Jump to content

Хосе Абелла

From Vikipediya
ФутболХосе Абелла
Умумий ма'лумотлар
Тўлиқ исми Хосе Хавер Абелла Фанжул
Таҳаллуси Пепе
Туғилган жойи ва вақти 1994-йил 10-феврал (29 ёш)

Кордоба, Веракрус, Мексика

Фуқаролиги
Бўйи

175 см

Позицияси

Ҳимоячи

Клуб ҳақида маʻлумот
Клуб

Флаг Мексики Атлас

Рақами

4

Хосе Хавер Абелла Фанжул ( испанча: Жосé Жавиэр Абелла Фанжул) — мексикалик футболчи, Атлас клубида ҳимоячи сифатида ўйнайди. У Мексика терма жамоасида ўйнаган. 2016-йилги Олимпия ўйинлари иштирокчиси.

Клуб карераси[edit | edit source]

Абелла "Сантос Лагуна" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2011-йилда Хосе мавсум учун клубнинг асосий таркибига киритилади. Абелла клуб сафида бир дақиқа ҳам ўйнамай ва захирадан бир марта ҳам майдонга тушмасдан Мексика чемпионига айланади. 2012-йилнинг 27-июлида Круз Азулга қарши ўйинда у Мексика Примерасида[1] дебют қилади. У тезда асосий таркибдан жой олади ва Фелипе Балойнинг кетиши билан жамоанинг асосий ҳимоячисига айланади. 2014-йилнинг 19-февралида Либертадорес кубоги доирасида уругвайнинг Пенарола клубига қарши ўйинда Абелла “Сантос” сафидаги илк голини уради[2]. 2015-йилда Хосе иккинчи марта Мексика чемпионатида ғолиб чиқади.

2018-йилда Абелла учинчи марта мамлакат чемпионига айланади.

2019-йил 12-декабрда Абелла 2020-йилги Cлаусура[3] учун Атлас клубига ижарага берилади.

Халқаро карераси[edit | edit source]

2013-йилда Мексика ёшлар терма жамоаси таркибида Абелла Тулондаги турнирда фаол иштирок этади. Ўша йили у турнирда бир дақиқа ҳам ўйнамаганига қарамай, КОНКАКАФ ёшлар ўртасидаги чемпион бўлади. 2013-йилнинг ёзида Хосе ёшлар терма жамоаси билан Туркиядаги жаҳон чемпионатига йўл олади. Турнирда у Греция[4], Парагвай[5], Мали[6] ва Испания[7] жамоаларига қарши ўйинларда иштирок этган.

2015-йилда Абелла Мексика олимпия терма жамоаси таркибида Канадада бўлиб ўтган Панамерика ўйинларида кумуш медални қўлга киритади. Турнирда у Парагвай[8], Тринидад ва Тобаго[9], Панама[10] ва икки марта Уругвай[11][12] жамоаларига қарши ўйинларда иштирок этган.

2016-йилнинг ёзида Абелла Мексика олимпия терма жамоаси таркибида Рио-де-Жанейродаги Олимпия ўйинларида иштирок этади. Турнирда у Германия[13] ва Фижи[14] жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушади.

2018-йилда Абелла Мексика терма жамоаси сафида АҚШга қарши ўртоқлик ўйинида дебют қилади.

Ютуқлари[edit | edit source]

"Сантос Лагуна"
  • Мексика чемпиони : Клаусура 2012, Клаусура 2015, Клаусура 2018
  • Мексика кубоги ғолиби: Апертура 2014
  • Чемпионлар чемпиони : 2015-йил
Префабрик
Мексика (20 ёшгача)
  • КОНКАКАФ ёшлар чемпиони : 2013-йил
Мексика (23 ёшгача)
  • Панамерика ўйинлари чемпиони: 2015-йил

Ҳаволалар[edit | edit source]

  1. „Сантос Лагуна вс. Крус Асуль 3:2“ (эн). соccерwай.cом (2012-йил 27-июл). 2013-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 19-феврал.
  2. „Пеньяроль вс. Сантос Лагуна 0:2“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 19-феврал). 2014-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 19-феврал.
  3. „Жавиэр Абелла эс эл сегундо рефуэрзо дел Атлас пара эл Cлаусура 2020“ (эс). Медиотиэмпо (2019-йил 12-декабр). 2020-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 17-июл.
  4. „Мексика (до 20) вс. Греция (до 20) 1:2“ (эн). соccерwай.cом (2013-йил 22-июн). 2013-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 19-феврал.
  5. „Мексика (до 20) вс. Парагвай (до 20) 0:1“ (эн). соccерwай.cом (2013-йил 25-июн). 2013-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 19-феврал.
  6. „Мали (до 20) вс. Мексика (до 20) 1:4“ (эн). соccерwай.cом (2013-йил 28-июн). 2022-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 19-феврал.
  7. „Испания (до 20) вс. Мексика (до 20) 2:1“ (эн). соccерwай.cом (2013-йил 2-июл). 2013-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 19-феврал.
  8. „Парагвай (до 22) вс. Мексика (до 22) 1:1“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 14-июл). 2015-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 5-ноябр.
  9. „Тринидад и Тобаго (до 22) вс. Мексика (до 22) 2:4“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 21-июл). 2015-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 5-ноябр.
  10. „Мексика (до 22) вс. Панама (до 22) 2:1“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 24-июл). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 5-ноябр.
  11. „Мексика (до 22) вс. Уругвай (до 22) 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 17-июл). 2015-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 5-ноябр.
  12. „Уругвай (до 22) вс. Мексика (до 22) 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 26-июл). 2015-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 5-ноябр.
  13. „Мексика (до 23) вс. Германия (до 23) 2:2“ (эн). соccерwай.cом (2016-йил 4-август). 2016-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 11-август.
  14. „Фиджи (до 23) вс. Мексика (до 23) 1:5“ (эн). соccерwай.cом (2016-йил 7-август). 2016-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 11-август.