Jump to content

Карер

From Vikipediya
Сахадаги карер

Карер (франсузча: cарриèре) — фойдали қазилмаларни очиқ усулда қазиб оладиган корхона; ер қаъридан фойдали қазилмаларни очиқ усулда қазиб олишда ҳосил бўладиган чуқурликлар мажмуи. К. бир нечта поғонаʻона тизимларидан иборат бўлиб, одатда, юқоридаги поғоналар пуч тоғ жинсларида жойлашади, пастки поғоналарда фойдали қазилма қазиб олинади. Фойдали қазилмани қазиб олиш учун пуч (қоплама) тоғ жинсларини суриб очилади.

Очиқ усулда фойдали қазилмаларни қазиб олиш қад.дан маълум. Дастлабки катта Карерлар Қад. Мисрда эҳромлар бунёд этилиши билан боғлиқ бўлган, кейинчалик Карерларда бунёдкорлик ва ҳайкалтарошлик ишлари учун мармар тошлари катта ҳажмда қазиб олинган. 20-аср бошигача очиқ кон ишлари кенг ривожланган. Асрнинг охирига келиб дунёда қурилиш материаллари сифатида ишлатиладиган тоғ жинсларининг қарийб 95%, фойдали қазилмаларининг 70%, қўнғир кўмирнинг 90%, тошкўмирнинг 20% Карерлардан қазиб олинган. Катта Карерларда йилига ўнлаб миллион тонна фойдали қазилма ва пуч тоғ жинслари қазилади. Жаҳондаги энг катта Карерлар: "Богатир" (Қозоғистон) — йилига 50 млн.т дан ортиқ тошкўмир ва 25 млн.м3 қоплама тоғ жинслари, "Маунт-Райт". (Канада) — 45 млн. т темир рудаси ва 25 млн.т қоплама тоғ жинслари, "Фортуна" (Германия) — 42,6 млн.т қўнғир кўмир ва 89,2 млн.м3 қоплама тоғ жинслари қазиб чиқарилади. Ўзбекистонда "Мурунтов" олтин қазиб оладиган Карер бор. Йиллик унумдорлиги 45 млн.м3. Узунлиги 3500 м, эни 2500 м, чуқ. 300 м. Лойиҳада 600 м гача чуқурлаштириш кўрсатилган. "Қалмоққир" Карернинг йиллик унумдорлиги 24 млн.м3 бўлиб, таркибида мис, олтин, кумуш, қўрғошин, пйх, рений, осми�� мавжуд бўлган руда қазиб олинади. "Ангрен" Карерида йилига 3 млн. т атрофида қўнғир кўмир ва каолин қазиб олинади. Ўзбекистондаги 36 мармар ва 21 гранит Карер ларда йилига 2,3 млн.м3дан ортиқ (2001) қоплама тошлар ва миллионлаб м3 оҳактош қазиб олинади. Мармар қазиб олинадиган Ғозғон, Жом, Зарбанд ва Нурота Карерлари, гранит чиқадиган Лангар ва Севасой Карерлари машҳур.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил