Jump to content

Чироқчи тумани

Координаталари: 39°1′59″Н 66°34′36″Э / 39.03306°Н 66.57667°Э / 39.03306; 66.57667
From Vikipediya
Чироқчи тумани
туман
Таркибида Қашқадарё вилояти
Маъмурий маркази Чироқчи
Асос солинган санаси 1926-йил
Ҳоким Нодир Эркаев[1]
Расмий тиллар Ўзбек
Вақт минтақаси УТC+5
Почта индекси 181200
Расмий сайти Чироқчи туман ҳокимлиги расмий веб сайти
Харитада
Чироқчи тумани харитада
39°1′59″Н 66°34′36″Э / 39.03306°Н 66.57667°Э / 39.03306; 66.57667

Чироқчи — Ўзбекистон Республикасининг Қашқадарё вилоятидаги туман. Ҳудуди 2.8 минг км2. Аҳолиси 445.5 минг киши.[2] Шимолда Самарқанд вилоятининг Нуробод ва Пастдарғом туманлари, ғарбда Косон тумани, шарқда Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманлари, жанубда эса Қамаши, Ғузор ва Қарши туманлари билан чегарадош. Туман ҳудудида Чимқўрғон ва Қалқама сув омборлари мавжуд. Маркази — Чироқчи шаҳри. Туманда 33 та маҳалла ва 20 та қишлоқ фуқаролар йиғинлари (Дам, Додиқ, Жар, Кўкдала, Лангар, Мирзатўп, Охунбобоев, Пахтаобод, Торжилға, Ўймовут, Уйшун, Ҳумо, Чим, Чорвадор, Шўрқудуқ, Эски Анҳор, Янги Ҳаёт, Қалқама, Қаҳрамон, Қумдарё) фаолият юритган. 2022-йил 17-мартда улардан айримлари Кўкдала туманига ўтказилган.

Тарихи

[edit | edit source]

ХВИИ асрлардан бошлаб Чироқчи беклиги ҳозирги туман ҳудудига яқин майдонни эгаллаб, Бухоро амирлигининг йирик бекликларидан бири сифатида шаклланиб келган. 1920-йилда Бухоро Халқ Совет Республикаси, Шаҳрисабз вилояти таркибига киритилган. 1926-йилга қадар шу вилоят таркибида бўлган. 1926-йил 29-сентабрида Қашқадарё вилояти таркибига киритилган. Қисқа муддат, 1962-йилдан то 1964-йилгача Яккабоғ тумани билан бирлаштирилади. 1964-йилда эса яна алоҳида туман сифатида ташкил этилади.

Табиати

[edit | edit source]

Туман ҳудуди вилоятнинг шимолий қисмида жойлашган. Релефи текис чўл ва қирадирлардан иборат бўлиб, жанубий ғарбдан шимолий шарққа (Қоратепа тоғи) баландлашиб боради. Баландлиги текис чўл қисмида 400- 600 м, адирда 700-900 м ва Зарафшон тизмасининг давоми бўлмиш Қоратепа тоғида 1200-1500 м. Дурсун қишлоғи ёнида табиий газ кони топилган. Иқлими кескин континентал. Йиллик ўртача температура 14,7°. Январннинг ўртача температураси 2,7°, энг паст температура —20°. Июлнинг ўртача температураси 28°, энг юқори температура 45°. Вегетация даври 220—230 кун. Йилига 368 мм, шарқида 400-500 мм ёғин тушади. Тумандаги экинлар Қашқадарё, Қумдарё, Оёқчидарё ва бошқа каналлардан суғорилади. Туманнинг жанубида Чимқўрғон сув омбори бор. Шимолий тоғли зонада ўтлоқи, текислик қисмида типик бўз тупроқлар, оч бўз тупроқ, дара водийларида ўтлоки ботқоқ тупроқлар тарқалган. Ёввойи ўсимликлардан ранг, қарғаоёқ, қамиш, читир, каррак, буғдойиқ, янтоқ, кашкар беда, қорамуғ, қўзиқулоқ, оққурай, туяқорин ва бошқалар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан тулки, юмронқозиқ, қуён, каламуш, қўшоёқ, сичқон, эчкемар; қушлардан қирғовул, сўфитўрғай, чумчуқ, чуғурчиқ, зарғаддоқ ва бошқалар бор.

Аҳолиси

[edit | edit source]

Асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, татар, рус, украин ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км² га 995,1 киши. Қишлоқ аҳолиси 2952,5 минг киши, шаҳар аҳолиси 179,5 минг киши (2003).

Тили

[edit | edit source]

Асосан қишлоқларда гаплашиладиган бу тил ўзбек тилининг қипчоқ лаҳжасидир. Адабий тилдан фарқлари қуйидагича:

Ундан ташқари, адабий ўзбек тилидаги товушлар бироз фарқ билан талаффуз қилинади:

  • НГ' дифтонги нг шаклида („нғ“ „нг“ каби оғиз бўшлиғининг олд қисмида эмас, балки орқароғида пайдо бўлади)
  • И товуши икки хил тарзда талаффуз қилинади; ингичка 'иъ (рус тилидаги „и“га ўхшаш) ва йўғон 'иъ (рус тилидаги „и“, аммо бироз юмшоқ);
  • А ҳам икки хил: юмшоқ ва қаттиқ „А“ ҳолида ишлатилади.

Баъзан бирикмалар, сўзлар ҳам ўзгача талаффуз қилинади:

  • ми сўроқ юкламаси „ма“ тарзида (масалан, "бўмайма?", яъни „бўлмайдими?“);
  • ни тушум келишиги қўшимчаси, агар ундан олдинги товуш ундош бўлса, унда „ди“ ёки „ти“ тарзида (масалан, „уларни“ -> "улАрДИ", „китобни“ -> "китАпТИ") талаффуз қилинади;
  • қол феъли ёрдамчи маънода келса „ғай“ шаклида талаффуз қилинади: „бўлақол“ -> "бўлаҒАЙ", „келақол“ -> "келаҒАЙ" каби.
  • Одатда ҳозирги замон давом феълини ясаш адабий тилдан фарқ қилмайди. Аммо баъзи ўринларда ҳозирги замон давом феълини ифодалаш учун "жопти" қўшимчаси қўшилади: "қибжопти" („қилаяпти“), "жебжопти" („еяпти“) каби.

Баъзан адабий тилда мавжуд бўлмаган сўзларни ҳам қўллашади: "ўтирик" (ёлғон), "ирга" (бурчак, чет), "уча" (думба, тос қисми), "чинақай" (жимжилоқ), "совлиқ" (урғочи қўй), "каллак" (қоп, халта) ва ҳк.

Иқтисоди

[edit | edit source]

Асосан қишлоқ хўжалигига асосланган. Ғаллачилик, пахтачилик, боғдорчилик, чорвачилик. Туман марказида пахта тозалаш заводи мавжуд.

Туманда 2526 йирик, ўрта, кичик корхона ва микрофирмалар, пахта тозалаш, ғишт заводлари, гилам фабрикаси, МТП, қурилиш ташкилотлари, автокорхона, босмахона, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. 20 ширкат, 970 фермер, бўрдоқичилик хўжаликлари фаолият кўрсатади. Қишлоқ хўжалиги пахтачилик, ғаллачилик ва чорвачиликка ихтисослашган. Пиллачилик билан ҳам шуғулланилади. Экин майдонларига пахта, дон, картошка, полиз, сабзавот, озуқа экинлари экилади. Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида қорамол, қоракўл қўй, парранда боқилади. 174 умумий таълим, болалар мусиқа мактаблари, 19 касб-ҳунар коллежлари мавжуд бўлиб шундан 3 касб-ҳунар коллежлари филиали мавжуд. Марказий кутубхона ва унинг тармоқлари, 18 клуб муассасалари, маданият ва истироҳат боғи ишлаб турибди. Касалхона, фелдшер-акушерлик нуқталари, поликлиника, дорихоналар ва бошқа тиббий муассасалар бор.

Бешчашма жамоа хўжалигида Нидерландиянинг НОВИБ ва БМТнинг Тараққиёт Дастури (УНДП) ҳамкорликда кичик бизнесни ривожлантириш бўйича учирма лойиҳани амалга оширмоқдалар.[3]

„Чироқчи-консерва“ корхонаси (томат пастаси, олма ва узум шарбатлари), „Чироқчи-КВАРТС“ (ойна ва юқа керамика), „Истиқлол-парранда“ паррандачилик фабрикаси (Еттитом) каби корхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Туман ҳудудида марганец, чинни хом ашёси, қурилиш учун тошлар, буёқ учун хом-ашё конлари топилган.[4]

Жамоа ва ширкат хўжаликлари

[edit | edit source]
  • Ҳамид Олимжон,
  • Бешчашма,
  • Кўкдала,
  • Охунбобоев,
  • Зарбдор,
  • Меҳнатобод,
  • С.Жўраев,
  • Соҳибкор,
  • Пахтакор,
  • Ўзбекистон,
  • Ҳайиткўл,
  • Оқчова,
  • Қалқама,
  • К.Содиқов,
  • Д.Сафаров,
  • Чиял,
  • Аҳмад Яссавий,
  • Файзулла Хўжаев,
  • Шўрқудуқ,
  • Наврўз,
  • Чорвадор.

Бўлиниш

[edit | edit source]
Чироқчи тумани ҳудудининг Чироқчи (кўк рангда) ва Кўкдала (қизил рангда) туманларига бўлиниши

2022-йил 2-март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида Чироқчи тумани ҳудудини иккига ажратиш орқали Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Мажлисда янги ташкил этиладиган Кўкдала туманига Чироқчи туманидан 177 минг аҳоли яшайдиган 171 минг га ер майдони ажратилиши ҳақида келишиб олинди[5]. 2022-йилнинг 17-март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати йиғилишида Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисидаги тегишли қарор қабул қилинди[6].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Янги ташкил этилган Кўкдала туманига илк ҳоким тайинланди // Газета.уз (2022-йил 19-апрел)
  2. Қашқадарё вилояти саҳифаси фактлари[сайт ишламайди]
  3. архив нусхаси, 2–апрел 2015–йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 16–ноябр 2008–йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  4. http://www.pdf4.ru/text8767/Kashkadarya_investment_program.html[сайт ишламайди]
  5. Чироқчи туманидан Кўкдала тумани таркибига қанча ер майдони ўтказилиши очиқланди. (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-03-07 санасида архивланган) // Халқ сўзи (2022-йил 2-март)
  6. Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг чегараларини ўзгартириш ва Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди. (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-04-24 санасида архивланган) // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати (2022-йил 17-март)