Jump to content

1998

From Vikipediya

1998-йил — „Оила йили“. 13-январ. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси „Алпомиш“ достони яратилганлигининг 1000-йиллигини нишонлаш тўғрисида" қарор қабул қилди.

Минг йилликлар: 2-мингйиллик
Асрлар:
Ўн йилликлар:
Йиллар:

Ўзбекистон

[edit | edit source]
  • 26-январ — Толибжон Содиқов номидаги халқаро мусиқий хайрия жамғармаси рўйхатдан ўтказилди.
  • 27-январ — Оила манфаатларини таъминлаш борасида 1998-йилда амалга ошириладиган тадбирлар давлат дастури эълон қилинди.
  • Январ — Гулистонда „Лечива фармсаноат“ Ўзбекистон — Чехия қўшма корхонаси ишга тушди.
  • 2-феврал — Республика „Оила“ илмий-амалий маркази ташкил этилди.
  • 4-феврал — Вазирлар Маҳкамасининг 1997-йил 30-декабрдаги қарорига мувофиқ „Ус тоз“ Республика жамғармаси тузилди.
  • 19-феврал — Ўзбекистон, Қирғизистон, Хитой ҳукуматлари ўртасида ТошкентАндижонЎшҚашқар автомобил йўлида халқаро автомобил транспорти қатнови тўғрисида битим имзоланиб, йўл қурилиши бошланди.
  • 24-феврал — „Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини бошқариш тўғрисида“ қарор чиқди.
  • 24-феврал — Тошкент педагогика институтига университет мақоми берилди.
  • Феврал — „Тошкент трактор заводи“ давлат аксиядорлик жамиятида 22 ва 32 от кучига эга бўлган икки турдаги мини тракторлар ва уларга ускуналар комплектларини ишлаб чиқарадиган Хитой билан қўшма корхона ташкил этилди.
  • 4-март — Тошкентда Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув маркази ташкил этилди.
  • 26-март — „Ўзбекистон театр санъатини ривожлантириш тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ „Ўзбектеатр“ ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ва унинг қошида театр ижодкорлари уюшмаси ташкил этилди.
  • Март — Қўқон электр машинасозлик заводида Асакадаги „ЎзДЕУавто“ корхонасида тайёрланадиган автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
  • Март — Тошкентда ўзбек ва рус тилларида „Ҳуқуқ“ — „Право“ илмий-назарий юридик журналининг 1-сони чиқди.
  • Март — Тошкент ва Фарғона шаҳарларида Аҳмад ал-Фарғонийнинг 1200-йиллигига бағишланган илмий конференсия бўлиб ўтди.
  • Март — Ўзбекистон „Олимпия шоншуҳрати“ музейига Халқаро Олимпиада қўмитасининг „Олимпия шон-шуҳрати“ музейи филиали мақоми берилди.
  • 3-апрел — Урганчда Хоразмий ва Беруний номларидаги боғларга асос солишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
  • 9-апрел — „Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони чиқди.
  • 21-апрел — Ўзбекистон Республикасидаги умумтаълим мактаби ва бошқа ўқув муассасаларининг „Ёшлик“ кўнгилли спорт жамияти тузилди.
  • 23-апрел — „Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қўллабқувватлаш ҳақида“ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони чиқди.
  • 30-апрел — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 11-сессиясида „Ер кодекси“, „Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида“, „Фермер хўжалиги тўғрисида“, „Деҳқон хўжалиги тўғрисида“, „Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида“ (янги таҳрирда) қонунлар қабул қилинди; Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси тасдиқланди.
  • Апрел — Ўзбекистон Республикаси деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси ташкил этилди.
  • 4-май — Музейларни қўллаб-қувватлаш республика „Ўзбек музей“ жамғармаси рўйхатдан ўтказилди.
  • 12-май — „Ўзбекистон Республикаси халқ устаси“ фахрий унвони таъсис этилди.
  • 22-май — Ўзбек алпинистларидан биринчи бўлиб Рустам Ражабов Жомолунгма (Эверест) чўққисини забт этиб, Ўзбекистон байроғини ўрнатди.
  • Май — Навоий вилоятида Қизилқум фосфорит комбинатининг биринчи навбати ишга тушди.
  • Май — Тошкентда Халқаро хусусий суғурта компанияси очилди.
  • Май — Тошкент рус ёш томошабинлар театри Ўзбекистон ёшлар театрига айлантирилди.
  • 24-июл — Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси ташкил этилди.
  • Июл — Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида велосипед ишлаб чиқарадиган „Санлайт“ Ўзбекистон—Хитой қўшма корхонасининг очилиш маросими бўлди.
  • 25-август — „Ўзбекистон ифтихори“ фахрий унвони таъсис этилди.
  • 28-29-август — 1-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 12-сессиясида „Давлат ер кадастри тўғрисида“, „Маданий бойликларни четга олиб чиқиш ва олиб келиш тўғрисида“ қонунлар қабул қилинди.
  • 28-август — „Эл-юрт ҳурмати“ ордени таъсис этилди.
  • 29-август — Тошкентда „Куч — адолатда“ Ўзбекистон Республикаси Олий суди газетасининг 1-сони чиқди.
  • Август — Ўзбек учувчи-астронавти С.Шарипов америкалик ва россиялик 7 кишилик экипаж таркибида „Эндевер“ космик кемасида космосга парвоз қилди.
  • 6-сентябр — Халқаро кураш ассоциацияси тузилди.
  • 16-сентябр — Тошкентда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Улуғбек номидаги Астрономия институтига асос солинганлигининг 125 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
  • 24-сентябр — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси „Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллик юбилейини нишонлаш тўғрисида“ қарор қабул қилди.
  • 25-сентябр — „Туркистон-Пресс“ нодавлат ахборот агентлиги ташкил этилди.
  • 28-сентябр — Тошкентда Осиё Тараққиёт банкининг доимий ваколатхонаси очилди.
  • 30-сентябр — Ҳазораспдаги Ўзбекистон—Туркия Хоразм қанд заводи қўшма корхонасида дастлабки қанд маҳсулоти ишлаб чиқарилди.
  • 23-октабр — Самарқандда ҳадис илмининг султони Имом ал-Бухорий таваллудининг 1225-йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 40 мамлакатидан меҳмонлар иштирок этди. Шу куни Хартанг қишлоғида Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуининг очилиш маросими бўлди.
  • 24-октабр — Фарғона вилоятида Аҳмад ал-Фарғоний таваллудининг 1200-йиллигига бағишланган тантанали маросимлар бўлиб ўтди. Фарғона шаҳрида Аҳмад ал-Фарғоний номи билан аталадиган истироҳат боғи очилди. Қува шаҳрида Аҳмад ал-Фарғонийга ҳайкал ўрнатилди.
  • 6-ноябр — Тошкентда ЙУНЕСКО Ижроия Кенгаши 155-сессиясининг якунловчи мажлиси бўлиб ўтди. ЙУНЕСКО Бош директори Федерико Маёр бошчилигидаги гуруҳ Тошкент давлат университетида Мирзо Улуғбек номидаги ЙУНЕСКО кафедраси очилиши маросимида иштирок этди.
  • 13-14-ноябр — Термизда биринчи „Алпомиш ўйинлари“ фестивали ўтказилди.
  • 17-ноябр — Тошкентда „Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ноҳукумат ташкилотларининг роли“ мавзуида халқаро конференсия бўлиб ўтди.
  • Ноябр — Ўзбекистоннинг „Фармед“ хусусий фирмасига халқаро мукофот — „Сифат олтин юлдузи“ топширилди.
  • Ноябр — Тошкентда синхрон сузиш бўйича „Сув париси“ 1-халқаро турнир бўлиб ўтди.
  • Декабр — „Ўзбекнефтгаз“ нефт ва газ саноати миллий корпорацияси „Ўзбекнефтгаз“ миллий холдинг компаниясига айлантирилди.
  • 22-декабр — Бангкокда ўтказилган 13-Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар спортнинг 23 тури бўйича 42 мамлакат спортчилари билан беллашиб, ўнта энг кучли жамоа сафига кирди ва 40 та медал — 6 та олтин, 22 та кумуш ва 12 та бронза медални қўлга киритди.
  • 24-25-декабр — 1-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 13-сессиясида „Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида“ қонун қабул қилинди.
  • 1998 — Наманган саноат-технология институти Наманган муҳандисликпедагогика институти деб қайта номланди.
  • 1998 — „Пахтасаноатилм“ илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилди.
  • 1998 — Сурхондарё вилояти археология музейи ташкил этилди.
  • 1998 — Тошкентда „Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси“ ташкил этилди.

Воқеалар

[edit | edit source]

Туғилган

[edit | edit source]

Вафот этган

[edit | edit source]


Бу мақола русча ёзилган.

нотҳумб

Илтимос, мақолани ўзбек тилига таржима қилинг.