Jump to content

Дада Моктар Оулд

From Vikipediya

Моктар Оулд Дадда(арабча: مختار ولد داده Мукҳтор Оулд Дада,1924-йил 25 декабр,Бутилимит 2003-йил 14-октябр, Париж )-Мавритания давлат арбоби, Мавританиянинг биринчи президенти ва бош вазири. У 1960- йилда Мавритания мустақилликка эришгандан 1978- йилгача, ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимиятдан ағдарилгангача ҳокимиятда эди.

Мавритания мустақиллигига қадар биографияси

[edit | edit source]

Моктар Оулд Дадда 1924-йил 25-декабрда ҳозирги Мавритания жануби-ғарбидаги,ўша пайтда Франсия Ғарбий Африкасининг бир қисми бўлган Бутилимит шаҳрида марабут(мусулмон олими) оиласида туғилган.1942-1948 йилларда мустамлака ма'муриятида таржимон бо'либ ишлаган. Сорбоннада ҳуқуқшунослик таҳсил олди,университет дипломини олган биринчи Мавританиялик бо'лди,кейин Дакарда ҳуқуқшунос бо'либ ишлади.1950-йилларнинг охирида у Мавританияга қайтиб,марказчи-сўл прогрессив Мавритания иттифоқига қўшилди ва унинг ижроия кенгаши президенти этиб сайланди. 1959-йилда янги партия - Мавританияни қайта гуруҳлаш партияси тузилди.1959-йилда Мавритания мустақилликка эришгунга қадар бо'либ о'тган охирги сайловларда унинг партияси Миллий Ассамблеядаги барча о'ринларни қо'лга киритди ва у Бош вазир этиб тайинланди.

Ҳокимиятдан четлатиш ва муҳожирлик

[edit | edit source]

1978-йил 10-июлда подполковник Мустафо Оулд Муҳаммад Солиҳ давлат тўнтариши уюштирди ва Моcтар Оулд Даддуни ағдарди.Мамлакатни Миллий тикланиш олий қо'митаси деб номланган ҳарбий хунта бошқарган.1977-йилда Мавритания урушдан чиқди ва Г'арбий Саҳрогача бо'лган ҳудудий да'волардан воз кечди.

Моктар Оулд Дадда тахминан бир йил қамоқда о'тирди ва 1979-йил август ойида у Франсияга кетишга рухсат олди у ерда 1980-йил"Демократик Мавритания учун иттифоқ"мухолифат гуруҳини ташкил қилди.Унинг Мавританияда давлат тўнтариши уюштириш ва ҳокимиятга қайтишга бўлган барча уринишлари муваффақияцизликка учради.2001-йил 17-июлда Дадда Мавританияга қайтишга рухсат олди [1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. «Оустед Мауританиан пресидент дуэ ҳоме фром 23 еарс ин эхиле». Агенcе Франcе Прессе. Жулй 17, 2001.