларга жавоб бермайди. Яна Меҳробод аэропорти шаҳар яқинида жойлашган. Теҳроннинг физик-георафик жойи ҳам катта рол ўйнайди: шаҳар чўлнинг шимолий-ғарбида жойлашган, тоғ тизимлари эса Каспий денгизидан келадиган сернам ҳаво қўзғалишига ҳалақит беради.

Ифлосланиш билан курашиш учун ҳокимият автоҳаваскорларни бензин ўрнига суйилтирилган газ истеъмол қилишга чақиряпти. Шаҳарнинг марказига кириш оғир юк машиналари учун таъқиқланган.

Ҳудудий бўлиниши

[edit | edit source]

Теҳроннинг катта қисми Теҳрон шахрестанининг ҳудудида жойлашган. 1968-йилнинг умумий режасида пойтахт ҳокимятининг юрисдиксиясига 1800 км² ер берилди. Бу чегараларнинг сиртида бунёдкорлик ишларини олиб бориш таъқиқланган, сабаби қолган текис ер қишлоқ хўжалиги учун фойланилган. Бироқ вақт ўтиши билан қишлоқлар Теҳроннинг йўлдош-шаҳарларига айланди: Рей, Эсламшахр, Дарсанабад, Акбарабад, Кудс, Шахрияр ва бошқалар.

1996-йили шаҳар чегараси Теҳрон шаҳрестан чегарасидан чиқиб, шаҳар чегарасига Шемиранат (шимолий), Рей (жанубий) ва Эсламшахр (жанубий-ғарб) шаҳрестанларининг туманлари қўшилди.[25]

Теҳрон 22-та ҳудудга бўлинган. Бу ҳудудларнинг умумий майдони 707 км² ни ташкил қилади.[26] Шаҳарни 50 километрга „чўзиб“ Теҳрон таркибига охирги бўлиб 21- ва 22- (энг катта) ҳудудлар кирди (1991).[25]

Теҳрон туманлари

[edit | edit source]

Шаҳар ҳудудлардан ташқари яна 112 норасмий туманга бўлинган (нахие).[25] Уларнинг ҳокимятлари йўқ, фақат тарихий туман бўлиб ҳисобланади. Туманларнинг аниқ чегаралари ҳам доим ҳам мавжуд эмас. Бир туман бирнеча ҳудудларнинг чегарасида жойлашиши мумкин.

Катта туманлар қаторига қуйидаглар киради:

Шаҳар бошқарилиши

[edit | edit source]

Шаҳарни Исломий Теҳрон шаҳар кенгаши бошқаради. (شورای اسلامی شهر تهران — Шурое Эсломие шахре Техрон). Кенгаш шаҳар аҳолиси билан 4 йилга сайланадиган 15 депутатдан ташкил топган. Исломий кенгаш шаҳар ҳизматларини бошқаришга, шаҳар буджетини тузиш ва ҳоким сайланишга жавобгар. Теҳроннинг ҳар туманида Кенгашнинг бўлимлари бор. Теҳроннинг ҳозирги ҳокими — Мохаммед Багер Галибаф. У бу лавозимни 2005-йилнинг сентабрида олди. Аввалги ҳоким — Маҳмуд Аҳмадинажод.

Иқтисоди

[edit | edit source]
Теҳрон бозори — жаҳондаги энг катта бозор

2003—2004-йилларда Теҳрон буджети 7,72 триллион риални ташкил қилди. Муниципалитетнинг қарзи 3-4 триллион риал эди.[27]

Эрон пойтахти бўлганига қадар, Теҳрон катта фермерлик қишлоғи бўлган. Эронда йирик нефт конлари топилиши билан, давлатда саноат ривожлана бошланди.

Теҳрон иқтисоди жадаллик билан ўсиб, шаҳар катта иқтисодий марказга айландии. Фермерлик хўжаликлари йўқ қилининб, уларнинг ўрнига завод-фабрикалар ва янги турғун уй кварталлари барпо этилди.

Ҳозирги кунгача Теҳрон Эроннинг энг асосий иқтисодий ва саноат маркази бўлиб ҳисобланади. Шардаги саноат корхоналари Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар умумий баҳосининг 35 фоизини ташлик қиалди. Бу корхонларда давлат иш кучининг 30 фоизи ишлайди. Эронда текстил ва электроника маҳсулотларининг 50 фоизи Теҳронда ишлаб чиқарилади.[28]

Машинасозлик ва металлга ишлов бериш ривожланган (12 ўзи йиғадиган ва авиация заводи, таъмирлаш заводлари, радиоаппаратлар, телевизор, кир ювиш машиналар ишлаб чиқариш, музлатгич ишлаб чиқариш завоадлари ва бошқалар). Яна кимё саноати, нефтни қайта ишлаш, металлургия саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, чинни саноати, фарфор-фаянс саноати, текстил ва пояфзал саноатлари бор.

Саноат корхоналарининг кўпчилиги шаҳарнинг ғарбий ҳудудида жойлашган, Теҳрон билан Кередж орасида. Энг йирик корхоналар ичида — „Иран Кҳодро“ дир. Бу корхона Саманд автомобилларини ишлаб чиқаради.

Теҳронда фонд биржаси (қиммат қоғозлар бўйича муомила қилувчи биржа) бор. 2006-йили биржа тизимига 420 компания рўйхатдан ўтган. Биржа 1968-йили очилган бўлиб, ўзининг иш фаолиятини Ислом револуциясидан кейин тўхтатиб, 1989-йили қайтадан очилган. Теҳрон фонд биржаси давлатга қарашли носавдо бирлашмаси ҳисобланади.

Транспорт

[edit | edit source]
Хеммат шоссеси
Такси

Теҳрон темир ва тош йўлларнинг туташган маркази. Эрон ҳам, Теҳрон ҳам ўзининг юқори сифатли автомобил йўллари билан машҳур. Теҳрондаги шосселарнинг умумий узунлиги 280 км; эстакада, кўприк ва развязкалар узунлиги — 180 км. Яна 130 км йўл ва 120 км эстакада барпо этиляпти.[29]

Ғарбдан Теҳронга уч шоссе келади- „Эски“ ва „Янги“ Кередж шосселари ҳамда Фатх проспекти. Жанубдан — Саиди пропекти, Шахид Тондгуян, Раджаи ва Хаваран проспектлари. Сулган-Санган шоссеси Теҳрондан шимолдан чиқиб, Элбурс орқали Мазендеранга боради.

Эроннинг бошқа шаҳарлари билан таққослаганда Теҳронда узукка ўхшаш автойўл йўқ. Унинг ўрнига шаҳарни жанубдан айланувчи, узунлиги 32 км ярим-узук бор. Катта магистраллар Теҳронни шимолдам жанубга ва ғарбдан шарққа томон кесиб ўтади. Уларнинг ичида Наваба Сефеви проспекти (18 км) ва Азади—Энгелаб кўчалари бор (41 км).

Теҳрон метрополитени 2001-йилдан буён фаолият юритмоқда. Ҳозирги вақтда 4 линия фаолият юритади. Уларнинг иккиси бир-бирининг давоми бўлиб ҳисобланади ва марказий кварталларни ғарбдаги шаҳар атрофлари ҳамда Кередж шаҳри билан боғлайди. Яна бир линия шимолдан жанубга, Рей шаҳри томон юради. 4-линия 2008-йили фойдаланишга топширган бўлиб, ҳозирда уч стансияси бор. Линияларнинг умумий узунлиги — 90 км. Ишлайдиган стансиялар сони — 54. Яқин йилларда фойдаланишга яна беш линия қўшиш режалаштирилган. Метронинг кўплаган стансиялари миллий нақшлар билан безатилган

Мирдамад булваридаги тиқилинч

Теҳронга икки йирик аэропорт хизмат кўрсатади. Теҳроннинг ғарбида эски Меҳробод аэропорти жойлашган. 2007-йилнинг кузигача у халқаро рейсларига хизмат кўрсатган. Меҳробод шу билан бирга Эрон ҳарбий-ҳаво кучларининг базасидир. Ҳозирги вақтда рейсларнинг кўп қисми Имом Ҳомайний номидаги аэропортга алмаштирилди. У Теҳрондан 300 км жанубда жойлашган. Ҳомайний ҳали метро линиялари юргизилмади, бироқ у Теҳрон билан автомагистрал ва темир йўл билан уланган.

Теҳронда автостансияларнинг тармоқлари бор. Уларга хизмат кўрсатувчи автобуслар алоҳида йўл чизиғида юради. Марказий автовокзал ва 4 қўшимча терминал шаҳар қатнови учун мўлжалланган. Марказий автовокзалдан автобуслар Эроннинг барча шаҳарларига жуда арзон нархда хизмат кўрсатади. Жуда кўп такси агентликлари ҳам бор. „Аёлларга такси“ деган махсус хизмат бор. Таксистлар фақат шаҳар атрофидагина хизмат кўрсатади.

Автомобил тирбандлиги Теҳроннинг асосий муаммоси бўлиб ҳисобланади. У билан курашиш учун барча шаҳар йўллари учга бўлинган: кўпчилик қўлланадиган, ярим чекланган (кириш рухсати фақат рақам билан), таъқиқланган (автобус, такси ва „тез ёрдам“ машиналари гина фойдаланади).[29]

Оммавий ахборот воситалари

[edit | edit source]

Эрондаги энг йирик янгилик агентлик — 1934-йили ташкил топган ИРАА[30] (Ислом Республикасининг Ахборот Агентлиги). Бошқа муҳим ахборот агентликлари — „Форс“,[31] ва „Мехр“[32] Ҳукуматга қарши янгилик агентлиги „Иран-Дохт“дир.[33] „Иран-Дохт“ Калифорнияда жойлашган, бироқ Теҳронда хабар тарқатиш имконияти бор. Янгиликлар инглиз (ББC Персиан) ва франсуз тилларида ҳам бериб борилади.

Асосий рўзномалар: "Джомхури-е Ислами-е Ресалат", „Кейхан“, „Ахбар“, „Техран Эмруз“ ва „Этелаат“. „Теҳран Тимес“, „Кайҳан Интернатионал“, „Иран Даилй“, „Иран Неwс“ инглиз тилида чиқади. Эрондаги энг машҳур рўзнома „Хамшехри“ ҳам Теҳронда чиқади. Рўзномага 1992-йили пойтахт муниципалитети асос солган. „Иран“ рўзномаси давлат ҳар куни чиқазадиган ягона рўзномадир. „Иран“ни Эроннинг ахборот агентлиги ИРАА чиқаради.

Телевизор билан радиохабарга Теҳронда жайлашган давлат Ислом Эрон Республикасининг Телерадиохабар Бўйича Жамоаси (ИРИБ) жавобгар.[34] Унинг таркибида 13 телеканал ва 8 радиостансия бор. Эрондан ташқари ИРИБ бошқа давлатларга ҳам трансляция қилади. Бу мамлакатлар қаторида Арманистон, Тоғли-Қарабах Республикаси, Россия, Хитой, АҚШ ва Бирлашган Қироллик бор.

Маданият

[edit | edit source]

Вали-Аср булвари

[edit | edit source]
Вали-Асрдаги бутик (кийим ва бошқа моллар сотадиган хусусий дўкон)

Вали-Аср (форсча: ولی‌عصر) булвари Теҳроннинг иш ва „норасмий“ ҳаётининг марказидир. Бу Теҳрондаги энг узун кўчаларнинг бири бўлиб, жанубдан шимолгача 18 километрга чўзилган. Вали-Асрнинг нуфузли шимолий кварталлари бўйида кўплаб молия муассасалари, элчиликлар, қиммат ресторан ва бутиклар ҳамда бошқа муассасалар жойлашган. Вали-Аср — сайёҳлар ва теҳронликларнинг, айниқса ёшларнинг севимли ҳордиқ чиқариш жойи.

Вали-Аср булварида „Арман клуби“ номли алкоголли ичимликларини ичиш ва аёлларга ҳижоб киймай юриш тақиқланмаган Теҳрондаги ягона жой бор.[35] Теҳронда йирик христиан арманлар диаспораси бор, уларга ҳукумат ароқ ишлаб чиқаришга ва уни истеъмол қилишга изн берди, бу шароитдан Теҳроннинг қолган аҳолиси ўзларига ўринли фойдаланади, сабаби Ислом револуциясидан кейин Ислом қонунларини бажарилишини назорат этиш бирмунча сусайди.[36]

Музейлар

[edit | edit source]

Шаҳарнинг энг таниқли музейи — Археологик музей. Абгине музейи кўза, хум ва керамикага бағшланган. Риё Аббосий музейида рассомчилик ва бадиий ёзувнинг намуналари сақланган. Рассом музейида гилам ҳунарининг мактаби бор, музейда камдан-кам учрайдиган гиламлар йиғилган. Миллий музейда (Иран Бастан Музеум) исломгача Эроннинг архелогик топилмалари сақланган. Шаҳарда Антропологик музей, Ислом ҳунари музейи ҳамда биллур, маржон, олтин ва лазуритдан ишлов берилган қимматбаҳо буюмлар сақланадиган Чинни ва керамика музейи жойлашган. Эрон марказий банкининг шоҳ қимматбаҳо тошлари музейи айниқса ажралиб туради. У эрда Паҳлавий шоҳларининг тожлари сақланади.

СадободШемиранда жойлашган сарой. Мажмуа бир неча сарой ва павилонлардан ташкил топган. Уларнинг айримларида Эрон Маданий Мерос Ташкилоти жойлашган. Шаҳрам саройида Ҳарбий Музей бор. Бошқа павилонларда Сув Музейи, Бадиий Ҳунар Музейи, Беҳзод Музейи ва бошқалар жойлашган.

Архитектура ёдгорликлари

[edit | edit source]

Теҳроннинг архитектура ёдгорликларининг кўпчилиги Кажар сулоласига тааллуқли, айниқса Гулистон саройи энг таниқли (1979-йилгача шоҳ резиденсияси ва мажсиди бўлган). Сарой музейга айлантирилган.

Баҳор майдонида (Майдон- Баҳористон) 1830-йили Насриддин шоҳ барпо эттирган кажарлик Шоҳид Муттаҳарий Масжиди жойлашган. Масжид 3700 м² ҳудудни эгалла, ичида ноёб нақшлар билан безатилган галереялар бор. Масжидда Теология Факултети фаолият юритади.

1971-йили Теҳронда эронлик монархиянинг 2500-йиллигига бағишлаб Озодлик Минораси (Озоди) бунёд этилди. Минора устига лифт билан кўтарилиб, қор босган тоғ чўққиларини томоша қилиш мумкин.

Шаҳарнинг жанубида Беҳишт-и Заҳро қабристонида Имом Ҳомайний мақбараси жойлашган. Бу мажмуа таркибига узунлиги 91 метрлик 4 масжид минораси киради.

Шаҳарнинг шимолидаги Саадобод саройи шоҳнинг аввалги ёз қароргоҳи бўлган. Мажмуага бир нечта сарой ва боғ киради. Унинг ёнида Ниаваран саройи жойлашган.

2007-йили Теҳронда Бурж-и Милод телеминораси барпо этилди; бу минора узунлиги бўйича (435 м) жаҳондаги тўртинчидир.

Боғлар

[edit | edit source]

Теҳронда 800-га яқин боғ бор. Улардан энг таниқлилари — Донишчи, Соий ва Шатранж боғлари.

Инқилобгача Шоҳ боғи бўлиб аталган Миллат боғи шаҳардаги энг катта боғларнинг биридир.

Шаҳарнинг марказида Теҳрон Университетининг олдида Лола боғи жойлашган. Унинг шарқий томонида — Қишлоқ Хўжалиги Музейи, ғарбий томонида эса — Замонавий Ҳунар Музейи, шимоли-ғарбида — Гилам Музейи жойлашган.

Ниаваранда Жамшилия боғи бор, у ерда теҳронликлар ўзларининг бўш вақтларини ўтказишади. Боғда очиқ эстрадалар ва меҳмонхоналар жойлашган.

Шаҳр-и Бози боғида (Ислом инқилобигача Лунапарк деб номланган) аттраксионлар ишлайди.

Улкан Читгор боғи шаҳар четида жойлашган. Боғ форс усулида барпо этилган, кўркам ўрмонлар ва сунъий кўллар бор, шаҳардан метро орқали борса бўлади.

Таълим ва фан

[edit | edit source]

Теҳрон — Эрондаги муҳим фан-таълим маркази. Теҳрондаги биринчи олий ўқув юрти 1851-йили очилган (Дор ул-Фунун). Теҳрон Университетига 1933-йили асос солинган — бу Эрондаги биринчи миллий университет ва мамлакатдаги энг катта университетдир.

Шаҳарда элликка яқин олий таълим муассасалари жойлашган, жумладан:

  • Имом Али номли Ҳарбий зобитлик университети
  • Давлат Ҳарбий шифокорлик университет
  • Форобий номли Олий масофадан ўқитиш институти
  • Назарий физика ва математика институти
  • Энергетика институти
  • Эрон Полимерлар ва нефт маҳсулотлари тадқиқоти институти
  • Эрон Телекоммуникациялар университети
  • Нефт тадқиқоти институти
  • Кережлик эркин ислом университети
  • Тиббиёт университети
  • Бокиётуллоҳ номли тиббиёт университети
  • Полиция университети
  • Рей эркин ислом университети
  • Рўдахон эркин ислом университети
  • Теҳрон халқаро университети
  • Теҳрон эркин ислом университети — Биринчи бўлим
  • Теҳрон эркин ислом университети — Марказий бўлим
  • Теҳрон эркин ислом университети — Шимолий бўлим
  • Теҳрон эркин ислом университети — Жанубий бўлим
  • Теҳрон эркин ислом университети — Тиббиёт институти
  • Теҳрон университети
  • Теҳрон Тиббиёт фанлари университети
  • Теҳрон амалий фан ва технологиялар университети
  • Ҳадис номли Теҳрон университети
  • Теҳрон экология университети
  • Амир Кабир номли технология университети
  • Тусий номли технология университети
  • Шариф номли технология университети
  • Аллома Таботабоий номли университет
  • Ал-Заҳро номли университет
  • Аэродинамика университети
  • Бакир ал-Улом номли университет
  • Юқори технологиялар университети
  • Тасвирий санъат университети
  • Имом Содиқ номли университет
  • Имом Ризо номли университет
  • Имом Ҳусайн номли университет
  • Беҳиштий номли тиббиёт университети
  • Шоҳид номли тиббиёт университети
  • Фан ва технологиялар университети
  • Ижтимоий ҳимоя университети
  • Тарбият-и Муаллим университети
  • Тарбият-и Мударрас университети
  • Малик-Аштар номли технологиялар университети
  • Шоҳид номли университет
  • Шоҳид Беҳиштий номли университет
  • Халқаро муносабатлар мактаби
  • Иқтисодий фанлар мактаби

Теҳрон университетлари, умуман бутун Эронда бўлганидек, давлат тасарруфидадир. Шунга қарамасдан талабалар ораси мухолифат шаклланиб туради. 1979-йилги Ислом инқилобида талабалар олий даражада иштирок этди. 1999-йилнинг ёз ойида Теҳрон университети талабалари бошқа университетларга тарқаб, 6 кун давом этган тартибсизликларни бошлашган эди.

Санъат

[edit | edit source]

Биринчи кинотеатри 1904-йили очилган.[37] Ҳозирги вақтда Эрон пойтахтида 70 дан зиёд кинотеатр фаолият юритади, уларнинг йириклари: „Пайванд“, „Европа“ ва „Африка“.[38] Теҳронликларнинг эронлик ва чет эл филмларини кўришга имкониятлари бор, лекин энг асосий филмлар маданият вазирлигининг текширувидан ўтади. Теҳрон Аббос Киарустомий, Муҳсин Маҳмалбаф, Самира Маҳмалбаф, Мажид Мажидий каби таниқли режиссорларнинг ватани бўлиб ҳисобланади.

Теҳрон кўриниши „Олча таъми“ (Киарустомий, 1997) деган филмида намойиш этилади. Филмда Теҳрон кўчалари ҳаётининг турли-туманлиги яхши кўрсатилган; „Насриддин шоҳ — киноюлдуз“ тарихий комедияси (Маҳмалбаф, 1992) эса Эрондаги кинематограф шаклланиши тарихини эркин талқин этади. Таниқли шўро детективи „Теҳрон-43“, номига қарамай Теҳронда тасвирга олинмаган (теҳронлик тасвирлар Мосфилм павилонларида ва Бокунинг тарихий тумани — Ичери Шеҳирде суратга туширилинган).

1937-йили тузилган Теҳрон симфоник оркестри Рўдакий театрида, 1971-йилдан бошлаб эса Шаҳар театрида ижро этади. Театр санъати Эронда айниқса ёшлар орасида оммабоп. Теҳрондек катта мегаполисда песалар қўйиладиган учта театр фаолият юритмоқда: „Театр-и шаҳр“ (Шаҳар театри), „Рўдакий“ ва „Баҳман“. Қолган театр залларида мусиқа постановкалари қўйилади.[39]

Теҳронда (ва буткул Эронда) театр санъатининг ўзгача тури — „Таъзия“ (تعزیه — арабча „аза“) айниқса машҳур. Таъзия шиа диний анъаналаридан келиб чиққан ўзига хос театр жанридир. Бундай песаларнинг сужети бир ҳодиса: имом Ҳусайн ибн Алининг Карбалодаги ҳалиф Язид билан жангдаги вафоти атрофида айланади. Шундай песалар Ашур кунида жуда кўп қўйилади. Театрнинг бу тури Эронда ХИХ асрда Насриддин шоҳ вақтида пайдо бўлди. Унинг шахсий фармони бўйича Теҳронда шу песалар ўйналадиган катта Миллий театр (Такия довлат) барпо этилди. Бу театр 1930-йилларда Теҳрон реконструксияси вақтида бузилди, бироқ Таъзия шу кунгача бор.

Фестиваллар

[edit | edit source]
  • Теҳрон халқаро кинофестивали - 1971-йилдан бери ўтказилади;
  • Фажр халқаро кинофестивали - 1982-йилдан бошлаб, ҳар феврал ойида ўтказилади;
  • Теҳрон халқаро китоб ярмаркаси - 1987-йилдан бошлаб, ҳар май ойида ўтказилади, жаҳондаги энг йирик ярмаркаларнинг бири. ХИХ китоб ярмаркаси 55 000 метр2 майдонда ўтказилади, китоб савдосидан умумий миқдорда $12 миллион тушган;[40]
  • Теҳрон халқаро анимация фестивали - 2002-йилдан бошлаб, ҳар феврал ойида ўтказилади;
  • Санъат фестивали - 2004-йилдан бошлаб, ҳар йили ўтказилади.

Спорт

[edit | edit source]
Пойтахт футбол клуби Персеполис мухлислари Озоди стадионида.

Теҳрон Ўрта Шарқда Осиё ўйинлари ўтган илк шаҳар бўлди. 7-ёзги Осиё ўйинлари Теҳронда 1974-йили бўлиб ўтди. Ўйинларда 25 давлатдан 3010 спортчи қатнашди.[41] Уларни қабул қилиш учун шаҳарнинг шимолий-ғарбида олимпиада қишлоғи барпо этилди.

Теҳронда Эрондаги энг йирик стадион Озоди („Озодлик“) ж��йлашган бўлиб, 100 минг кишини ўз бағрига сиғдира олади. Стадионда Эрон миллий футбол терма жамоаси машғулотлари ва олий лиганинг асосий ўйинлари ўтказилади. Бошқа катта ареналар: "Шаҳид Дастгардий", „Шаҳид Шерудий“ ва „Тахти“. Эрон олий лигасида еттита теҳронлик клуб бор:

  • „Истиқлол“
  • „Персеполис“
  • „Сабо Боттарий“
  • „Пайкан“
  • „Роҳ Оҳан“ (Темир йўллар)
  • „Паас-Тегеран“
  • „Сайпа“ (клуб базаси Теҳрон яқинидаги Кережда жойлашган)

Шемиран ва Дарбанд кварталлари ёнида тоғ чанғиси курорти жойлашган. Тоғ чанғиси мажмуаси Точал тоғида ривожланган ва баландлиги бўйича жаҳонда 5-ўринни эгаллайди. У 1976-йили бунёд этилган. Мажмуанинг энг баланд чўққисини (3730 м) Дарбанд билан арқон йўли боғлайди. Точал қояларида меҳмонхоналар жойлашган. Теҳрон атрофида шунингдек Дизин (у ерда сноубордингдан жаҳон чемпионати ўтказилган) ва Шамак тоғ чанғиси курортлари мавжуд. Об-Али жойида яна теннис кортлари ва отчопар ҳам бор.[42]

Ҳамдўст шаҳарлар

[edit | edit source]

Қизиқарли фактлар

[edit | edit source]
  • Теҳрон Саҳрои Кабир шимолий кенглигида жойлашган, бироқ йилнинг икки ойида Теҳронни қор босади.
  • Теҳрон ҳокимияти шаҳарни яшиллаштириш бўйича беш йиллик режа тузди, режа бўйича 15 миллион дарахт экилиши керак.[44]
  • Теҳронда Марказий ва Яқин Шарқдаги энг катта транспорт ечим тугуни бунёд этиляпти, буджети — 20 триллион риал. Бу лойиҳага Эрон-Ироқ уруши вақтидаги командир Аҳмад Мотевассилян номи берилди.[45]
  • Теҳрон Яқин Шарқдаги энг қиммат шаҳарлар орасида 4-ўринни эгаллаб турибди (Тел-Авив, Дубай ва Абу-Дабидан кейин); дунёда эса 77-ўринда.[46]
  • Теҳрон Баттлефиэлд 3 ўйини сужет тармоғининг марказий шаҳридир.

Панорамалари

[edit | edit source]
Теҳроннинг панорамалик кўриниши
Теҳроннинг панорамалик кўриниши
Тунги панорамалик кўриниши

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Wорлд Газеттеэр: Wорлд - ларгест cитиэс (пер геограпҳиcал энтитй), 2010-01-10да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2010-01-10
  2. Осиёнинг энг катта шаҳарлари (рус.)
  3. [Самонавий Теҳрон (рус.), 2012-10-26да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-10-26 Самонавий Теҳрон (рус.)]
  4. [Эрон янгиликлари (ингл.), 2012-10-18да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-10-26 Эрон янгиликлари (ингл.)]
  5. 5,0 5,1 تاريخچه تهران, 2009-01-24да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-10-26
  6. تهران چگونه پایتخت شد؟
  7. Ҳамд-Аллаҳ Мостаwфи, „Нозҳат ал-қолуб, éд. эт тр. Ле Странге“, стр. 53—60
  8. Мина Марефат, „Тҳе протагонисц wҳо шапед модерн Теҳран“
  9. Иран Чамбер Соcиэтй: Ҳисторй оф Иран: Иран-Ирақ Wар 1980—1988
  10. Возмушённиэ граждане сожгли несколко заправок[сайт ишламайди]
  11. Wорлд Газеттеэр: Wорлд — ларгест cитиэс (пер геограпҳиcал энтитй), 2010-01-10да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2010-01-10 {{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин |титле= ат поситион 23 (ёрдам)
  12. 12,0 12,1 Теҳран, Политиcал ситуатион, 2008-10-14да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-10-28
  13. Ла Форестериэ Урбаине Эт Периурбаине
  14. Теҳеран — ЛоокЛех Энcйcлопаэдиа, 2010-12-17да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-10-28 {{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин |титле= ат поситион 8 (ёрдам)
  15. Алл абоут Осcар[сайт ишламайди]
  16. 16,0 16,1 16,2 16,3 Элиз Санасариан: Религиоус Миноритиэс ин Иран. Cамбридге Университй Пресс, Cамбридге 2000, ИСБН 0-521-77073-4
  17. Джавад Салеҳи-Исфаҳани. Мобилитй анд тҳе дйнамиcс оф повертй ин Иран: Wҳат cан wе леарн фром тҳе 1992-95 панел дата? Мимео, 10/11/2003
  18. БМТ Ривожланиш Программаси, Ҳуман Девелопмент репорт оф тҳе Ислам Републиc оф Иран, 1999
  19. Мике Давис. Ле пире дес мондес поссиблес. Де л’эхплосион урбаине ау бидонвилле глобал. Ла Дécоуверте, 2006 (ИСБН 978-2-7071-4915-2), п. 31
  20. Бижан Ниссараманеш, Мике Траcе, Марcус Роберц. Л’аппаритион де ла рéдуcтион дес рисқуэс эн Иран. Буллетин № 8, Программе политиқуэ дес дрогуэс де ла Фондатион Беcклей, жуиллет 2005
  21. „Иллиcит другс Ситуатион ин тҳе регионс неигҳбоуринг Афгҳанистан анд тҳе респонсе оф ОДCCП“, Унитед Натионс Оффиcе фор Друг Cонтрол анд Cриме Превентион, 2002
  22. Э. Раззагҳи, А. Раҳими, М. Ҳоссени, А. Чаттержеэ. Рапид Ситуатион Ассессмент (РСА) оф друг абусе ин Иран. Превентион Департ., Стате Wелфаре Организатион, Министрй оф Ҳеалтҳ, И.Р. оф Иран анд Унитед Натионс Интернатионал Друг Cонтрол Програм, 1999
  23. Cоммандеур дес форcес де ла полиcе дес ступéфианц де Тéҳéран Меҳди Абоуи, cитé // А. Wиллиам Самии. Друг Абусе: Иранъс „Тҳорниэст Проблем“. Тҳе Броwн Жоурнал оф Wорлд Аффаирс, Волуме ИХ, № 2, ҳивер-принтемпс 2003
  24. ББC НЕWС | Миддле Эаст | Иран смог 'киллс 3,600 ин монтҳ'
  25. 25,0 25,1 25,2 Теҳран, Административе Дистриcц, 2008-10-14да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-10-28
  26. Мэрия Тегерана, 2008-10-13да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-10-26
  27. Теҳран Будгет Инсуффиcиэнт
  28. Теҳран, Эcономй, 2008-10-14да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-10-28
  29. 29,0 29,1 Теҳран, Траффиc & Транспортатион, 2008-10-14да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-10-28
  30. وب سایتهای ایرنا — Ирна, 2008-08-23да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-10-28 {{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин |титле= ат поситион 17 (ёрдам)
  31. ФарсНеwсАгенcй — خبرگزاري فارس, 2012-02-07да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-10-28 {{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин |титле= ат поситион 15 (ёрдам)
  32. МеҳрНеwс.cом — Иран, Ираниан, Нуcлеар, политиcал, wорлд, спорт, Cултурал, эcономиc, СоcиалАндОccатионс неwс анд ҳеадлинес
  33. Wомен оф Иран: Тҳе Cоммунитй — ИранДокҳт.cом
  34. صدا و سیمای جمهوری اسلامی ایران
  35. Армениан Cлуб[сайт ишламайди]
  36. Дринкинг Теҳран дрй
  37. Ле cинéма ираниэн эмпорте ла рéволутион
  38. „Телепҳоне & Аддресс оф cинемас ин Теҳран Иран“. 2007-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 29-октябр.
  39. Тҳе Сеарч Энгине тҳат Доэс ат ИнфоWеб.нет
  40. архив нусхаси, 2014-08-02да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-10-29
  41. Теҳран 1974 Асиан Гамес (пҳото аттачед), 2007-12-03да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-10-29
  42. Теҳран: Спорц & Аcтивитиэс — ТрипАдвисор
  43. архив нусхаси, 2009-01-05да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-10-29
  44. 15м Саплингс то Бе Плантед он Натионал Ландс, 2008-10-14да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-10-29
  45. Гҳалибаф Пропосес Неw Наме фор Биггест Оверпасс ин Миддле Эаст[сайт ишламайди]
  46. „Теҳран, Миддле Эастъс 4тҳ Мост Эхпенсиве Cитй“. 2017-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 29-октябр.

Ҳаволалар

[edit | edit source]