Jump to content

Оренбург

Координаталари: 51°46′0″Н 55°6′0″Э / 51.76667°Н 55.10000°Э / 51.76667; 55.10000
From Vikipediya
Оренбург
шаҳар
{{{расмий_номи}}}нинг байроғи
Байроқ
{{{расмий_номи}}}нинг расмий герби
Герб
51°46′0″Н 55°6′0″Э / 51.76667°Н 55.10000°Э / 51.76667; 55.10000
Мамлакат Россия
вилоят Оренбург вилояти
Ҳукумат
Мишеряков, Юрий Николаэвич
Асос солинган 1743
Илк эслатилиши 1735
Аввалги номлари 1938 — Оренбург
1957 — Чкалов
Майдон 259[1] км2 (100 кв ми)
Аҳолиси
 (2011)
579,3 минг
Зичлиги 2 112 киши/км2
Миллий таркиб руслар 83,4 %
татарлар 7,8 %
украинлар 2 %
қозоқлар 2  %
ва бошқалар 4,8 %
[2]
Телефон коди 3532
Почта индекс(лар)и 460000
ОКАТО коди 53401
Оренбург харитада
Оренбург
Оренбург
Оренбург харитада
Оренбург
Оренбург

Оренбург ёки Оринбор (русча: Оренбу́рг, қозоқча: Орынбор; 1938-1957-йилларда Чкалов) — Россия Федерациясининг Оренбург вилоятидаги шаҳар. Урал дарёси бўйида. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 529,6 минг киши (1998). Шаҳар саноатида машинасозлик етакчи ўринда — темирчилик, пресслаш асбобускуналари, пармаловчи жиҳозлар, паст волтли аппаратлар, станок ва бошқа ишлаб чиқарилади; ёқилғи, кимё ва нефт кимёси, енгил (ипак газла-малар, кўн), озиқовқат саноати корхоналари мавжуд. 4 олий ўқув юрти, 3 театр, ўлкашунослик, тасвирий санъ-ат музейлари бор. Илк бор 1735-йилда Ўр дарёсининг Ёйиқ (ҳозирги Урал)га қуйилиш жойида вужудга келган (номи шундан); 1743-йилдан ҳозирги ўрнида. О. 18-аср ва 19-асрнинг 1-ярмида ҳарбий чегара линиясининг асосий истеҳкоми; 1744-йилдан О. губерняси, 1782-йилдан Уфа но-иблиги (наместничествоси)нинг маркази, 1796—1801 ва 1865-йилдан губерня маркази. О. казак қўшинларининг ҳарбий ва маъмурий маркази (1748-йилдан). 1850—81 йилларда генерал губернаторлик маркази. Россия империяси билан Ўрта Осиё хонликлари ўртасида 18— 19-асрларда савдо ва элчилик алокалари, асосан, О. орқали ўтган. Ўрта Осиёдан О.га савдо ва элчилик карвонлари қатнаб турган (қаранг Оренбург савдо Нули). 1900—1906-йилларда О. — Тошкент темир йўл қурилган. 1920—25 йилларда Қирғизистон Мухтор Республикаси (ўша вақтларда руслар Қозоғистонни Киргизия деб атаган) пойтахти. Меъморий ёдгорликлардан қалъа дарвозаси крлдикдари (18-аср), карвонсарой (1836—42) сақланиб қолган.[3]

Оренбург (1938—1957-йиллари Чкалов) — Россиядаги шаҳар, вилоят маркази. 1735-йили қўрғон мақсадида барпо этилиб, номи Ор дарёсининг номига бағишлаб қўйилган. Аҳолиси 579,3 мимг киши (2011). Шаҳарда машинасозлик, кимё, нефт кимёси, озиқ овқатлар ишлаб чиқариш ва бошқа маҳсулот ишлаб чиқариш саноати яхши ривожланган. 4 та олий ўқув юрти, жаҳоннома ва тасвирий сан'ат музейлари бор. Оренбург шаҳри Ёйиқ дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган.

Аҳолиси

[edit | edit source]

Шаҳр аҳолиси 579,3-мимг киши (2011). Ўртача зичлиги 2 112 киши./км². Аҳолининг миллий таркиби: руслар 83,4 %, татарлар 7,8 %, украинлар 1,97 %, қозоқлар 2,03 %, бошқуртлар 1,10 %, арманлар 0,63 %, мордвалар 0,52 % ва бошқалар 2,52 %.

Губерния тузулиши

[edit | edit source]

Оренбург генерал-губернаторлиги, Қозоғистоннинг ғрбий, шимолий-ғарб ва жанубий-ғарб томонларини ўтарлаш мақсадида 1850-йили барпо этилиб, 1881-йилгача сақланди. 1868 йили Оренбург генерал-губернаторлиги таркибига маркази Оренбург шаҳри бўлган Тўрғай вилояти ташкил топди. 1876—1881-йили Қозоғистоннинг шимолий-шрқ тарафи билан жанубида Дала ва Туркистон генерал-губернаторликларининг ташкил топиши билан, Оренбург генерал-губернаторлиги тарқалиб, Оренбург губернияси ҳолатига келтирилди. Айтиш жойизки Тўрғай вилояти Оренбург губерниясининг таркибида қолдирилди.

Манбалар

[edit | edit source]