Jump to content

Брасс

From Vikipediya

Брасс (франс. брассе, брас — қўл сўзидан) — кўкракда сузиш усули. Бунда қўл ва оёқ бир вақтнинг ўзида (қўл сувдан чиқмаган ҳолда) горизонтал текисликда ҳаракат қилади. Оёқ ҳаракати сузаётган бақанинг ҳаракатларига ўхшаб кетади. Б. энг қад. сузиш усули бўлиб, у 16-аср 1-ярмидан маълум. 1904-йилдан эркаклар, 1924-йилдан аёллар ўртасида олимпиада мусобақалари дастурига киритилган. Б. усулида сузиш бўиича ўзбекистонлик Светлана Бабанина жаҳон рекордчиси бўлган. Шунингдек халқаро спорт усталари Лариса Белакон, Леонид Колесников, Темур Подмарев ҳам Ўзбекистоннинг машҳур Б.чи сузувчиларидир.

Болалар умуртқаси қийшайганда, уларда букирсимонлик сезйлганда Б. усулида сузиш билан шуғулланиш ёрдам беради.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил