Jump to content

тегирмон

From Vikilug‘at

Ўзбекча (уз)

[edit]

Морфологик ва синтактик хусусиятлари

[edit]

те-гир-мон

Айтилиши

[edit]

Этимологияси

[edit]

ТЕГИРМОН 'ғаллани ун қилиб, шолини оқлаб гу— РУч Қилн6 берадиган қурилма'. Сой бўйида беҳисоб дарахтлар орасига кўмилган тегирмон гувул-лар эди (Абдулла Қаққор). Бу от қадимги туркий тилда аилан—' маъносини англатган тегир- феълидан (Девон,

го™ таГИрМЙА неЧ) -мäн Қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, 177; Девон, И, 350); ўзбек тилида учинчи буғиндаги ä унлиси â унлисига алмашган: тегир— + мäн = тегирмäн > тегирмâн.
Ўзбек тилининг этимологик луғати (И-жилд) маълумотларидан фойдаланилган; қ. Адабиётлар рўйхати.

Маъновий хусусиятлари

[edit]

Маъноси

[edit]
Ғаллани, донни янчиб ун қилиш учун мосланган, махсус қисмлардан иборат, сув, шамол, электр энергияси ва ш.к. кучи билан ишлайдиган қурилма. ◆ Сув тегирмон. Шамол тегирмон. Тегирмон тоши. Тегирмонга дон олиб бормоқ. н ◆ Сой бўйида беҳисоб дарахтлар орасига кўмилган тегирмон гуву.иар эди. А. Қаҳҳор, „Асрор бобо“ . ◆ Ирмоқлар анҳорларга қўшилиб, тегирмон, обжувозларни ҳаракатга келтиради. Ж. Аб-дуллахонов, „Орият“ .

2 Шундай қурилма жойлашган бино, жой. ◆ Менга қара, чопиб тегирмонга бориб кел! Озгина буғдойга ун алишиб келасан. С. Сиёев,

Ёруғлик. ◆ Тегирмон Шўхсойнинг бўйида жой-лашган эди. А. Қаҳҳор, „Асрор бобо“ .
Бир тегирмон сув Бир тегирмонни юр-гизишга етарли сув. ◆ Илгари канал тўғриси-да гап бўлганда, Сидиқжон уни бирон тегирмон сув элтадиган ариқ деб ўйлаган эди. А. Қаҳҳор, „Қўшчинор чироқлари“ . Бошида тегирмон тоши юргизмоқ Жуда қаттиқ қий-намоқ, азоб бермоқ, жабр-зулм ўтказмоқ. ◆ ..этларимни ништар билан тилсинлар.. бо-шимда тегирмон тоши юргизсинлар! Мен сиз-дан ажралмайман! Ҳамза, „Бой ила хизмат-чи“ . Тегирмон боши Тегирмон жойлашган жой. ◆ Ҳайдар ота шу ўй билан тегирмон бошига етганини ҳам билмай қолди. А. Қаҳҳор, „Асрор бобо“ . Тегирмон навбати билан Ҳар қандай ишнинг ўз муддати, бунда ҳар ким-нинг навбат билан келадиган тартиб ўрни бор (бўлади), деган маъноли ибора. ◆ Нега шошасиз, тегирмон ҳам навбати билан. Тегирмон тоши Тегирмонда донни эзиб май-далаш, ун қилиш учун ишлатиладиган, махсус тайёрланган тош. ◆ ..бир ўғил билан ерга михланиб ўтиравериш, тегирмон тошидек, уни кун сайин эзиб юборарди. Д. Нурий, „Ос-мон устуни“ . Тегирмон қилмоқ (ёки тортмоқ) Донни тегирмонда ун қилмоқ. ◆ Отамнинг дўсти Маҳкамбой ака тегирмон қилдириб қўйган чакса зоғора унни орқалаб, орқамга қайтдим. С. Абдулла, „Ёшлик йилларим“ . Тегирмонга тушса, бутун чиқади Ҳар қандай ноқулай, ёмон ҳолатдан қутулишнинг йўли-ни топадиган, уддабурон маъноли ибора. ◆ Тинчлан, қизим.. у келади. Келадиган вақт бўпқолди. Отамурод — тегирмонга тушса, бутун чиқадиган йигит. М. Мансуров, „Ёмби“ . Тегирмонига сув қуймоқ Кимсанинг бирор иш-фаолиятига (одатда, салбий деб қара-лувчи ишига) кўмаклашмоқ, унга куч бер-моқ. ◆ Наҳотки дўст билан душманни ажра-толмайсиз. Наҳотки муттаҳамларнинг тегирмонига сув қуйганингизни сезмасангиз! Ш. Рашидов, „Бўрондан кучли“ .

Синонимлари

[edit]

Антонимлари

[edit]

ТЕГИРМОН. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.

Таржималари

[edit]

тегирмон
мельница; // мельничный; ◆ шамол тегирмон ветряная мельница; ◆ сув тегирмон водяная мельница; ◆ тегирмон тоши мельничный жёрнов, ◆ тегирмон парраклари мельничные колёса; ◆ бир тегирмон сув поток воды (в арыке, канале), достаточный для приведения в движение мельницы; ◆ тегирмон қилмоқ (или тортмоқ) молоть муку на мельнице; ◆ 

  • бировнинг тегирмонига сув қўймоқ лить воду на чью-либо мельницу; ◆ бошингда тегирмон тоши юргизаётирманми? (букв. разве я кручу мельничный жёрнов на твоей голове?) разве я мучаю тебя?