Халқаро астрономия иттифоқи
Халқаро астрономия иттифоқи — Халқаро илмий жамият. Жаҳондаги астрономик муассасалар, расадхоналар, интларнинг ҳаракати билан 1919-йил ташкил этилган. Унга 70 давлат аъзо. Ўзбекистон 1998-йилдан аъзо. Асосий вазифалари: астрономиянинг барча соҳаларини ривожлантиришга ёрдам кўрсатиш; астрономик тадқиқотларда илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш; астрономия фани манфаатларини бошқа халқаро ташкилотларда ҳимоя қилиш. Халқаро астрономия иттифоқии. иш органлари ижроия қўмитаси ва астрономиянинг алоҳида муаммолари билан шуғулланувчи 37 та қўмитасидан иборат 7 та бўлимни ўз ичига олади. Қўмиталари, асосан, халқаро конференсия, симпозиум ва бошқа��арни ташкил қилиш йўли билан мувофиқлаштириш ишларини олиб боради. Умумий ишни Халқаро астрономия иттифоқии. Бош ассамблеяси бошқаради; у ҳар 3 йилда бир марта йиғилади. Бош ассамблея умумий йиғилиш ва мажлисларида астрономиянинг энг долзарб масалалари тўғрисидаги маърузалар тингланади, астрономик кузатишлар ҳисоботлари тасдикданади ва янги тадқиқотлар дастурлари таклиф килинади.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |