Колхида подшолиги
Appearance
Колхида подшолиги - Ғарбий Грузия ҳудудида колхлар томонидан тузилган илк қулдорлик давлати (милоддан аввалги 6—2-асрлар). Колхида подшолиги милоддан аввалги 4-асрда барча грузин қабилаларини бирлаштиришга ҳаракат қилган; бу ерда ҳунармандчилик, айниқса, заргарлик ривожланган, кумуш танга "колхидка"лар зарб этилган (милоддан аввалги 6-аср). Колхида подшолиги милоддан аввалги 6-асрнинг охирида Эрон, милоддан аввалги 2-асрда Понт подшолиги, сўнг Рим томонидан забт этилган.[1]
Манбалар
[edit | edit source]![]() | Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() |