Тоиф қамали
Тоиф қамали | |||||||
---|---|---|---|---|---|---|---|
Муҳаммаднинг ҳарбий фаолиятининг бир қисми | |||||||
| |||||||
Қўмондонлар | |||||||
Муҳаммад Абу Суфён Холид ибн Валид Туфайл ибн Амр Давсий |
Номаълум | ||||||
Кучлар | |||||||
12 000 | 10 000 |
Тоиф қамали (арабча: غزوة الطائف) милодий 630-йилда содир бўлган. Макка фатҳидан кейин Ҳунайн ва Автос г'азотларида маг'лубиятга учраган бутпараст Ҳавозин қабиласи раиси Малик Тоифга қочиб борган эди. Чунки, шаҳар бутпарастликнинг охирги уяси бо'либ турар эди. Шунинг учун, мусулмонлар Тоифни қамалга олишди. Бир ойлик қуршов ва ҳужумлардан кейин улар шаҳарни ташлаб кетишди. Тоифликлар бир қанча вақт о'тиб, исломни қабул қилишди ва бутларни парчалаб ташлашди.
Жанг
[edit | edit source]Сунний манбаларда Тоиф қамалига оид бир қанча маълумотлар берилган бўлиб, Абу Суфён ибн Ҳарб Тоиф қамалида бир кўзидан айрилган.
Қамал
[edit | edit source]Мусулмон қўшинлари томонидан Тоиф дарвозасини ёриб ўтиш учун қилинган бир неча уринишлар муваффақияцизлик билан якунланди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вадаллам ушбу қамал пайтида ҳатто Рим Тестудо тузилмасидан ҳам фойдаланган бўлишлари мумкинлиги айтилади, бироқ Тоиф аҳолиси шаҳар деворларидан мусулмон қўшинларига қизиган темирлар ташлаб, ушбу қамални бузиб ташлашга муваффақ бўлганлиги хабар қилинган. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоиф аҳлига уларнинг узумзорларини ёқиб, кесиб ташлашини ва шаҳар аҳолисининг Исломни қабул қилиб, мусулмон бўлишларини айтган, бироқ фақат 10 кишигина унга эргашган.
Тоиф қамали ярим ой давом этган. Қамал давомида мусулмон қўшинлари деярли ҳеч қандай натижага эга бўлмагач, аскарлар сабрсизлана бошлашган. Кейин эса Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам башорат берувчи бир туш кўрганлар ва қолганлар билан маслаҳатлашган ҳолда орқага чекинган.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон қўшинларига ёрдам бериши учун Бану Ҳавозон қабиласи бошлиғидан (Молик деб аталган) ёрдам сўраб, агар Молик Исломни қабул қилса, унинг оиласини озод қилишини ва барча мол-мулкини қайтариб беришини ваъда қилган. Қабила бошлиғи ушбу таклифни қабул қилиб, мусулмон бўлган ва мусулмонларга Тоифни қамал қилишда ёрдам берган. У Тоиф аҳлининг шаҳар ташқарисида чорва молларини боқишига халақит берган, бу эса қал’а деворлари ичидаги фуқаролар ҳаётининг қийинлашувига сабаб бўлган.
Иштирокчилар
[edit | edit source]- Абу Суфён ибн Ҳарб розияллоҳу анҳу
- Туфайл ибн Амр Давсий[1] розияллоҳу анҳу
- Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу