Сиёсат (араб. سياسة (сияса) - от тарбиялаш, от боқиш) бирор гуруҳ, жамиятни бошқариш жараёнидир. Ушбу жараёнда тегишли гуруҳ вакиллари ҳам қатнашишади. Бу атама остида кўпинча ҳукумат фаолияти тушунилади.Сиёсат— давлатни бошқариш санъати. С. турли ижтимоийсиёсий интлар, ижтимоий қатламлар, табака ва гуруҳлар ўртасидаги муносабатлар билан боглик. Унинг моқиятини давлат ҳокимияти шакллари, уни амалга ошириш ва бошқариш ташкил этади. С. кенг маънода жамиятнинг сиёсий тизими, сиёсий ҳаёти, давлат ҳокимияти, унинг ички ва ташки фаолияти, сиёсий ташкилотлар ва ҳаракатларнинг ҳокимиятга муносабати, уни бошқаришда сиёсий манфаатларни амалга оширишнинг устувор йўналишларини ўзида ифода этади. Шунга кўра адолатли ва адолациз, холис ва нохолис, инсонпарвар ёки инсон манфаатларига зид С, демократик ва авторитар С. кўринишларини бошкарувда кузатиш мумкин.
Қадимда С.га жамият ва шаҳардавлат (полис)ни бошқариш тўғрисидаги фан (Платон ва Аристотел) сифатида каралган бўлса, ҳоз. вактда С. деганда давлатни бошкаришнинг вазифа ва максадлари ҳамда бу максадларни амалга ошириш учун мавжуд ёки зарур бўладиган ижтимоий-сиёсий интлар, жамоат бошқаришдаги иштироки тушунилади. Амалий С. одамларнинг саёвчи, депутат ва вазир ва ш.к. сифатида давлат ҳаётида фаол иштирок этишини англатади.
НАТО, Шимолий Атлантика алянси (инглизча: Нортҳ Атлантиc Треатй Организатион, НАТО; франсузча: Органисатион ду траитé де л'Атлантиқуэ Норд, ОТАН; ўзбекча: Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти) — Европа, АҚШ ҳамда Канада каби кўпчилик мамлакатлар бирлашган жаҳондаги энг йирик ҳарбий ва сиёсий жамланма, яъни, „Европани ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш“ учун ушбу ташкилотга 4-апрел 1949-йил АҚШда асос солинган. Ташкилот яратилган пайтда 12 та мамлакат аъзо бўлган, ҳозирги кунда эса аъзолар сони 28 тага етган. Шимолий Атлантика шартномаси иттифоқига қўшилган мамлакатлар 1949-йилда олдиларидаги Шимолий Атлантика доирасидаги давлатлар орасида тинч аҳолини хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсади билан бирлашишди. Иттифоққа аъзо мамлакатлар яхлит мудофаа тизимини яратиш ва дунё хавфсизлигини сақлашни ўз олдиларига мақсад қилиб олдилар. 2010-йилда НАТО „Замонавий мудофаанинг илғор иштироки“ ижтимоий ҳаракати учта муҳим вазифаларни тақдим этди, булар: жамоавий мудофаа, инқирозни олдини олиш ва ҳамкорлик асосида хавфсизликни кучайтириш. НАТО ҳозирги кунда 28 мамлакат ўз ичига олган ташкилотдир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотихалқаро қонунчиликни ижро этишга масъул халқаро ташкилотдир. Мазкур фаолият Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимини ташкил этувчи 30 дан ортиқ ташкилотнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари натижаси ўлароқ амалга оширилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг тизимидаги ташкилотлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, атроф муҳитни муҳофаза этиш, турли хавфли касалликларга қарши курашиш, тараққиётни барқарор этишга ёрдамлашиш ва қашшоқликка қарши курашиш борасида кундан кун фаолроқ иш олиб бормоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти муассасалари ҳаво ва денгиз орқали хавфсиз ва самарали алоқаларни йўлга қўйиш норма ва қоидаларини ишлаб чиқади, тетелекоммуникацияларни такомиллаштириш ва талабгорлар ҳожатини қондириша кўмаклашади, интеллектуал мулк ҳуқуқига ҳурмат-эътибор билан ёндошиш ва радиотўлқинларни тарқатишни тартибга солишга ёрдамлашади. Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланиши ва терроризмга қарши кураш халқаро компаниясининг ҳам ташаббускоридир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг муассасалари дунёнинг барча минтақаларида фаолият кўрсатиб қочоқларга ёрдам қўлини чўзади ва Миналардан тозалаш дастўрини амалга оширади, ичимлик сувларининг сифатини яхшилашга ёрдамлашади ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиради, ривожланаётган мамлакатларга қарз беради ва молиявий бозорларни барқарорлаштиришга кўмаклашади.
Виктор Януковичда айни пайтда амалдаги ҳокимият бўлмаса ҳам, у қонуний президент бўлиб қолади ва бу конституцияга қарши, ҳокимиятни қуролли босиб олишдир. Буни ҳеч ким инкор этолмайди. Ким бу ҳақда баҳслаша олади? Лекин нима учун улар бундай қилишди? Бу саволга мен ҳам, мен билан телефонда узоқ гаплашган ҳамкасбларим ҳам жавоб беришолмаяпти. Нима учун қонунга зид ҳаракат билан шуғулланиб, мамлакат бугун тушган аҳволга олиб келиш керак эди? Бу саволга эса жавоб йўқ. (Россия Президенти, Владимир Путин
Биласизларми дўстлар улар нафақат мени балки, бутун Украина халқини алдашди ва бу мен учун ўта аянчли ҳодисадир.Мен ва менинг сафдошларимга ўлдириш билан таҳдид қилишмоқда. Россия Федерация ҳукуматидан мени экстремистлардан ҳимоя қилишини сўрашга мажбурман.Минтақалар партиясининг кўпгина а‘золари хавфсизлик хавотирлари сабаб парламент муҳокамаларида қатнашолмаётган, айримлари эса жисмоний зўравонлик қурбони бўлган ва мамлакатни тарк этган бир шароитда Украина Олий Радаси қабул қилаётган қарорлар ноқонунийдир.
(Виктор Янукович, Собиқ Украина Президенти)
Бизни доим ноқонуний ҳаракатларда айблашади. Лекин мен сиз ўзингизнинг ҳамма ҳаракатингизни қонуний деб биласизми, деб сўрасам, ҳа дейишади. АҚШнингАфғонистон, Ироқ, Ливиядаги ҳаракатларини эслатиб қўйишга тўғри келади.
(Владимир Путин, Россия Президенти)