Jump to content

Сичқонлар

From Vikipediya

Сичқонлар (Мус) — сичқонсимонлар оиласига мансуб кемирувчилар уруғи. Гавдасининг узунлиги 12 см гача, думи деярли гавдасининг узунлигига тенг. Ер юзида жуда кенг тарқалган, 25 га яқин тури бор. Ўзбекистонда уй сичқони кўп учрайди; уз. 7—11 см, думи 4—10 см. Танасининг орқа томонида юнги кулранг, малларанг ёки қум рангида; корни очиқроқ тусда. С.нинг дастлабки ареали Евросиёнинг жан. ва шим. ҳудудлари; ҳозирги Ер юзининг барча қисмида учрайди. Уй Си хонадонлар, боғ, полиз, дала ва бошқа жойларда тарқал ҳ ган, 30—40 см чуқурликда уя қазиб яшайди. Ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотлари, хусусан, одам истеъмол қиладиган маҳсулотлар, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари донлари ва бошқа билан озиқланади. Уй Си 2 ойда вояга етади, бўғозлик даври 18—24 кун, 1 йилда 4—7 марта 5—8 тадан болалайди. 1,5—3 йил яшайди. С. одам ва ҳайвонларнинг бир қанча хавфли касалликлари (ўлат, туляремия ва бошқалар)ни таркатади.