Бўр
Appearance
Бўр — бўш сементланган чўкинди тоғ жинси. Б. бўр даври илиқ денгиз ҳавзаларининг 30–500 м ва ундан чуқурроқ жойларида кокколитофорид (70— 90%) ва фораминифера (20% гача) микроорганизмлари қолдиқларидан ҳосил бўлган. Ранги оқ. Гил ва қум қўшимчалари Б.га сарғиш ёки кулранг туе беради. Б.да кремний, пирит ва фосфорит ғуддалари учрайди. Камданкам Б.да моллюскалар чиғаноқлари, мшанка, денгиз типратиканлари, маржон ва бошқа скелетлари учрайди.
Б. мезозой эраси бўр даври жинсларида кўп учрайди. Украина (Донеск ҳавзаси), Россия Федерацияси (Курск, Воронеж вилоятлари), Қозоғистонда (Манғишлоқ) кўп.[1]
Манбалар
[edit | edit source]![]() | Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |