Jump to content

Бреша

From Vikipediya
Бресcиа (2015)

Бреша, Брешиа — Шим. Италия даги шаҳар. Алп тоғлари этагида, Ломбардияда, Бреша провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 197 минг киши (1990). Темир йўл тугуни. Металлсозлик, машинасозлик (автомобил йиғиш, қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик машинасозлиги), кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат ва ҳарбий саноат ривожланган. Мусиқа асбоблари (орган) ишлаб чиқарилади. Адабиёт ва санъат академияси, унт, бадиий галереялар бор. Меъморий ёдгорликлардан қад. рим қурилишлари, ратуша (11—13-асрлар), Дуомо Веккю собори (11—15-асрлар) сақланган.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил