Jump to content

Бурж

From Vikipediya

Бурж — Қуёшнинг йиллик кўринма ҳаракати доирасидаги ўн икки юлдуз туркумининг номлари. Бу сўз зодиак юлдузи туркумлари Даяв, Ҳут. Ҳамал, Савр, Жавзо, Саратон, Асад, Сунбула, Мезон, Ақраб, Қавс, Жадийларга нисбатан қўлланилади (жадвалларга қ.). Улар Қуёшнинг йиллик кўринма ҳаракат йўли (эклиптика) бўйлаб жойлашган. Ҳар бирида Қуёш тахминан бир ойча бўлади. Б. юлдуз туркумларидан Қуёш системасининг деярли барча сайёралари, кометалари ва Ойнинг ҳам кўринма ҳаракат йўллари ўтади. Юнонистонда Б. туркумларини алоҳида ажратиб, уларни махсус белгилар билан ифодалашган. Шунга кўра, осмон гумбазида баҳорги (Ҳамал) ва кузги (Мезон) тенгкунлик, ёзги (Саратон) ва қишки (Жадй) Қуёш туриш нуқталари ҳам ўша белгилар билан белгиланади. Пресессия ҳодисаси сабабли ўтган 2 минг йил ичида бу нуқталар сурилиб, қўшни юлдуз туркумларига ўтиб кетган бўлишига қарамай, шу белгилар, шунингдек Саратон ва Жавзо тропиклари деб аталувчи номлар ҳам сақланиб қолган.

Туркий халқларда ойларнинг номи ҳам Б. номидан олинган. Баҳор фасли — буржи обий (ҳамал—22-мартдан, савр—21-апрелдан, жавзо— 21-майдан), ёз фасли — буржи норий (саратон — 22-июндан, асад—232-июлдан, сунбула —23 августдан), куз фасли — буржи бодий (мезон—24-сентабрдан, ақраб—23 октабр ман, қавс—23-ноябрдан), қиш фасли — буржи ҳокий (жадй—22 декабрдан, далв— 20-январ

дан, ҳут—19-февралдан) деб аталган. 12 йиллик мучал йиллари боши ҳамалаян ҳисобланади (қаранг Зодиак).

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил