Банка
Appearance
География | |
---|---|
Майдони | 11 413 км2 |
Денгиз сатҳидан баландлиги | 63 м. |
Ма'мурият | |
Давлат | Индонезия |
Минтақа | Бангка-Белитунг |
Демография | |
Аҳолиси | 626 955 |
Қо'шимча ма'лумот |
Банка, Бангка — Индонезияга қарашли орол. Катта Зонд о.лари таркибида. Майдони 11,6 минг км². Бош шаҳри — Панкалпинанг . Оролнинг кўп қисми аллювиал текислик, баъзи жойларида гранитли тепаликлар учрайди. Энг баланд жойи 699 м. Б.да нам тропик ўрмонлар бор; ботқоқлик кўп. Қалайи қазиб олинади. Аллювиал, қирғоққа яқин денгиз ва гидротермал конлар мавжуд бўлиб, 1709-йилдан бошлаб фойдаланилади. Металлнинг умумий захираси 275 минг т. чамасида. Сочилмаларда касситерит миқдори 150 — 700 г/м3.
Адабиётлар
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |