Туризм (франсузча: оур — сайр, саёҳат), сайёҳлик — саёҳат (сафар) қилиш; фаол дам олиш турларидан бири. Туризм деганда жисмоний шахснинг доимий истиқомат жойидан соғломлаштириш, маърифий, касбиямалий ёки бошқа мақсадларда борилган жойда (мамлакатда) ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда 24 соатдан кам бўлмаган ва 365 кундан ошмаган ҳолда саёҳат қилиши тушунилади. Туризмнинг тарихи ХИХ аср бошларига бориб тақалади. Дастлаб Англиядан Франсияга уюшган сайёҳлик ташкил этилган (1815). Туризмнинг асосчиси ҳисобланмиш инглиз руҳонийси Томас Кук 1843-йилда 1-темир йўл сайёҳлигини ташкил қилди. Шундан сўнг у ўзининг хусусий туристик корхонасини тузди ва 1866-йилда дастлабки сайёҳлик гурухлари АҚШга жўнатилди. Шарқда араб сайёҳи Ибн Баттута 21 ёшида саёҳатини бошлаб, деярли барча Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларини пиёда кезиб чиқди.

Мовароуннаҳрда илк сайёҳларнинг сафарлари Амир Темур ва Темурийлар даврида фаоллашган. Амир Темур франсуз қироли Карл ВИ ва инглиз қироли Генрих ИВ билан доимий алоқада бўлган. Унинг элчиси 1403-йили Парижга келган. Испаниялик Клавихонинг "Буюк Темурнинг ҳаёти ва фаолияти" китобида Мовароуннаҳрдаги ижтимоий ҳаёт ва сайёхларнинг Темур давлатига интилиши акс этган.

Ҳозирги даврда Туризм дунёнинг жуда кўп мамлакатларида оммавий тус олган. Одатда, Туризм туризм ташкилотлари орқали туризм маршрутлари бўйича уюштирилади. Туризмнинг жуда кўп турлари ва шакллари мавжуд (ички, халқаро, ҳаваскорлик туризми, уюшган туризм, яқин жойга саёҳат, узоққа саёҳат, билим савиясини кенгайтириш мақсадидаги туризм, тоққа чиқиш, сув туризми, автотуризм, пиёда юриладиган туризм, спорт туризми ва бошқалар).

Ўзбекистонда туризм соҳасига раҳбарликни "Ўзбектуризм" миллий компанияси (27-июл, 1992-йилда тузилган) олиб боради. Компаниянинг асосий вазифаси туризм инфраструктурасини ривожлантириш, чет эл сармоясини жалб қилиб замонавий туристик комплексларни барпо этиш, янги туристик йўналишларни ишлаб чиқиш, хизматлар доирасини кенгаитириш ва бошқалардан иборат.

"Ўзбектуризм" миллий компанияси саёҳат қилиш турига қараб қуйидаги туристик йўналишларни ишлаб чиққан: классик йўналиш (Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент; Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Тошкент). Бу йўналиш энг қадимги ёдгорликлар ва бошқа тарихий-маданий обидаларга ташриф билан боғлиқ; экологик туризм йўналиши (Чимён, Чорвоқ дам олиш ва даволаниш оромгоҳи, Зомин қўриқхонаси, Бухоро вилоятидаги қўриқхоналар). Бу йўналиш алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар ва сайёҳлар учун экологик жиҳатдан қулай ғамда фойдали ҳисобланадиган жойларга ташриф билан боғлиқ; археологик туризм йўналиши (Қорақалпоғистон, Сурхондарё, Самарқанд ҳудуддари бўйлаб). Бу йўналиш Ўзбекистоннинг энг қад. топилмалари ва археологик қазишмалар олиб борилаётган жойлари билан танишишни мақсад қилиб қўяди; экстре мал туризм йўналиши (Чимён, Фарғона водийси, Орол бўйи, Бухоро, Навоий вилояти ҳудудлари бўйлаб); линий туризм йўналиши (Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Тошкент) — мамлакатимиздаги тарихий диний обидаларни зиёрат қилиш билан боғлиқ.

Туризм соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, туристик хизматлар бозорини ривожлантириш, шунингдек, туристлар ва туристик фаолият субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг "Туризм тўғрисида"ги қонуни кабул килинган (20-август 1999). Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2005-йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш давлат дастури тўғрисида"ги фармони (15-апрел 1999) соҳани ривожлантиришда муҳим омил бўлди.

Туризм ташкилотларини такомиллаштириш ҳамда кичик ва ўрта туристик корхоналарнинг хизмат кўрсатиш бозорини фаоллаштириш, шунингдек, хорижий сармояни туризм соҳасига жалб килиш мақсадида 1998-йилда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарори билан Тошкентда "Хусусий сайёхлик ташкилотлари уюшмаси" ташкил этилди. У 300 дан зиёд туристик корхоналар билан яқиндан алоқада бўлиб фаолият олиб боради. Ўзбекистонда "Кумушкон" туристик базаси ва "Санзар" кемпинг мажмуаси мавжуд бўлиб, улар "Ўзбектуризм" миллий компанияси тизими ташкилотла��и ҳисобланади. Шу билан бирга Чорвоқ, Чимён, Белдерсой дам олиш оромгоҳлари ва юзга яқин хусусий меҳмонхоналар ишлаб турибди. Ўзбекистонда кўплаб туристларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлган меҳмонхоналар сони тобора ўсиб бормоқда.

Ўзбекистон 1993-йилда ўз сафига 120 дан ортиқ мамлакатни бирлаштирган Жаҳон туристик ташкилоти (WТО; 1975-йилда тузилган)га аъзо бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон WТО Европа комиссияси раёсатининг ҳам аъзосидир. 2004-йил "Буюк ипак йўли" лойиҳаси доирасида Самарқанд вилоятида Жаҳон туристик ташкилотининг ваколатхонасини очиш кўзда тутилган. Ўзбекистонда туризм соҳасига оид "Буюк ипак йўли" халқаро туристик рекламаахборот газ. (1994-йилдан), "Бизнес Гайд" ЖУР (РУС ва инглиз тилларида) ва бошқа оммавий нашрлар чоп этилади.

2021-йил апрел ойида Доғистонда Ўзбекистоннинг зиёрат туризм салоҳияти тақдимоти ўтказилди. Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов топшириғи билан Доғистонда «Имомлар юртига саёҳат» йўналишидаги тарғибот ишлари бошланган[1].

Манбалар

edit
  1. „Доғистонда Ўзбекистоннинг зиёрат туризм салоҳияти тақдимоти ўтказилди — фото“. Бугун.уз. 2021-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-апрел.

Адабиётлар

edit