Jump to content

Бонн

From Vikipediya

Олмония Федерал Давлатининг эски пойтахти

Бонн — Германиядаги шаҳар, Шимолий РейнВестфалия ери ҳудудида, Рейн дарёсининг чап соҳилида. Аҳолиси 412 минг киши (1995). Б. га 1-асрда римликлар асос солган. 1273—1794-йилларда Кёлн курфюрстлари қароргоҳи. 1814-йил дан Пруссия таркибига кирган. 1945—49 йилларда Германиянинг Англия оккупация қилган зонасида бўлган. 1949-йилдан ГФР пойтахти. 1989-йилдаги сиёсий ўзгаришлар туфайли ГФР ва Германия Демократик Республикаси қўшилиб, бирлашган Германиянинг федерал пойтахти статуей Б.дан Берлинга ўтди. Хорижий давлатлар элчихоналари ҳозирча Бонн Б. муҳим транспорт йўллари тугуни. Рейн бўйидаги порт. Халқеро аэропорт бор. Саноат корхоналари жуда кам. Мавжуд саноат тармоқларининг аксарияти истеъмол моллари ишлаб чиқаради; электротехника, рангли металл буюмлари, аниқ механика, оптика, фармацевтика, мебел, керамика, ёзув қоғози, озиқ-овқат, тамаки корхоналари бор. Полиграфия саноати ривожланган. Б.да ГФР савдо-саноат палатаси, саноат ва молия консернларининг кўпданкўп идоралари, маданият муассасалари ва бошқа жойлашган. Б. атрофида қўнғир кумир қазиб чиқарилади.

Б.да Германиядаги энг йирик олий ўқув юрти — Бонн университети, консерватория, Бетховен уймузейи, кутубхона бор. Роман собори (11—13 а. лар), готика услубидаги СанРемигий черкови (12741317), ратуша (1737) ва бошқа меъморий ёдгорликлари сақланган.[1]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил