Jump to content

Учқудуқ

Координаталари: 42°09′24″Н 63°33′20″Э / 42.15667°Н 63.55556°Э / 42.15667; 63.55556
From Vikipediya
Учқудуқ
шаҳар
42°09′24″Н 63°33′20″Э / 42.15667°Н 63.55556°Э / 42.15667; 63.55556
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Навоий вилояти
туман Учқудуқ тумани
Аҳолиси
27 555
Вақт минтақаси УТC+5
Учқудуқ харитада
Учқудуқ
Учқудуқ
Учқудуқ харитада
Учқудуқ
Учқудуқ
1983 йил

Учқудуқ — Ўзбекистон Республикасининг Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги шаҳар (1978-йилдан), туман маркази. Вилоятнинг шимолида. Темир йўли стансияси. Учқудуқдан Навоий шаҳригача 300 км.

Тарихи

[edit | edit source]

Учқудуқнинг пайдо бўлиш тарихи 1950-йилларда СССРлик муҳандис Александр Матвеев томонидан ушбу ҳудудда уран конларини топилиши билан боғлиқ.

Ўша даврдаги геологлар маълумотларига кўра, уран рудалари фақат тоғларда бўлган, шунинг учун конлар биринчи марта О'збекистон ССРнинг Янгиобод манзилгоҳи ва Қирғизистон ССР ҳудудидан топилган.

Геофизика асбоб-ускуналари ривожланиши билан муҳандислар авиацияни ҳам ускуналар билан жиҳозлай бошладилар. Бундай жиҳозлар, хусусан, Қизилқум устидан уча оладиган Ли-2 самолётида мавжуд бўлган. Шундай самолётларнинг бирида радиация аниқланади ва Москвадан қидирув экспедицияси юборилади.

Шаҳарча қурилиши 1956-йилнинг баҳорида Пятигорск 621-бо'лимидан келган 80-кишилик отряд билан бошланган ва ҳозирги шаҳардаги 8- 13- даҳалар ҳудудида С.Н. Бражников бошчилигида икки стандард казармалар қурилган. 1956-йилнинг август ойида эса Лермонтов шаҳридан 100 дан ортиқ кишилик отрайд қо'шимчалари келган ва 1962-йилда Навоийга ко'чиб о'тишган. Шаҳарда қад ростлаган биринчи бинолар бу 11-даҳа ҳудудидаги сув та'миноти иншоати ва вақтинчалик турар-жой ва маданий бинолар мажмуаси ҳисобланади[1]

Кейинчалик, бу жойда 1960-йилларнинг ўрталаригача давом этган 54-сонли стационар геологик партия жойлашган. 1961-йил 2-мартда Учқудуқ Бухоро вилояти таркибида шаҳар типидаги посёлкага айланган[2].

1960-йилларнинг охирида уран рудасини ҳам очиқ, ҳам ер остида қазиб олиш (кейинроқ ер ости ювиш усулида) ҳажмининг тез ўсиши ҳисобига турар-жойлар тез ривожлана бошлаган.

СССРнинг турли бурчакларидан кончилар ва муҳандис-техник мутахассисларнинг доимий ишлаш учун оммавий келиши бошланган. 1978-йилда Учқудуқ шаҳар мақомини олган.

1979-йилгача ёпиқ махфий стратегик обект мақомига ҳам эга бўлган. 1982-йил 20-апрелда эса Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг бир қисмидан Учқудуқни ўз ичига олган Навоий вилояти ташкил этилган.

Географияси

[edit | edit source]

Шаҳар Қизилқум чўлининг марказий қисмида, Учқудуқ темир йўл вокзалидан 12 км узоқликда жойлашган. 1958 йилдан буён шаҳарда Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) ишлаб турибди. Аҳолининг аксарияти ушбу завод ходимларидир.

1995-йилдан буён Учқудуқда йилига 20 тонна олтин ишлаб чиқариш қувватига эга олтин қайта қазиб олиш мажмуаси ишлаб турибди. 2001-йилдан бошлаб ҳудудда Учқудуқ-2 темир йўл линияси — Мискин ишлай бошлаган. Шаҳар ҳудудидан Навоий—Учқудуқ— Нукус йўналишидаги катта автотрасса ўтади.

Аҳолиси

[edit | edit source]

Шаҳарда ҳозирда 34,2 минг киши истиқомат қилади[3].

Учқудуқ ҳақидаги қўшиқ

[edit | edit source]

Учқудуқ шаҳри СССРда Юрий Энтин шеъри, „Ялла“ гуруҳининг „Уч қудуқ“ қўшиғи туфайли кенг танилган.

Саноати

[edit | edit source]

Учқудуқда олтин, олтингугурт, мармар ишлаб чиқарувчи кон саноати корхоналари, жумладан, Навоий кончилик ктига қарашли Шимолий кон бошкармаси, Зарафшон курилиш бошқармаси тасарруфидаги „Шимол“ корхонаси, Кўкпатос геология разведка экспедицияси, Қизилқум 31-геологияразведка партияси, Ўзбекистон—Россия „Промелектро“ қўшма корхонаси, қурилиш, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ва шохобчалари, автокорхона ишлаб турибди.

Ижтимоий обектлар

[edit | edit source]

6 умумий таълим мактаби, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, гимназия, кончилик касбҳунар коллежи ишлаб турибди. Маданият уйи, 3 кутубхона, клуб муассасалари мавжуд. Стадион, соғломлаштириш пункти, сузиш ҳавзаси ва бошқа спорт иншоотлари аҳолига хизмат қилади. Марказий касалхона, тиббий санитария кисми, силга қарши диспансер, поликлиника, аёллар ва болалар консултацияси, дорихона, амбулатория, 4 касалхона, 2 врачлик пункти, давлат санитария эпидемиология назорат маркази ва бошқа тиббий муассасалар фаолият кўрсатади[4].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Кучерский НИ, Аствацатурян Г.Г., Бердников ЭА, Малгин О.Н., Маслов Ю., Орехов АН Навоий кон-металлургия комбинати. Яратилиш ва тарихи . – Тошкент: ИПАК “Шарк”, 2002. – Б. 320-321. - 480 с.
  2. Ведомости Верховного Совета СССР. № 11 (1046), 1961 г.
  3. „Демография“. навстат.уз. Қаралди: 5-июл 2023-йил.
  4. "Учқудуқ" ЎзМЕ. У-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил