Jump to content

Ит

From Vikipediya
Ит

Ит (лотинча: Cанис фамилиарис) — бўрисимонлар оиласига мансуб уй ҳайвони. Ҳамма мамлакатларда тарқалган. Ёввойи аждоди бўри. Мезолит даврида (милоддан аввалги 15— 10 минг йил) хонакилаштирилган. Итларнинг ҳид билиш, эшитиш ва кўриш органлари, шунингдек, мияси яхши ривожланган. Жйилларда 42 тиш бўлиб, қозиқ тиши ниҳоятда мустаҳкам. Урғочиси 7—8 ойда, эркаги 10— 12 ойда жинсий вояга етади, эркак Ит арлон деб аталади, қанжиклари (урғочилари) йилига икки марта кукжади. Бўғозлик даври 58—65 кун. 1—2 тадан 12—18 тагача туғади. Итнинг янги туғилган боласи кучук дейилади. Кучук болалар кўр, кар, тишсиз туғилади. Кўзи 10—14 кундан кейин очилади, 5— 8 кундан кейин қулоқлари эшита бошлайди, сут тишлари 20—30 кунда чикали. Онасини 1 — 1,5 ой эмади, сўнгра бошқа овқатларни қам еяверади. Ит лар 12—15 йил, баъзи зотлари 17 йилгача яшайди. И.ларнинг бўйи 16—18 см дан 100 см гача, вазни 600 г дан 90 кг гача боради. Уй Итлари ёввойилашиши ҳам мумкин.Итларнинг ёввойи ҳолда яшайдиган ягона тури динго ити, асосан, Ав-стралияда тарқалган (Курил о.ларида ёввойилашган хонаки И.лар учрайди). Жаҳонда И.нинг 400 дан ортиқ зоти маълум. И. 3 та асосий гуруҳга: хизмат И.лари, овчи И.лар, декоратив И.ларга бўлинади.

Хизмат И.лари қўриқчилик ва махсус хизматлар (ҳарбий, қидирув, қоровуллик, кж ташиш)ни бажаради. Улар бойлоқ, бўш ёки алоҳида катакларда (хоналарда) боқилади. Уларнинг зотлари кўп. Мас, овчаркалар, доберман-пинчер, боксёр, эрделер, кора терер, дог, сенбернар, нюфаунленд. Бу турдаги И.лар бўйчан, шароитларга бардошли, одам буйрукларига ва ма-шкларга тез ўрганади. Улар жанг майдонларида ярадорларни қидириб топиш ва олиб чиқиш, алоқа ишлари, миналарни, наркотик моддаларни топиш каби ноёб ишларни бажаришга қодир. Ўзбекистонда хизмат И.ларидан Шар-қий Европа овчаркалари кенг тарқалган. Инсон учун энг яқин ёрдамчи И.лар чўпон И.лари ҳисобланади. Бун-дай итлардан бўрибосар, Кавказ, мўгул, шотланд овчаркалари чорва подаларини бўрилардан қўриклаш, поданингта-рқалиб кетишига йўл қўймайдиган "по-дачилик" вазифаларини бажаради. И.лар чекка Шимолда чанага қўшиб, транспорт воситаси сифатида ишлатилади (10—12 И. қўшилган чанада 400– 500 кг кжни бир суткада 80–100 км масофага етказиши мумкин).

Овчи И.лар гуруҳига мансуб 100 дан ортиқ зот мавжуд, този, лайча, сеттер, пойнтер, лайка, исковуч ва бошқа Булар ёввойи ҳайвон ва паррандаларни топиб, овчиларга ёрдамлашади. Овчи И.лар билан спорт мусобақалари ҳам ўтка-зилади. Уйда асраладиган декоратив И.лардан узун жунли бароқ И.лар, жингалак жун бароқ И.лар, балонка, пакана зотли терер, пудел, шпиц, пекин ва япон итлари, мопелар кенг тарқалган. Улар деярли хўжалик аҳамиятига эга эмас ва уларни фақат И. иш-қибозлари урчитади ва боқади.

И.лар гижжа, гелминтозлар, қирма темиратки, қўтир, қутуриш каби юқумли касалликлар билан оғрийди. Бу касалликлар И.дан одамларга юқиши ҳам мумкин. Шу сабабли, И.лар ҳамиша ветеринария назоратида туради, ҳар йили улар профилактика мақсадларида қутуришга, кучуклар эса ўлатга қарши эмланиши лозим (яна қаранг Итчилик, Ицимонлар).

Рашид Ганиев.[1]

Яна қ.

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил