Jump to content

Нжамена

From Vikipediya

НжаменаЧад пойтахти. Шари дарёсининг ўнг соҳилида, унга Логоне дарёси қуйилишида жойлашган. ШариБагирми префектурасининг маъмурий маркази. Иклими экваториал, муссонли иклим. Январнинг ўртача температураси 24°, июлники 27,7°. Йилига 648 мм ёғин ёғади. Аҳолиси 530,1 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Шаҳарга 1900-йилда Франсиянинг Марказий Африкадаги ҳудудларининг маъмурий маркази сифатида асос солинган ва командир Лами номи билан 1973-йилгача Фортлами деб аталган. 1920—58 йилларда Франсиянинг Чад мустамлакасининг маъмурий маркази. 1958-йилдан Чад мухтор Республикаси, 1960-йилдан мустақил Чад давлати пойтахти. Н.да президент қароргоҳи, Миллий мажлис, ҳукумат муассасалари ва бошқа жойлашган. Мамлакатнинг муҳим иқти-содий, савдо-молия ва маданий маркази. Озиқ-овқат ва енгил саноат корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Пахта, чорва билан савдо қилинади. Университет, миллий музей бор. Меъморий ёдгорликлардан Катта масжид, собор ва бошқа сақланган.[1]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил